Илк расмий ташриф арафасида: Америкадаги ўзбекистонликлар Мирзиёевдан нима исташади?

Мирзиёев Трамп

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

"Ватандошлик - фуқаролик муаммоси, Ўзбекистон -АҚШ ўртасидаги авиақатновлар, борди-келдидаги қулайликлар, Ўзбекистонда Америкада бўлган ўзбекистонликларга нисбатан муносабатнинг янада яхшиланиши...".

Бу -президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга илк расмий ташрифи манзарасида Америка Қўшма Штатларида яшаб, меҳнат қилаётган айрим ўзбекистонликларнинг истаклари.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Уларнинг айтишларича, бу - Америкада ўзлари тўқнаш келиб турган ва икки давлат орасида ҳал қилиниши керак бўлган бирламчи муаммолар бўлади.

Бошқа томондан, Ўзбекистон -АҚШ: "Узбекистан - Еаст Пакистан?.."- америкаликлар Ўзбекистонни қанчалик билишади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Америка томони эълон қилган расмий хабарларга кўра, икки давлат раҳбарларининг музокаралари чоғида янги президенти бошчилиги остида Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёни қандай кетаётгани масаласига ҳам эътибор қаратилади.

Америкадан асли ўзбекистонлик социолог суҳбатдошимиз Баҳодир Файзнинг айтишича, қандай соҳада бўлмасин, Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришлар ўзларининг ҳам диққат-эътиборларидан четда қолмаётир.

Унга кўра, расмий Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларнинг янада яхшиланиши Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий эркинликлар, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, демократик тараққиёт ва қўл урилаётган ислоҳотларнинг янада жадаллашувига хизмат қилади.

Суҳбатдошимизнинг урғулашича, бу - Америкада бўлган ўзлари ва она Ватанлари бўлган Ўзбекистон учун ҳам ижобий воқеълик бўлади.

"Алоқалар ижобий тарафга қараб қанчалик ривожланса, бу ердагилар ҳам жуда хурсанд қиладиган умид туғдиради", - дейди у.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ўзбекистонликлари дохил Америкадаги ўзбекларнинг тахминий сони ҳозир деярли уч юз минг кишига етай, деб қолган.

Улардан аксариятини эса, Грин-карта ёрдамида Америка Қўшма Штатларида яшаш ҳуқуқини қўлга киритганлари ташкил этишади.

Америкада яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида етакчи олимлар, ишбилармонлар, турли халқаро ва жамоат ташкилотлар вакиллари мақомида бўлганлари, нуфузли университетларида таҳсил олаётганлари озмунча эмаслиги айтилади.

Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" тадқиқот марказининг ўтган йилги сўрови Америкага кетиш истагида бўлган ўзбекистонликлар сони ортиб бораётганига далолат қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek