Коронавирус ва дунё: Ким ҳақ - Ўзбекистон, Хитой ёки Швеция? Koronavirus O'zbekiston (янгиланди, видео)

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев яна расман коронавирус мавзусига эътибор қаратди - 15 мартдан буён ўзининг тўртинчи видеоселектор йиғинини ўтказди.

Яна Ўзбекистон халқига мурожаат қилди.

Қатор қарорлари ортидан, бугун янги бир фармонни ҳам имзолади.

Коронавирусдан вафот этганлар яқинларига шахсан таъзия изҳор этди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Давлат коронавирус тарқалиб кетмаслиги учун барча чораларни кўришига ишонтирди. Барчани бирдамликка чақирди.

Ўзбекистонда коронавирус расман 15 март куни қайд этилган.

Бугун, 3 апрелга келиб, жаъми 221 киши вирусни юқтирган. 25 нафари соғайган. Икки бемор вафот этган.

Ўлим ҳолати 26 ва 27 март кунлари қайд этилган.

Шавкат Мирзиёев коронавирус юзасидан Ўзбекистон халқига илк бор 18 март куни мурожаат билан чиққан.

Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлаганди.

Дунё ва Ўзбекистон

President.uz

Сурат манбаси, President.uz

Карантин бўладими ёки бошқа, коронавирусга қарши курашда қаттиққўл, фавқулодда чораларга қўл урганлар ютадими ёки халқини эркин қўйиб қўйганлар?

Бу эса, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги вазият манзарасида алоҳида эътибор топган ва топаётган саволлардан бири бўлади.

Ҳатто қисқа вақтнинг ичида тадқиқотчилар диққатини ўзига тортган, улар аллақачон ўз илмий хулосаларини ҳам эълон қилиб улгурган мавзулардан бири экани кўрилади.

BBC

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон илова дунёнинг аксарият давлатлари эса, коронавирусга қарши курашнинг қаттиққўл йўлини танлашган.

Карантин, фавқулодда вазият ёки комендантлик соатини жорий этишган.

Президентлари оқибатларини юмшатишга қаратилган режаларини аллақачон баён қилиб улгуришган эса-да, пандемия шароитида бунинг ўз иқтисодларига етказажак салмоқли таъсири ҳақида унчалик ҳам бош қотириб ўтиришмаган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Халқнинг соғлиғи ўзлари учун муҳим эканини айтишган.

Қолган озчилик давлатлар эса, анчайин орқайин йўл тутишмоқда. Ўз иқтисодларини сунъий фалажлашга шошилишаётгани йўқ. Таъбир жоиз, даво хасталикдан кўра хавфлироқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Улар тижоратни ҳам, одамларни ҳам, хуллас, кундалик ҳаётни анчайин ўз ҳолига қўйишмоқда.

Аммо пандемияга қарши курашда айрича йўл тутган бу давлатларнинг ҳар бирида аҳоли ўзгача бир шикоятда.

Айниқса, ҳукуматларининг буйруғига итоат этиб, уйда ўтирган, идора бўладими ёки дўкон, ҳаммаси ёпилган давлатларда одамларнинг фиғони аллақачон фалакда.

Швеция паблари очиқ
Сурат тагсўзи, Швеция паблари очиқ

"Бир умр вакцинани кутиб, уйда қамалиб ўтира олмасликлари, алал-оқибат ўзларининг тиланчига айланиб қолишлари"дан шикоятда.

Аммо пандемияга қарши курашда айрича йўл тутган бу давлатларнинг ҳар бирида аҳоли ўзгача бир шикоятда.

Коронавирус таҳдиди қаршисида ҳукуматлари ҳали-ҳануз анчайин бемалол қўйиб қўйганлари эса, таъбир жоиз, ўзга бир ғамда.

Бунга Швециядаги ўзбекистонликлардан бирининг сўзлари ҳам мисол бўла олади.

Швеция тажрибаси

Швецияда чеклов йўқ
Сурат тагсўзи, Швецияда чеклов йўқ

Швеция Европа коронавируснинг иккинчи ўчоғи бўлиб турган бир манзарада, ҳатто, тунги клубларигача фаолият юритиб турган қитъа давлати бўлади.

Ҳамма кўча-куйда, жамоат транспортигача ҳаракатда, фавқулодда чоралар ва чекловлардан кўра, ҳукумат халқига асосан тавсиялар бериш билан чекланаётган мамлакат экани кўрилади.

Швецияда илк коронавирус ҳолати расман шу йилнинг 4 февралида қайд этилган.

Орада кечган вақт давомида коронавирусга чалинганлар сони уч ярим минг кишидан ортган. Уларнинг юздан ортиқроғи ҳаётдан кўз юмган.

Дилобар Эркинзода

Сурат манбаси, Шахсий архивдан

Сурат тагсўзи, Дилобар Эркинзода Швеция ҳукуматининг коронавирусга қарши танлаган сиёсатидан хавотирини билдирди.

Асли ўзбекистонлик Дилобар Эркинзода бир неча йилдан буён Швециянинг Малмё шаҳрида яшаб келади.

Facebook акаунтида куни-кеча чоп қилган постидан унинг мавжуд вазиятдан хавотирда экани кўрилади.

Дилобар, "Кўрсаткичлар ўта ёмон. Карантиндан дарак йўқ. Халқни устидан тажриба ўтказиш давом этмоқда. Ҳар ҳолда ўзимни шундай ҳис қиляпман... Эртага нима бўлади номаълум. Аниқ бир стратегик режа кўрмаяпман ёки ҳукумат бу режани тушунтириб беролмаяпти", - деб ёзган.

Аммо, унга кўра, "бу соҳада эксперт ёки вирусолог бўлмаганликлари боис, ҳукумат ва бош эпидемиолог тавсияларини бажаришда давом этишади".

Швеция илова бугун дунёнинг кўплаб давлатларида турли иш, юмуш ва таҳсилда банд бўлган ўзбекистонликлар сони миллионларга нисбат берилади.

Аммо дунёда илк бор коронавирус қайд этилиши ортидан кечган уч ой вақт ичида хориждаги фақат бир нафар Ўзбекистон фуқаросининг унга чалингани расман хабар қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабаридан унга коронавируснинг енгил шакли ташҳиси қўйилгани ва Австрияда карантин остида экани маълум бўлганди.

Жорий пайтда Ўзбекистонда карантинда сақланаётганларнинг сони ўн минглаб экани айтиларкан, улардан аксарияти Ўзбекистоннинг четдан қайтган фуқаролари экани англашилади.

Ўзбекистонда коронавирус манбаси ҳам айнан хорижда бўлиб қайтган фуқаролари бўлишади.

Швециядан Дилобар Эркинзоданинг ёзишича, "кўпчилик каби, албатта, унда ҳам хавотир кучли".

"Чунки кекса ота-онам, оилам, яқинларимиз, фарзандларим бор. Уларни соғлиғидан ташвишдаман", - деркан, бошқа томондан, "ҳукуматнинг ишонч билан айтаётган сўзлари, тавсиялари ва келтираётган аргументлари кўнглига таскин бераётгани"ни ҳам эътироф этади.

Постини эса, "Нима бўлганда ҳам аввало ҚАДАР", - деган сўзлар билан якунлагани кўрилади.

Одил Мамадалиев коронавирусга қарши кескин чоралар кўрилиши кераклигини айтади.

Сурат манбаси, Facebook/Odil Mamadaliev

Сурат тагсўзи, Одил Мамадалиев коронавирусга қарши кескин чоралар кўрилиши кераклигини айтади.

Мутахассислар, олимлар нима дейди?

Шундай экан, инсоният бу яқин асрларда гувоҳ бўлмаган коронавирус пандемияси қаршисида қай бир давлат ҳақ? Кескин чора кўраётганларими ёки аксинча?

Иқтисод муҳимми ёки одамларнинг соғлиғи?

Узоқ йиллардан буён Канадада яшаб, фаолият юритиб келаётган асли ўзбекистонлик мутахассис, вирусолог Обид Мамадалиев:

"Ўтган 3 ой шуни курсатдики, бу вирусга қарши бугун кескин чоралар кўрилмаса, эртага кеч бўлади. Вируснинг ҳаракатланиш траекторияси бор. Инсонга ҳаво, ўзаро мулоқот, озиқ-овқат, ҳатто шамол ва ёмғир орқали ҳам юқади. Чунки вируслар ҳам биологик тирик организмлар. Ҳаттоки ўсимликлардан ўсимликларга ҳам тарқалади. Ҳамма ҳам бу нарсани бирдек тушунмайди, ҳамма ҳам биолог, химик, вирусолог эмас. Омманинг ўзига ташлаб қўйиш умуман нотўғри. Қайси давлат бўлишидан қатъиназар, шу соҳа мутахассислари ва дунё тажрибаси, фикридан келиб чиқиб йўл тутишса, иш қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Дейлик, ўша Швеция ҳукумати ҳам АҚШ сингари бора-бора кескин чоралар кўришга барибир мажбур бўлади. Бу фақат Хитой эмас, бутун жаҳоннинг муаммоси. Ҳалича COVID-19 нинг аниқ қандай келиб чиққани ҳақида аниқ илмий маълумотнинг ўзи йўқ. Ҳаммаси фаразлар, холос".

Бу саволга жавоб бериш учун эса, бир гуруҳ америкалик олимлар ҳозиргисини ёдга солувчи юз йил аввалги воқеъликка эътибор қаратишган.

Ҳалокатли "испанка" гриппи ўшанда 50 миллион инсоннинг умрига зомин бўлган.

Дунё аҳолисининг ҳар учтадан биттаси унга чалинган, ҳар ўн бемордан биттаси ҳаёти билан видолашган.

Ўша - 1918 йилда ҳам худди ҳозиргисидек фавқулодда чоралар кўрилган - аҳоли карантинда, ҳамма ниқобда бўлган. Кўчалар ҳувиллаб, бозору дўкон, завод, корхоналар ёпилган.

Аммо, кейинчалик маълум бўлишича, ўшанда иқтисоди эмас, одамларини ўйлаган давлатлар ютган.

Тўғри, аввалига ҳамма давлатда вазият бирдек ёмон бўлган.

Аммо тезда карантин жорий қилиб, фавқулодда чораларга қўл урган, аҳолини ўз уйларида иҳоталаган ва тозаликка эътибор қаратганлари тезда ўзларини ўнглаб олишган.

Ўзларининг бу каби дастлабки хулосалари билан Америка Марказий банки ва Массачусетс Технология институти иқтисодчилари бўлишишган.

Коронавирус ўтган уч ойнинг ичида дунёнинг ҳамма бурчагига кириб борган.

Бугунга келиб, қарийб бир миллион кишига юққан. Қирқ мингдан ортиғини ўлдирган.

Жорий пайтда коронавирус билан боғлиқ энг ёмон аҳвол дунёнинг иккита иқтисодий қудратидан биттаси бўлган АҚШга тўғри келиб турибди.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek