Ўзбекистон: Коронавирус юқтирганлар сони ортмоқда, Термиз ёпилди ва ўзбек ҳарбийлари Ғалаба парадида иштирок этадими? O'zbekiston

"Биз жуда кўп фуқароларимизни четдан олиб келяпмиз. Албатта бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатяпти, лекин олиб келмасак, иложимиз йўқ - ўзимизнинг фуқароларимиз", сўзлаган президент.

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, "Биз жуда кўп фуқароларимизни четдан олиб келяпмиз. Албатта бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатяпти, лекин олиб келмасак, иложимиз йўқ - ўзимизнинг фуқароларимиз", сўзлаган президент.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни ўтган видеоселекторда сўнгги икки ҳафта давомида коронавирусга чалинганлар сони кескин ортганини таъкидлаб, вазият мураккаблашиб бораётганини билдирган.

"Биз жуда кўп фуқароларимизни четдан олиб келяпмиз. Албатта бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатяпти, лекин олиб келмасак, иложимиз йўқ - ўзимизнинг фуқароларимиз", сўзлаган президент.

Яхши хабар: Ниҳоят коронавирус дориси топилдими? - O'zbekiston, Ўзбекистон, дунё

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Давлат раҳбари вирус аҳоли орасида кенг тарқалиб бораётганига алоҳида эътибор қаратган.

Унинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган.

"57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум қолаётгани афсусланарли. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда" деган президент Мирзиёев.

Шунингдек, у пандемияга қарши курашишда "ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланаётгани"ни ҳам қўшимча қилган.

Президент пандемия даврида ишлаш ва яшашга ўрганиш, карантин талабларига риоя қилган ҳолда иқтисодиётни қайта тиклаш зарурлигини тилга олиб, вазият мураккаблашишда давом этса, кўплаб вилоят ва шаҳарларни ёпишга тўғри келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Термизга кириш-чиқиш тўхтатилди

IIV.uz

Сурат манбаси, IIV.uz

16 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали вилоят орқали мурожаат қилган.

Мурожаатида у коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият мураккаблашиб бораётгани, оқибатда Термиз шаҳрига кириш-чиқиш вақтинча тўхтатиб қўйилгани ҳамда жорий этилган қатор юмшатишлар бекор қилинганини маълум қилган.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридан хизмат сафаридан қайтган бемор ходим ишга чиққан ва у билан мулоқотда бўлган 300 нафардан ортиқ одам карантинга олинган, улардан 9 нафарининг касалликка чалинганлиги тасдиқланган.

"Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда. Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди", деган Боболов.

Тўра Боболов эпидемиологик вазият мураккаб бўлган Термиз, Денов, Музработ, Шўрчи, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида ҳам карантин талаблари қатъийлаштирилишини хабар қилган.

"Ўзбек ҳарбийлари Ғалаба парадида қатнашади" - рус матбуоти

ZUMA/TASS

Сурат манбаси, ZUMA/TASS

Россия нашрлари 24 июнь куни Москва шаҳридаги Қизил Майдонда ўтувчи Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 мамлакатдан ҳарбийлар етиб келганини хабар қилмоқда.

Армия генерали, парад командири Олег Салюков "Қизил юлдуз" газетаси билан суҳбатда парадда қатнашиш учун ҳарбийлари Россияга етиб келган хорижий давлатларни санаб ўтган ва улар ичида Ўзбекистонни ҳам кўриш мумкин.

Ҳозирча Ўзбекистон расмийлари мазкур хабарга нисбатан изоҳ бермаган.

Бундан аввалроқ, Шавкат Мирзиёев президент Владимир Путин таклифи билан Ғалаба парадида иштирок этиши маълум бўлган эди.

Эпидемиологик вазият жиддийлашмоқда

BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бормоқда.

16 июнь давомида 230 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Янги ҳолатларнинг аксарияти Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кузатилган.

17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра эса , Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 68 тага кўпайиб, 5561 нафарга етган.

Шу вақтга қадар 4096 бемор касалликдан соғайган, шифохоналарда 1446 бемор қолмоқда.

Қайд этилган ўлим ҳолатлари 19 та.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek