Сўх: Ўзбекистон Қирғизистон билан гаплашиш учун қўлида кузир қолмаганми? O'zbekiston

Бош вазир Абдулла Арипов

Сурат манбаси, Official

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон қўлида музокара учун қандай кузирлар қолган?
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги сўнгги Сўх жанжали сув туфайли келиб чиқди.

Лекин бу воқеа Ўзбекистоннинг Сўх тумани муаммолари жуда чуқур ва уларнинг ечими қийин бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Буткул Қирғизистон билан ўраб олинган Фарғона вилоятининг Сўх тумани катта Ўзбекистонга ўтиб-қайтиш учун Қирғизистон ҳудудидан юриши керак.

Ўзбекистон нима қила олади? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Айни пайтда аҳоли зич минтақада сув манбаларини бўлашиш масаласи ҳам қўшнилар орасида жанжалларга сабаб бўлмоқда.

Бироқ 31 май куни Чашма-Чечма булоғи устида юзага келган чегара қишлоқларидаги можаро муаммонинг биргина сув туфайли эмаслигини ҳам кўрсатди.

Қамалда тургандекмиз

"Биз қамалда тургандекмиз" - дейишди Сўхга келган Бош вазир Абдулла Ариповга шикоят қилган сўхликлар.

Улар видоят катта Ўзбекистонга, ва умуман, четга чиқиш учун Қирғизистон ҳудудидаги йўлдан ўтганда порахўрлик, қўпол муносабат ва ҳатто таҳқирларга дуч келишларини айтишди.

Энг қисқа Риштон-Сўх йўли кўпинча ёпиқ.

"Йўл энг асосий муаммо" - дейди Риштондан блогер Дима Қаюм - "Одамлар узоқ ва тошлоқ йўллардан пиёда юришга мажбур бўладилар".

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ҳаммаси яхши бўладими?

Сўхга борган Абдулла Арипов қийналиб кетишганини яширмаган фуқароларга қарата гапираркан, муаммолар ҳал бўлишини айтди.

Кейинроқ, Ўзбекистон ҳукумати Сўх учун алоҳида маблағ ва сўхлик ёшлар учун имтиёзларни эълон қилди.

Аммо Сўхнинг энг асосий муаммоси ҳал бўладими?

Бу савол ҳамон очиқ қолмоқда.

Тошкент ҳал қилолмайди

Сўхда

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Сўхдаги учрашув жанжални тўхтатди, аммо муаммони ҳал этгани йўқ.

Бош вазир Арипов ҳам, кейинроқ Қирғизистондаги қатор бошқа сиёсатчилар ҳам Сўх йўли очилиши, асосан, ЕОИИ ташкилотига бориб тақалашини эстлатдилар.

Москва етакчилигидаги бу ташкилотга Қирғизистон аъзо.

Ўзбекистон Ислом Каримов даврида унга қўшилмаган, энди кузатувчи мақомида кирадиган.

Айрим таҳлилчилар назарида ЕОИИ тенг ҳуқуқли иқтисодий муносабатларга эмас, балки кўпроқ Россия сиёсий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, Сўх-Риштон йўлини тўсиқсиз очиш ваъдалари Тошкент ва Бишкекнинг ўзаро келишувларига боғлиқ бўлмаслиги эҳтимоли ўртага чиқмоқда.

Ушбу ҳолат нега узоқ йиллардан бери Сўх муаммоси ҳал бўлмаганига бир қадар ойдинлик киритиши мумкин.

Аммо Ўзбекистон шароитида бу муаммо узоқ йиллар жамиятда очиқ муҳокама қилинмаган ва ёзилмаган.

Бартер?

"Ўзбекистон Сўх муаммосини охирги 30 йил давомида ҳал қилишга ҳаракат қилиб келган" - дейди бугун Европада яшайдиган таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

Суҳбатдошимиз мустақилликнинг илк йиллари айнан Сўхга бориб, туманнинг муаммоларини ўрганган.

"Ислом Каримов даврида ҳам Ўзбекистон бу соҳада келишувга боришги интилган" - дейди таҳлилчи.

"Жумладан Сўхга олиб борувчи йўлни олиб, ўрнига бошқа ҳудудларни бериш таклифи ҳам бўлган".

"Аммо Қирғизистон тарафи Ўзбекистонга сиёсий босим ўтказиш воситасидан ажралиб қолмаслик учун ҳам бунга мойиллик кўрсатмаган".

Айни пайтда, бартер каби қатор таклифлар Қирғизистон жамиятида ҳам қабул қилинмаган.

Кетмаймиз

Сўх харитаси
Сурат тагсўзи, Сўхликлар катта Ўзбекистонга бориш учун Қирғизистон ҳудудидан ўтиши керак.

Сўх қадимий ҳудуд. Ўтроқ аҳоли азалдан деҳқончилик ва ҳунармандлик билан шуғулланган.

Аммо Советлар тортган чегаралар уларни бугун де факто қамал шароитида қолдирмоқда.

Ўзбекистон вакиллари 70-80 минглик туманни кўчириш борасида гапиришгани йўқ.

Барибир, Сўх аҳли вакиллари Абдулла Арипов билан учрашувда ҳеч қаерга кетмасликларини урғулашди.

Зотан Сўхдан ўтувчи дарё суви Фарғона вилояти ғарбий ҳудудлари учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

Сув эса аҳоли кўп ва аграр Ўзбекистон учун нодир маъвод.

Кузир йўқми?

Бир неча йиллар олдин Қирғизистон ҳам ўз жанубий ҳудудларини боғлаш учун Ўзбекистон ҳудудларидан ўтадиган йўллардан фойдаланарди.

Аммо Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг ўз қўшнилари - хусусан Қирғизистон билан ҳам - муносабатлари илимилиқ ва баъзан совуқ бўлди.

Кўпинча, Ўзбекистон бир тарафлама чегара ва Қирғизистон ҳудудларини боғловчи йўлларни ҳам ёпиб қўярди.

Қишда эса газ узилишлари тез-тез содир бўлган.

Натижада, Қирғизистон ҳам бошқа йўллар ва энергия манбалари излашга тушган.

Таҳлилчиларга кўра, энди Ўзбекистон музокаралар чоғи асқатадиган қўлидаги таъсир воситалари ёки кузирларидан ажралган.

Бугун зотан Хитой билан савдо-сотиқ учун айнан Ўзбекистон Қирғизистондан ўтувчи нисбатан яқин йўлга эҳтиёжманд.

Ҳозирча умид

Ҳозирча, Ўзбекистон раҳбарлари Сўх халқини муаммолар бартараф бўлишига ишонтирдилар.

Аллақачон, бу ҳудудни ривожлантириш учун маблағ ажратилиши айтилди.

Аммо энг асосий ва муҳим муаммо - йўл ва сув ҳали қачон ҳал бўлиши маълум эмас.

Бу борада нафақат Ўзбекистон раҳбарлари, ҳатто Қирғизистон ҳукумати ҳам ваъда бера олмайдиган кўринади.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek