Украина: Россия Киев шаҳрига Эрон етказиб берган камикадзе дронлар билан ҳужум қилди Dunyo Yangiliklar

Миколайивдаги кунгабоқар ёғи цистерналари ҳам дронлар ёрдамида ёқиб юборилган.

Сурат манбаси, TELEGRAM

Сурат тагсўзи, Миколайивдаги кунгабоқар ёғи цистерналари ҳам дронлар ёрдамида ёқиб юборилган.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Украина пойтахти Киевга Эронда ишлаб чиқарилган "камикадзе" дронлари тўлқини билан зарба берди - камида бир киши ҳалок бўлди, деди шаҳар ҳокими Виталий Кличко.

"Бу уларнинг нақадар чорасиз қолганини кўрсатади", деди Украина президенти Владимир Зеленский маъмурияти раҳбари Андрей Ермак.

Миколайив порт шаҳрида эса кунгабоқар ёғи цистерналари худди шундай дронлар ёрдамида ёқиб юборилган, деди шаҳар ҳокими.

Бир ҳафта муқаддам Киев шаҳри одамлар ишга отланган вақтда Россия ракеталари билан ҳужумга олинган. Мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳужумлар 19 кишининг ўлимига сабаб бўлганди.

Душанба куни Киевда суратга олинган дрон.

Сурат манбаси, YASUYOSHI CHIBA

Сурат тагсўзи, Душанба куни Киевда суратга олинган дрон.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари расмийсининг айтишича, барча дронлар мамлакатга жанубдан учиб келган.

Олександр Сенкевичнинг айтишича, Киевдаги ҳужумдан бир неча соат олдин, якшанба куни кечқурун Миколайивдаги танкерларни учта учувчисиз учоқ ёқиб юборган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Душанба куни эрталаб Киевдаги ҳужумларни дронлар амалга оширди. Бу секин ҳаракатланувчи қуролларнинг виззиллаган овози бутун мамлакат бўйлаб таниш бўлиб қолган.

Зенит аксил-ракета тизимлари уларни уриб туширмоқчи бўлар экан, шаҳар ўқ овозларидан титради. Ижтимоий тармоқлардаги видеода битта дрон уриб туширилгани акс этган.

Душанба куни портлашлар маҳаллий вақт билан тахминан 06:30да бошланган. Энг сўнггиси маҳаллий вақт билан тахминан 08:10 да бўлган.

Бу дронни радарда илғаш қийин.

Сурат манбаси, TELEGRAM

Сурат тагсўзи, Бу дронни радарда илғаш қийин.

"Душман бизнинг шаҳарларимизга ҳужум қилиши мумкин, аммо бизни синдира олмайди", деди президент. Зеленский ҳужумларни "тинч аҳолини даҳшатга солиш усули" дея таърифлади.

Нима нишонга олинганини айтиш қийин. Ҳокимлик маълумотларига кўра, турар-жой ва нотурар биноларга зарар етган. Темир йўл расмийларининг айтишича, портлашлар Киевнинг бош вокзали яқинида кузатилган.

Рейтерс журналистларидан бири ҳужумда ишлатилган дрон парчаларини кўрганини хабар қилди, унда "Белгород учун" деган ёзув бор.

Кремль Украинани Россия билан чегарадош Белгород шаҳрига ракета ҳужумлари уюштирганликда айблаган. Украина буни рад этади.

"Камикадзе дронлари" нима?

Уларнинг таркибида Эрон томонидан етказиб берилган Шаҳед-136 қуроллари бор деб ишонилади;

Ушбу дронлар ҳужум қилишдан олдин нишоннинг тепасида айланиб юради;

Портловчи моддалар билан ўралган дронлар зарба пайтида портлаб ўзини ўзи йўқ қилади;

Кўпинча бир нечтаси кетма-кет юборилади ва радарда аниқлаш қийин;

АҚШнинг таъкидлашича, Эрон Россияга ҳар бири атиги 20 000 доллар турадиган юзлаб дронларни юборишни режалаштирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek