Ўзбекистон - Қирғизистон: Сўх йўли муаммоси Россияга етакламоқда - O'zbekiston So'x

Сўхда

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисида қолган Сўх туманига элтувчи йўлнинг ёпилиш сабаби Россияга элтадими?

Расман сўхликларни қийнаб келган йўл муаммоси ЕОИИ билан қандай боғланган?

Сўхда жанжалга сабаб бўлган булоқ тақдири нима бўлади?:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ёпиқ Сўхнинг очиқ саволлари

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Сўнгги хабарларга кўра, у ерда Чашма дам олиш масани барпо этилади.

Аммо бу булоқ ҳар икки тарафдаги одамлар учун муҳим сув манбаси ҳамдир. \

Зотан чегаралардаги жанжаллар кўп ҳолларда сув устида юзага келади.

31 май куни Сўх тумани аҳолиси ва Қирғизистон фуқаролари ҳам чегара ҳудудда жойлашган Чашма булоғининг кимга тегишли экани борасидаги тортишувлар ортидан тўқнашган эди.

Жанжал натижасида Ўзбекистон ҳудудидаги уч хонадон ёқиб юборилган, 187 инсон яраланган.

Бош вазир Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов воқеа содир бўлган жойга ташриф буюришган.

"Зарар кўрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз. Чашма булоғи бу - мўъжиза. Инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қўшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади" - маълум қилган Арипов сўхликлар билан мулоқот чоғида.

Сўх тумани ҳокимлигининг хабар беришича, келишувга биноан булоқнинг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этилиши юзасидан қарор олинган.

Сўх йўли ЕОИИ туфайли ёпилганми?

Бутунлай Қирғизистон ҳудуди билан ўраб олинган Сўх тумани аҳолиси узоқ йиллар давомида Ўзбекистонга ўтишга қийналиб келади.

Сўхни қўшни давлат орқали мамлакатнинг асосий қисми билан боғлаб турувчи даҳлиз масаласи ҳал этилмагани айтилади.

1 июнь куни сўхликлар билан учрашган Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли нега ёпилганига ойдинлик киритган.

"Албатта муаммолар талайгина. Ўтган йили биз Риштон билан Сўх орасидаги йўл очиш масаласини қўйгандик. Икки кун ишлади, кейин ёпилди, тўғрими?" - халққа мурожаат қилган Арипов.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода сўхликлар Бош вазир йўл муаммосини тилга олгач, хайқиргани, улар учун йўл масаласи қанчалик оғриқли муаммо эканини кўриш мумкин.

"Мана ҳозир гаплашганимизда, Қирғизистон делегацияси раҳбари ўша пайтдаги ҳолат учун узр сўради. Яъни улар ёпишга мажбур бўлгани, улар Евроосиё [Иқтисодий] Иттифоқига аъзо бўлгани учун улар ёпди икки кундан кейин" - давом этган Бош вазир.

Абдулла Арипов, эндиликда, Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида аъзо бўлаётгани ва кузатувчи ҳамма ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда Қирғизистон томонига қўйилган биринчи масала қисқа вақт ичида Сўх-Риштон йўлини очиш бўлганини маълум қилган.

Коронавирус ҳолати қандай?

2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 таси карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 таси Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 таси Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда, 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган.

Ҳозирда шифохоналарда 844 нафар даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда экани хабар қилинган.

Бухорода карантин

Бухорода коронавирус ҳолатлари боис мавжуд карантин чоралари кучайтирилди.

Вилоят ҳокимлигининг хабар қилишича, 2 июндан бошлаб Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситалари (юк ташувчи, қишлоқ хўжалигида жалб қилинган ҳамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) ҳаракатланиши тўхтатилади.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан шахсий автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан 10:00гача, 17:00-20:00гача) кириб-чиқишига рухсат берилади ва вилоят ҳудудида соат 22:00дан 06:00гача шахсий автотранспорт воситаларининг заруратсиз (иш юзасидан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёж ва шунга ўхшаш зарур ҳоллар бундан мустасно) ҳаракатланиши чекланади.

Алоқадор мавзулар: