Украина уруши: Шаҳид таржимонлари Тожик аёлларими? Dunyo Yangiliklar

Киев устида уриб туширилган дрон

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Киев устида уриб туширилган дрон

Россиялик мустақил журналистлар хабар қилишларича, ўтказган журналистик суриштирувлари натижасида Татаристонда йиғилаётган Эрон ҳарбий дронлари ишлаб чиқаришида Форс тилини биладиган Тожик аёллар таржимонлик қилаётганини аниқладилар.

Журналистик суриштирувни YouTubeдаги Разворот канали ва Протокол веб-сайти мухбирлари уюштирганлар.

Суриштирувдан маълум бўлишича, Россиянинг Татаристонидаги Олабуға Махсус Иқтисодий зонасида Украинадаги урушда фойдаланиш учун Эрон ҳарбий дронлари йиғилаяпти.

Алоқадор мавзулар:

Ҳозир Россия Украинага Эронинг "Шаҳид-131" ва "Шаҳид-136" деб ном берилган дронлари билан ҳужум қилаяпти.

Украина ҳарбийлари воизи Наталия Гуменюк иқтибоси

Сурат манбаси, .

Татаристонда бу дронларни ишлаб чиқаришга ривожланаётган мамлакатлар, хусусан, Тожикистондан ёш қизлар жалб қилинган, Тожик қизлари муҳандислар билан мулоқотда форсийда сўзлашолганлари учун мавқеълари баландроқ туради, деган тўхтамга келдилар россиялик суриштирув журналистлари.

Марказий Осиё мамлакатларидан "Алабуга Политех" деб номланган ўқишга хоҳловчиларни ёллаш Телеграм ва бошқа матбуот орқали бошланган, талабаларга ўқиш билан бирга ишлаш, ойига 52000 рубл ишлаб топиш имконияти мавжудлиги хабар қилинган.

Яхши ўқиган талабаларга юқори маошли иш ва замонавий турар-жой биносида уй ҳам ваъда қилинган.

Талаба сифатида Африка мамлакатларидан қизларни жалб этишга муваффақ бўлинган.

Протокол хабар қилишича, африкалик талабалар Татаристонга етиб бориб реклама қилинган нурафшон келажакнинг акси гувоҳи бўлганлар.

Талабаларни жамоавий ишларга мажбурлаш одатий ҳолга айланган.

Иш эса заводда Украина урушига мўлжалланган Эрон Шаҳид камикадзе дронларини йиғишдан иборат.

Талабалар ўзларини қаттиқ ишлашга мажбурлаётганлари, 30-40 минг рубллик маош учун уйқусиз ва овқатсиз ишлашга мажбурлаётганларини айтганлар, бироқ бу ҳақда шикоят қилиш тақиқланган, оқибати талабанинг ўзига ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирилганлар.

Олабуғада нима иш билан бандлиги ҳақида оғиз очган одам икки миллион рубл жаримага тортилиши айтилган.

Шахед дрони

Сурат манбаси, .

Талабалар кечасию кундузи ўқиш ва иш жойларида ҳам, ётоқхоналарида ҳам мунтазам кузатув камералари билан кузатиладилар.

Қизларнинг, ҳатто шахсий ёзишмалари ҳам маъмурият томонидан текширилиши маълум бўлган.

Протокол ёзишича, Олабуғада ишчилар уч гуруҳга бўлинган.

"Мулатки" деган гуруҳга асосан "қора иш" билан банд қора танли қизлар жалб этилган.

Улар Уганда, Эфиопия ва Танзаниядан борган қизлар.

"Тожиклар" деган гуруҳга рус ва эронлик мутахассислар мулоқотида таржимонлик қиладиган ёш аёллар киритилган.

Учинчи гуруҳ "Мутахассислар" деб номланган.

26 июль куни Украинанинг "Жануб" қўмондонлиги матбуот котиби Наталия Гуменюк Россия Украинага қарши Россиянинг ўзида йиғилган дронлар билан ҳужум қилаётгани ҳақида хабар қилди.

"Охирги ҳужумлардан кейин топилган "Шаҳид"лардан қолган парчаларда маркировка Кирилл ҳарфларида эканлиги ишлаб чиқариш Россияда эканидан далолат", деди Украина қуролли кучлари "Жануб" қўмондонлиги вакиласи.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002