Тожикистон: Сайёҳларни ўлдирган тожикистонликлар ИШИДга "қасамёд қилган"

Long distance cycling on M41 Pamir Highway, Pamir Mountain Range, Tajikistan. File image

Сурат манбаси, Travel_Nerd

Сурат тагсўзи, The victims had been on a cycle tour of the Central Asian country (file image)
Ўқилиш вақти: 2 дақ

ИШИД якшанба куни Тожикистондаги велосаёҳатчиларга бўлган ҳужумга масъулиятни ўз зиммасига олди. Гуруҳ ҳужумчиларнинг бир муддат олдин ИШИДга қасамёд қилган видеосини чиқарди. Ҳужум натижасида 4 хорижлик ҳалок бўлган.

Пойтахт Душанбедан 70 чақирим узоқликдаги Данғара туманида машина уриб кетиши натижасида 2 америкалик, бир швед ва яна бир голландиялик ҳалок бўлган. 3 саёҳатчи жароҳат олган.

ИШИД илк маротаба Тожикистондаги ҳужумга масъулиятни ўз зиммасига олмоқда. Бироқ гуруҳ даъвосига далил келтирмаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги сайёҳларга ҳужумда мамлакатда фаолияти тақиқланган Исломий уйғониш партиясини айблаган.

ИИВ сайтидаги хабарда айтилишича ҳужум қилган гуруҳда 9 киши иштирок этган. Улардан уч киши амалиёт чоғида ўлдирилган. 5 киши қўлга олинган.

ИШИД ўз баёнотида мусулмонларга қарши "салбчилар юришида иштирок этаётган коалиция фуқароларини" ўлдирганини ёзган.

Presentational grey line

ИШИДнинг Марказий Осиёда фаоллашуви

Мина Ал-Лами, Би-би-си Мониторинг

ИШИДнинг Тожикистонда фаолият юритиши шу вақтгача билинмаган. Шунга қарамасдан гуруҳнинг Тожикистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларидан аъзолари бор. Тожик расмийлари олдинроқ ИШИДнинг эҳтимолий ёлловчилари ва гуруҳга мойиллик билдирувчиларни ҳибсга олган.

2015 йилнинг май ойида Тожикистоннинг ОМОН махсус кучлари полковниги Гулмурод Ҳалимов ИШИД сафларига қўшилди ва гуруҳ назорати остидаги минтақага кўчиб кетди. Унинг мурожаатлари ИШИДга алоқадор сайтда бошқа тожикистонликлар ўрнак олиши учун кўрсатилди.

2018 йилнинг феврал ойида ИШИД Россия ва собиқ совет ўлкаларига ҳужумлари янги босқичга кирганини маълум қилди. Гуруҳ ўзига хайрихоҳларни Кавказ, Қрим ва Марказий Осиё ўлкаларидаги насороларга ҳужум қилишга чақирди.

ИШИДнинг ҳафтада бир чиқадиган ал-Наба газетасида ёзилишича, "ҳозирги босқичда тайёргарликдан ўтган катта сондаги гуруҳ жангарилар ёки оғир қуроллар керак эмас. Балки мужоҳидлар ҳужум қилишга ярайдиган исталган қуролдан фойдаланиши мумкин".

Унда ёзилишича, бу каби ҳужумлар христианларни ваҳимага солиши ва уларни бу ўлкаларни ташлаб чиқишга мажбур қилиши мумкин.

ОМОН полковниги Гулмурод Ҳалимов ИШИД видеоларида 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлганди

Сурат манбаси, Grab from Furat video

Сурат тагсўзи, ОМОН полковниги Гулмурод Ҳалимов ИШИД видеоларида 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлганди
Presentational grey line

Тожикистондаги ҳодиса эканлиги айтилаётган видеода тасвирларда машинанинг ҳеч нарсадан бехабар велосипедчилар устига бостириб борганини кўриш мумкин.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигини хабар беришича, ҳужум натижасида 4 хорижлик ҳалок бўлган. Ҳужумчилар велосипедчиларни машина билан ургач, ундан тушиб пичоқ ва болталар билан машина остида қолган туристларга ҳужум қилган.

Минтақадаги камбағал давлатларидан бўлмиш Тожикистон 2018 йилни "Сайёҳлар йили" деб эълон қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek