Россия Толибонни террорчилар рўйхатидан чиқариш арафасида. Ўзбекистон сайловчиларга нимани тақиқлади? Дайжест - O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Россия Толибонни (Россия Федерациясида тақиқланган) террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ҳақидаги қарорга яқинлашмоқда, лекин буни биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгаши амалга ошириши керак, деди Президент Владимир Путин.
"Гап шундаки, бу қарорлар БМТ даражасида қабул қилинган", - деди Путин "Валдай" мунозара клубининг ялпи мажлиси чоғида.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳаммаси Афғонистонда вазиятнинг ижобий томонга ўзгаришига боғлиқ.
"Толибон террорчилар рўйхатидан чиқарилса, Россиянинг позицияси шу йўналишда ҳаракат қилиш бўлади. Бу қарорлар биз илгари қандай қабул қилинган бўлса, биз ҳам шундай ҳаракат қилишимиз керак", дея қўшимча қилди Путин.
Президентнинг таъкидлашича, Россия Толибон вакиллари билан ҳамкорлик қилади, уларни Москвага таклиф қилади ва Афғонистоннинг ўзида улар билан алоқада қолади.
Толиблар Афғонистондаги барча этник гуруҳлар, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан алоқаларни ўрнатиши керак, - деди Россия президенти.
- Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича нимага келишишди? Москвага карантин қайтаяптими?
- Илк теледебатнинг илк саволи: номзодларнинг ўзи қани? Мигрантларнинг онлайн норозилиги қандай "бостирилди"? Сўхда аэропорт. Дайжест
- Ўзбекистон: Мирзиёев iPhone 11 ишлатади, бир коронавирус бемори даволанишига 15 миллион сўмдан сарфланмоқда ва мамлакат энди газ сотиб оладими?
- Автоблогер Бобур Ғаниев аппеляцияси қаноатлантирилмади ва ўзбекистонликлар осмонда кўрган учар жисм нима эди?
Москва локдаунда

Сурат манбаси, official
Россияда коронавирус бўйича ўлимлар сони сўнгги ҳафтада кунига мингдан тушмаётир. Касаллик юқтирилиши эса ҳар куни 35 мингга яқинга чиқди.
Россия ҳукумати буни аҳоли орасида вакцина олишнинг жуда секин давом этаётгани билан ҳам изоҳламоқда.
Айни пайтда россияликнинг атиги 34 фоизи икки бора эмланган.
Россия ҳукумати пандемия тарқалишини тўхтатишнинг тезкор чораларини кўра бошлади. 30 октябрдан 7 ноябргача ишламайдиган ҳафтани жорий қилди.
Энг кўп ҳолатлар қайд этилган Москвада 28 октябрдан 7 ноябргача тўлиқ блокировка эълон қилинди: фақат дорихоналар ва зарур маҳсулотларга эга дўконлар ишлайди.
Кўнгилочар масканлардан фақат театрлар ва музейлар ишлайди, аммо улар ҳам ташриф буюрувчиларни фақар QR-код билан қабул қилади. Шу билан бирга, масканларда бандлик 50% дан ошмаслиги керак.
Сайловчиларга тақиқ

Сурат манбаси, Getty Images
Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси овоз бериш ҳудудларида сайловчиларнинг айрим ҳаракатларини тақиқланишини эълон қилди.
Комиссиянинг Телеграмдаги расмий каналидаги «Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?, деган хабарда «Сайловчининг ушбу ҳатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади», дейилади.
- Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир. Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда, - изоҳ беради Марказий Сайлов комиссияси.
Шунингдек, комиссия ўзбекистонликлардан «сайловнинг яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик»ларини сўраган.
- Ўзбекистон: Икки қишлоқ аҳли олтин кони талашиб уришди ва 8 ой ичида четдан қанча доллар келди?
- Ўзбекистон мустақиллигига нималар таҳдид солмоқда?
- Ўзбекистон: Қўлда терилган пахта учун ҳақ белгиланди ва навбатдаги муфтий қандай сайланади?
- Ўзбекистон: 'Одамлар берилган эркинликдан эркалаб кетди' ёки 'минг марта раҳмат' - Мустақиллик сизга нима берди?

Сурат манбаси, .
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


















