Россиянинг гипер товушли “Циркон” ракетаси нималарга қодир? - Видео

Циркон илк маротаба 2020 йилда учирилганди

Сурат манбаси, Россия мудофаа вазирлиги

Сурат тагсўзи, Циркон илк маротаба 2020 йилда учирилганди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Мудофаа вазирлиги Ўрта Ер денгизида гипер товушли “Циркон” ракетаси, “Калибр” ва “Оникс” қанотли ракеталари билан ҳарбий машқлар ўтказгани ҳақида хабар тарқатди.

Бу “Орешник” деган янги ракетасини Украинага отиб жанговар ҳолатда синовдан ўтказгани баёноти ортидан кузатилмоқда. Вазирликка кўра, барча ракеталар нишонларни аниқ урган.

Россия Мудофаа вазирлигининг ушбу хабари Сурияда “Ҳайъат Таҳрир Аш-Шом” гуруҳи Президент Ассад кучларини шимолий Ҳалаб шаҳридан сиқиб чиқаргани, Сурия ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаб келаётган Россия ҳарбий кемалари Тартус бандаргоҳидан чиқиб кетгани манзарасида кузатилди.

Айни вақтда НАТОга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши асосий муҳокама мавзуси Украина бўлди. Унда НАТОнинг янги Бош котиби Марк Рютте аъзо мамлакатларни Украинага яна қурол-яроғ ва ҳаво мудофа тизими беришга чақирди.

Алоқадор мавзулар:
Rossiya Mudofaa vazirligi
Sirkon 1000 chaqirim uzoqlikdagi ham dengiz hamda quruqlikdagi nishonni ura oladi va tezligi 9 tovush tezligiga teng.
Vladimir Putin
Rossiya prezidenti (Batafsil: bbc.com/uzbek)

Бош котиб Рюттенинг айтишича, Шимолий Корея аскарларини Украинага ташлаб эвазига Россиядан ядровий ва ракета технологияларини олаяпти.

НАТО бош котиби Москва билан Пхенян ҳарбий ҳамкорлиги АҚШга ҳам таҳдид пайдо қилаётганини урғулаган, Трампнинг Оқ Уйга қайтиши арафасида Республикачилар АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами давом эттирилишига шубҳа билдирмоқдалар.

Жанг майдонларидаги вазият Украина қўшинлари учун оғир бўлиб бораяпти, Россия қўшинлари илгарилаётгани кузатилаяпти.

3 декабр куни АҚШ Украинага 725 миллион долларлик янги ҳарбий кўмак берилишини эълон қилди, улар Стингер ракеталари, HIMARS тизими жиҳозлари, дрон ва пиёда миналарини ўз ичига олади.

Бу ёрдамни Кремл қоралаб чиқди, Америка уруш тугашидан манфаатдор эмас, оловга ёғ қуйяпти, деди Кремл матбот котиби Дмитрий Песков.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

“Циркон” ҳақида нималар маълум?

Ракета

Сурат манбаси, Россия мудофаа вазирлиги

3M22 “Циркон” ни кемаларга қарши гипер товушли қанотли ракета сифатида ишлаб чиқишган. Россия денгиз кучларининг бир қисмини шу ракета билан қуроллантиришни режа қилган.

Унинг ишлаб чиқарилаётгани ҳақида бир неча йил олдин маълум бўлганди. 2019 йили Путин Циркон 1000 чақирим узоқликдаги ҳам денгиз ҳамда қуруқликдаги нишонни ура олишини ва тезлиги 9 товуш тезлигига тенглигини айтганди.

Олдинроқ ҳукуматнинг “Российская газета” нашри 5-6 товуш тезлиги ҳақида ёзган, аммо синовларда унинг тезлиги 8 товуш тезлигигача етганини айтилганди.

Россия ушбу ракета ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга ҳаракат қилади.