Ўзбекистон: ИИВ янгийўллик маҳкумнинг қийноқдан ўлганини рад этмоқда - видео - O'zbekiston

Сурат манбаси, IIV
Ички ишлар вазирлиги Би-би-сига тақдим этган маълумотномада маҳкум Хидиров Фарруҳ Анварович жорий йилнинг 18 июнь куни соат 05:45 да "ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги ва қўшилиб келувчи касалликлар асоратидан ҳамда умумий интоксикациядан вафот этган"и айтилади.
Расмий маълумотномага кўра, тўрт марта судланган бемор маҳкум 2000 йилдан бошлаб ўпка сили, ОИТС, сурункали гепатит ва бошқа касалликлар, шунингдек, гиёҳвандликдан даволаниб келган.
"Бемор маҳкум Ф.А. Хидиров 15.06.2020 йил тахминан соат 17: 45ларда ўз палатасида ўтирган ҳолатида ўрнидан турмоқчи бўлган пайтда мувозанатини йўқотиб эҳтиётсизлиги оқибатида полга йиқилиши оқибатида бурун устки қисми ва пастки лаб ташқи юзасида енгил юзаки шилинган жароҳат олган. Беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Беморнинг умумий аҳволи ўта оғирлиги, ўзи мустақил ёза олмаслиги сабабли у билан бирга даволанаётган беморлардан ёзма тилхатлар олиниб, ҳолат бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб беморнинг касаллик тарихига бириктирилган", дейилади Би-би-сига тақдим этилган расмий маълумотнома нусҳасида.
Унда вафот ташхиси "ОИТС (лимфа тугунларининг тарқоқ катталашиши, орофарингиал кандидоз, номаълум этнологияли узоқ давом этувчи иситма, тана вазнининг келганга нисбатан 10%дан ортиқ камайиши, диарея" дея қайд этилган.
Марҳумнинг жасади олинган видеотасвирларни кўрган ва яқинлари билан суҳбатлашган "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов унинг қийноқлар натижасида ҳаётдан кўз юмганини айтган.
Би-би-си билан суҳбатда Ташанов видеотасвирларни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманга тақдим этганини билдирди.
Унинг марҳум яқинларига таяниб айтиишча, Фарруҳ Хидиров бир неча кун аввал уйига қўнғироқ қилиб, колония ходимлари пул талаб қилишаётганини айтган.
"Ҳатто қандайдир ҳисоб рақамлари ҳам беришган экан", дейди Ташанов.
"Сўнг унинг чалажон танасини Сангородга олиб келишибди. У ерда 8 кун давомида ўзига келтиришга уринишган, лекин бўлмабди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Оддий бир ҳуқуқ ҳимоячиси, фуқаро сифатида изтиробга тушмоқдаман. Наҳотки, ҳаммаси шундай кетаверади?! Қийноқларнинг, хўрликларнинг охири борми?!", деб ёзган Абдураҳмон Ташанов.
Бу сўнгги бир ойдан камроқ вақт мобайнида Ўзбекистон ИИВ муассасасидаги иккинчи ўлим ҳолати.
Ҳодиса Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Чироқчи ИИБларида икки нафар фуқаронинг қийнаб ўлдирилишида ИИВ раҳбарларини айблаганидан бир кун ўтиб содир бўлмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













