Ўзбекистонда ҳокимлар ротацияси: "Тезак ғамла" деган ҳоким янги лавозимга ўтди

Собиқ Қумқўрғон ҳокими Анвар Норамамтов мажлисда стол қаршисида ўтириб, микрафонга гапираяпти. У расмда тўқ кўк ранг костюм шимда, оқ куйлак, кўк гакстук таққан.

Сурат манбаси, kun.uz

Сурат тагсўзи, Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Нормаматов газ етишмовчилиги шароитида одамлар чорва чиқиндиларини яъни тезак ёқишлари ҳақида маслаҳати билан танилган, бу ижтимоий норозилик ва эътирозларга сабаб бўлган эди.
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Маҳаллий фаоллар муносабати

Сурхондарё вилоятида 30 декабр куни бир қатор туман ҳокимларининг лавозими ўзгарди. Шулардан энг эътиборлиси собиқ Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг Денов тумани ҳокими этиб тайинланиши бўлди. Нормаматов шу кунгача Қумқўрғон туманига раҳбарлик қилган. У янги лавозимга Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий нашрларда Нормаматов газ етишмовчилиги шароитида одамлар чорва чиқиндиларини яъни тезак ёқишлари ҳақида маслаҳати билан танилган, бу ижтимоий норозилик ва эътирозларга сабаб бўлган эди. Канадада яшовчи журналист Улуғбек Ашур Ҳайдаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида таъкидлашича, "Ишдан олинган Қумқўрғон тумани ҳокими Деновга янги ҳоким бўлди. У ҳалққа 'Тезак ғамла' деганди".

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этилиши расмий равишда "бошқа ишга ўтиши муносабати билан" деб кўрсатилган. Маҳаллий нашриётларга кўра, сўнгги лавозим ўзгаришлари Сурхондарё вилоятида ҳудудий бошқарувнинг барқарорлигини ва маъмурий тажрибани сақлашга қаратилганлигини кўрсатади. Айтилишича, бундай ротациялар жамоатчилик эътирозлари юзага келган ҳолларда ҳам, расмийларни тўлиқ ишдан бўшатиш ўрнига, бошқа ҳудудларда фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Кузатувчилар нима деди?

Мутахассислар қайд этишича, Сурхондарё вилоятидаги янги ҳокимлар тайинланиши, ҳудудий маъмуриятда ротациялар давом этаётганини намойиш қилади. Собиқ Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов Денов туманига ўтказилган бўлса, Қумқўрғонга янги раҳбар тайинланган. Бу тизим ҳудудларда тажрибали маъмурларни бутунлай ишдан бўшатмасдан, уларни бошқа ҳудудларда фаолиятга йўналтиришга асосланганини кўрсатади.

Айни дамда, бу тайинловларга ижтимоий тармоқда фуқаролар фаол фикр билдириши, улар жамоатчилик ҳис-туйғуларига таъсир қиладиган кучли маҳаллий сиёсий ривожланиш билан боғлиқлигини намоён этади.

Қумқўрғон туманига янги ҳоким лавозимини Денов тумани прокурори Фаррух Холиқов эгаллади. У расмда кул ранг костюм шимда, оқ куйлак, қора гакстук таққн, қўлини кўксига қўйиб тик турибди, орқасида мажлис қатнашчилари қатор-қатор бўлиб ўтиришибди.

Сурат манбаси, kun.uz

Сурат тагсўзи, Қумқўрғон туманига янги ҳоким лавозимини Денов тумани прокурори Фаррух Холиқов эгаллади.

The Diplomat нашрига кўра, мустақил таҳлилчилар ҳокимлар ротацияси Ўзбекистонда, жумладан Сурхондарёда ҳам, маҳаллий демократияни кучайтиришдан кўра ҳокимиятни марказлаштиришни давом эттираётганини таъкидлашади. Ҳокимлар халқ томонидан сайланмагунча, ҳақиқий демократик жавобгарлик бўлмайди, амалдаги тизим эса мансабдорларни аҳолининг эҳтиёжларидан кўра марказий устуворликларга хизмат қилишга ундаши айтилади.

Маҳаллий кузатувчилар эса шундай фикр билдирашади, яъни ҳатто мансабдор шахс мунозарали изоҳлар ёки маъмурий қарорлар учун жамоатчилик эътиборини жалб қилган тақдирда ҳам, уларни раҳбарлик ролларидан тўлиқ олиб ташлашнинг ўрнига, уларни қайта тайинлаш мумкин. Бундай ҳолда, собиқ туман ҳокими бошқа туманга яъни мазкур тайинланиш мисолида, Деновга кўчиб ўтади, янги раҳбар эса Қумқўрғондаги унинг эски лавозимига тайинланади.

Маҳаллий нашриётларда ёритилиши

2025 йил 30 декабр куни Сурхондарё вилоятида бир қатор туман ҳокимлари лавозими ўзгаргани ҳақида давлат ахборот агентлиги хабар берган. Айтилишича, Денов тумани ҳокими лавозимига Анвар Нормаматов тайинланди, у бу лавозимда маҳалла ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан тортиб тумандаги режалар ва лойиҳаларни давом эттириш бўйича масъул бўлади. Бўлиб ўтган сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этган.

2025 йил 30 декабрь куни Сурхондарё вилоятида бир қатор туман ҳокимлари лавозими ўзгаргани ҳақида давлат ахборот агентлиги хабар бериб, Денов тумани ҳокими лавозимига Анвар Нормаматов тайинлангани айтилган. У расмда тўқ кўк ранг костюм шимда, оқ куйлак, кўк гакстук таққан, қўлини кўксига қўйиб тик турибди, орқасида мажлис қатнашчилари қатор-қатор бўлиб ўтиришибди.

Сурат манбаси, kun.uz

Сурат тагсўзи, 2025 йил 30 декабр куни Сурхондарё вилоятида бир қатор туман ҳокимлари лавозими ўзгаргани ҳақида давлат ахборот агентлиги хабар бериб, Денов тумани ҳокими лавозимига Анвар Нормаматов тайинлангани айтилган.

Қумқўрғон туманига янги ҳоким лавозимини Денов тумани прокурори Фаррух Холиқов эгаллади. Шу билан бирга, Олтинсой тумани ҳокими Баҳром Маҳматрайимов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига ўтди, унинг ўрнига Отабек Мавлонов туманнинг янги ҳокимига айланди.

Алоқадор мавзулар:

Анвар Нормаматов 1981 йилда Ангор туманида туғилган ва Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. У тез-тез ички ишлар органларида, жумладан Термиз шаҳрида юқори лавозимларда хизмат қилган. 2022 йил ёзидан бери Қумқўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Собиқ Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров эса жорий йилда президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида ишдан олинган эди. Бу ҳақда kun.uz нашриёти ёзган.

daryo.uz нашриётига кўра, Термиз туманига Шуҳрат Қаландаров ҳоким этиб тайинланди. Шу вақтга қадар Термиз тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шуҳрат Назаров бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди.

UlugbekAshur Haydarov
Ishdan olingan Qumqo‘rg‘on tumani hokimi Denovga yangi hokim bo‘ldi. U halqqa "Tezak g‘amla" degandi.
UlugbekAshur Haydarov
Jurnalist (Batafsil: bbc.co.uk/uzbek)

Халқ фикри қачон ҳисобга олинади?

Бу ўзгаришлар вилоятдаги маъмурий кадрларда янгиланиш ва тажриба орттирган раҳбарларни бошқа ҳудудлардаги фаолиятга йўналтириш сиёсатини акс эттиради. Бироқ, ижтимоий тармоқларда норозилик билдираётган фаоллар ва фуқаролар саволи шундан иборат: бундай ротациялар қачонгача давом этади ва халқ фикри қачон инобатга олинади? Улар бу ҳудудий бошқарувнинг шаффофлиги ва жавобгарлиги нуқтаи назаридан энг долзарб масалалардан бири дейишади.