Уруш ва тинчлик: Қизини қайтариш учун ИШИД ерларига борган ўзбек аёли нималар кўрди?

ишид аёли
Сурат тагсўзи, Суратнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Бир вақтлар ИШИД қўл остида бўлган Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қизини ортга қайтариш учун минглаб чақирим масофа босиб борган она нималарни кўрди? Бир вақтлар унинг Сурия ҳижрат қилган қизи энди нима учун ортга қайтмоқчи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Асли қирғизистонлик, ҳозир Россия фуқароси бўлган Фотима Турсунбаеванинг 27 ёшли қизи Диляра Рашитова минглаб аёллар қатори курдларнинг Сурия демократик кучлари жамлоқларида тақдири нима бўлишини кутиб яшамоқда. Насибанинг турли турмуш ўртоқлардан орттирган икки фарзанди ҳам бор.

2011 йилдан динга қаттиқ берилган Диляра тез орада араб тили ва Қуръонни ўрганишга киришади. Онасининг айтишича, шароит яхши бўлмаганидан сўнг қизи онаси ва ўгай отаси яшаб турган бир хонадан чиқишга ва ўзига ўхшаш бошқа муслималар билан Москвада квартира ижарага олиб яшашга мажбур бўлади.

2013 йилнинг июль ойида Диляра онасига дугоналари билан Твер областига ифторга бораман деб, Сурияга ИШИД жангарилари ёнига кетиб қолади.

Диляра Рашитова йўқолганидан 17 кун ўтиб Туркиядан Сурияга ўтаётган вақти онасига телефон қилиб, ҳеч нарсадан хавотир олмаслик кераклигини айтади.

Қизи жангарилар сафига қўшилиб кетганидан сўнг ваҳимага тушган Фотима Турсунбаева 5 ой бу ҳақда ҳеч кимга айтолмай юради. Бироқ кейин полициянинг тавсияси билан Россия федерал хавфсизлик хизматига мурожаат қилади.

Хизматдагилар Фотима Турсунбаевани Туркия орқали Сурияга бориб қизини ортга қайтариб олиб келиш учун ёрдам беради.

Фотима Турсунбаева хотираларидан:

Қизим "Сиз ҳам ҳижрат қилиб келасизми", деб сўради.

Ҳа бораман олдингга, ҳижрат қилиб бораман, деб айтолмайман, лекин бораман қизим, дедим.

"Майли келинг, мен бу ердагилар билан гаплашиб қўяман", деди қизим.

2014 йилнинг октябр ойида у Туркия орқали Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ўтади. Бу вақтда Суриядаги ИШИД жангарилари қўлига бориб қўшилган Насиба у ерда бир оёғи ҳамда бир кўзи йўқ чечен жангарисига турмушга чиққан эди.

Онасининг айтишича, қизининг эри 20 кундан сўнг ўлади. Насиба бошқа бева аёллар сингари 3 қаватли уйда иддаси чиқишини кутиб яшайди.

2014 йили Ҳалабга борган Фотима Турсунбоева жангариларнинг аёллари яшаб турган шароитни яхши бўлганлигини айтади.

У қизини ортга қайтаришга уринган. Бироқ...

Фотима Турсунбаева хотираларидан:

"Ойижон, ман сиз билан бирга кетолмайман, ҳозир ҳеч ҳам кетолмайман. Сиз билан кетсам ҳижратни бузган бўламан. Балки йўлда ўлиб кетарман", деб менга бошқа ғалати ғалати гапларни гапирди. Хуллас, келмади. Қизимнинг олдида 20 кун турдим".

Қизини ортга қайтаришга кўндира олмаган Фотима Турсунбаева Россияга қайтади. Кейинчалик иккинчи маротаба Федерал Хавфсизлик хизмати ёрдами билан Сурияга ўтишга ҳаракат қилади. Бироқ Туркияга келганидан сўнг, Сурияга ўтолмасдан Россияга қайта депорт бўлади.

Унинг айтишича, уч марта жангариларга турмушга чиққан қизи кейинчалик пушаймон бўлади ва ортга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ энди кеч бўлган, Диляра қочишга уринганда ҳар сафар ИШИД жангарилари уни тутиб олаверган.

ИШИД ерлари курд жангарилари қўлига ўтгач, Диляра Рашитова ва у каби юзлаб, эҳтимолки минглаб аёллар Сурия демократик кучлари ташкил қилган жамлоқларга кўчади. Айтишларича Ҳассаки шаҳри яқинидаги жамлоқда тақдирини кутиб турган ўзбек аёллар кўпчиликни ташкил қилади.

Фотима Турсунбаева хотираларидан:

Энди мана ҳозир қочаман, деб икки уч марта йўлга тушган ушлаб олган. Қочиб кетмасин деб яна бир одамга турмушга берган. Ундан ҳам 10 ойлик боласи бор. Улар қочишга ҳаракат қилишмаган, лекин курд жангарилари кўп одамларни олиб ўтаётганда қизим ҳам болалари билан ўтди.

Фотима Турсунбаева қизини ортга қайтариш учун тинимсиз ҳаракат қилаётганини бироқ натижа бўлмаётганини айтади.

Унинг айтишича, 2014 йили Дилярани ортга қайтаришга ёрдам қўлини чўзган Россия Федерал хавфсизлик хизмати энди ўзини олиб қочмоқда.

«Охирги телефон қилганимда Слава деган бола бор эди. Слава, Павел Юра деган болаларга менга ёрдам беришга шай бўлишди. Мен кўп маълумотларни олишдида лекин йўқ бўлиб кетишди", дейди Фотима Турсунбаева.

МДҲ давлатларидан ИШИД сафларига 4 мингга яқин жангари қўшилгани айтилади. Аёлларнинг сони борасида аниқ маълумотлар йўқ. Сурияда ИШИД қўл остидаги ерларни қайта қўлга киритган курдларнинг Сурия демократик кучлари ҳаракати бу аёлларни келган давлатига қайтариб юбориш истагини билдирган.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳатто Россияга ҳам бир қисм аёлларни ортга қайтарган.

Бироқ бу жараён жадал ҳамда тизимли равишда кетмаётгани айтилади.

Фотима Турсунбаева эса ҳамон қизи ватанига қайтишидан умид қилмоқда.

Унинг айтишича, бу жамлоқларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам талайгина.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek