Георгий лентаси ва мигрантлар билан учрашув: Мирзиёев вазиятга қараб иш тутдими? - O'zbekiston, Россия

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Президент Мирзиёевнинг Москвага Ғалаба парадида қатнашиш учун келганлиги ва Каримов тақиқлаган Георгий тасмасини таққанлиги ижтимоий тармоқларда кенг баҳсларга сабаб бўлаётган бўлса, ўзбекистонлик мигрантлар билан учрашуви кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Мирзиёев нега бундай қилди?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Москвадаги ўзбекистонлик таҳлилчи Жамшид Муслимов бу борада қуйидаги мулоҳазаларни билдирди:

Жамшид Муслимов: Мирзиёев президентлик фаолиятининг аввалида қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаш сиёсатини бошлаган эди.

Мана шу сиёсатга изчил бўлган ҳолда Россиянинг Улуғ ватан уруши ғалабаси, деб номланган парадида қатнашишга қарор қилди.

Чунки бу хатти-ҳаракат Путин ҳукумати учун ижобий қадам деб баҳоланади.

Хабарингиз бор, аввалги президент Каримов бундай парадларда қатнашмасди.

Ўзбекистон Россия билан алоқаларини ижобий даражада ушлаб туриши учун ўта муҳим.

Иложи борича салбий, яъни кескин хатти-ҳаракатлар қилмасликка интилади.

Путин ҳукумати билан Мирзиёев ҳукумати ўртасида совуқчилик тушиб, баъзи салбий ҳаракатларга сабаб бўладиган бўлса, Ўзбекистоннинг ҳимоясига ҳеч ким тушмайди.

Украинанинг ҳам, Грузиянинг ҳам ҳимоясига ҳеч ким тушмади.

Ўзбекистон мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда сиёсат олиб боришга мажбур.

Албатта ватанпарвар ва миллатпарвар зиёлиларимизга бу ёқмаслиги мумкин.

Улар ўз ишларини давом эттиришлари керак.

Нима учун эски коммунистик, мустабид тизимдан узоқлашиш кераклигини англатишлари, мустақилликни янада мустаҳкамлаш ва кучли давлатчилик ғояларини илгари суришда зиёлиларимиз давом этиши керак.

Мирзиёев эса ҳозирги вазиятдан, сиёсий конфигурациядан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади.

Би-би-си: Мирзиёев Каримов тақиқлаган Георгий тасмасини нега тақди?

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Жамшид Муслимов: Георгий лентасига икки хил қараш бор. Биринчидан, Георгий лентаси деб Россия чор империясининг нишонлари, орденларининг бир белгиси бўладиган бўлса, Улуғ ватан уруши учун гвардия лентаси деб аталарди, адашмасам.

Совет даврида бу уруш қаҳрамонликлари рамзи, деб тушунтириларди. Ҳеч қачон Георгий лентаси деб номланмасди.

Буни турлича талқин қилса бўлади, албатта. Лентани тақмаса бўларди, ундан кўра Ўзбекистон лентасини таққани яхшийди ёки умуман тақмаслик керак эди, деган турли фикрлар бўлади.

Бу нарсани тўғри тушуниш керак, президент шу вазиятга кириб қолганида шу лентани берганида таққандир. Унинг хаёлига келганми-келмаганми, билмаймиз.

Сиёсий маслаҳатчиларининг ўрни ҳам мана шу ерда яхши кўринади. президент бунга оддий нарса деб қараган бўлиши мумкин.

Дейлик, уруш давридаги гвардия лентаси, фаҳрийлар ҳурмати, деб қараган бўлиши мумкин.

Мирзиёевнинг атрофидагилар унга бошқача талқини борлигини маслаҳат беришганми? Зиёли қатлам орасида норозилик уйғотиши мумкин, маслаҳатлар бўлганми-йўқми, биз буни билмаймиз.

Би-би-си:Президент ўзбекистонликлар билан учрашди, ёнига борди. Каримов эса уларни ёқтирмасди. Бу Мирзиёевнинг мигрантларга ҳурмати бор деганими?

Жамшид Муслимов: Бу учрашув кутилмаганда рўй берган, яъни кўз-кўзга тушгандаги учрашув.

Умид қиламизки, бундай учрашувлар янада яқинроқ - мулоқотга асосланган бўлади.

Бу ўринда Мирзиёев ўзини мигрантларини кўрмаганга олиш имконияти умуман бўлмаган.

Албатта тўлақонли, мулоқот асосидаги учрашув бўлгани яхшироқ бўларди.

Mirziyoyev

Сурат манбаси, official

Би-би-си: Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб қайтаётган Мирзиёев йўл ёқасида полиция ходимлари тўсиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ёнига борди.

Қўл силтади, саломлашишди, аммо ўзаро суҳбатлашишмади.

Москвадаги мигрант Аббос Акром президентдан мигрантлар Ўзбекистонга бутунлай қачон қайтишини сўраш учун уни жуда кутганини билдирди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek