Коронавирус: Россия вакцинаси хавфсизми? - Koronavirus

Россия

Сурат манбаси, MINISTRY OF DEFENCE OF RUSSIA

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия дунёда коронавирус вакцинасини топган биринчи давлат бўлмоқчи.

Соғлиқни сақлаш расмийлари октябрь ойида оммавий эмлаш ишлари бошланишини айтишган.

Унгача, вазир Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, шифокорлар ва ўқитувчилар эмланиб бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) Ўзбекистон дунё видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Москванинг муждаси вакцина устида ишлаётган ғарб давлатлари томонидан эҳтиёткорлик билан қарши олинди.

Сабаби Россияда ишлаб чиқилгани айтилган вакцинанинг биринчи босқич клиник синовлари натижаси тўлиқ эълон қилинмаган, иккинчи босқич синовлар режаси ҳақида эса маълумот йўқ.

Расмийлар вакцина август ойида маъқулланишини айтишмоқда.

Президент Путин вакцинанинг хавфсизлиги ва коронавирусга қарши иммутитет ҳосил қилиши тасдиқланганини айтди.

Аммо Москва ўз вакцинасининг хавфсизлигига доир расмий маълумотларни ҳеч қаерда эълон қилгани йўқ.

Масалан, Британиянинг Оксфорд университетида ишлаб чиқилаётган вакцина билан боғлиқ барча маълумотлар Лансет нуфузли тиббиёт нашрида эълон қилинган.

Коронавирус

Ғарб матбуотига кўра, Россия ўзининг давлат сифатидаги нуфузини илм-фан ва инсонларнинг хавфсизлигидан олдин қўяётган бўлиши мумкин.

"Телеграф" рўзномасининг ёзишича, Америка Қўшма Штатлари ва Британия ҳукумати Россияда ишлаб чиқилаётган вакцинага ишонмаяпти ва таклиф этилгани тақдирда ҳам, унга буюртма бериш режалари йўқ.

АҚШдаги инфекцион хасталиклар бўйича кўзга кўринган эксперт, доктор Энтони Фаучи, Россия билан Хитой кўпчиликка қўллашдан олдин вакцинани "чиндан ҳам синовдан ўтказганлар" деб умид қиламиз, деб айтган.

Доктор Фаучининг сўзларига кўра, АҚШ шу йил охирига бориб "хавфсиз ва самарали" вакцинага эга бўлади.

Мусобақа

Дунё олимлари коронавирусга қарши вакцина топиш учун мусобақага киришганлар.

Одатда вакцина ишлаб чиқиш учун йиллаб, баъзида ўн йиллаб вақт кетади.

Ҳозирда дунё бўйлаб 150 дан ортиқ вакциналар синалмоқда.

Баъзи синовлар умидбахш натижа кўрсатган.

Уларга инсон иммунитет тизими аксилтана, Т-ҳужайралар билан ва ён таъсирларсиз жавоб қайтарган. 

Covid-19га қарши иммунитет қанча давом этиши номаълум.

Вакцина мунтазам эмлашни тақозо қилиши ҳам мумкин. 

Ишларнинг жадал бораётганига қарамай самарали вакцина топилишига кафолат йўқ.

Агар топилмаса, вирус алал-оқибат ҳаммага юқади.

Баъзи олимлар чекланган миқдордаги вакцина шу йил охиригача тайёр бўлишига умид қилишмоқда. 

Аммо кўпчилик 2021 ўрталарига, деган фикрда. 

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek