Жарроҳликда мусиқа нега керак? Амалиёт осон кечади, касал тез тузалади

- Author, Соутик Бисвас
- Role, ВВС, Деҳли
- Ўқилиш вақти: 6 дақ
Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги операция хонасининг ёрқин чироқлари остида бир аёл қимирламай ётибди. Жарроҳлар унинг ўт пуфагини олиб ташлашга ҳозирланмоқда.
У чуқур уйқу чақирувчи, хотирани тўхтатувчи, оғриқни йўқотувчи, мушакларни вақтинча фалажловчи дорилар аралашмаси – умумий наркоз таъсирида буткул ҳаракатсиз, ҳушсиз ётибди.
Бироқ атрофдаги мониторларнинг гувиллаши ва жарроҳлик гуруҳининг бир маромдаги ҳаракатлари шовқини ичида унинг қулоқларидаги қулоқчинларда майин най мусиқаси янграйди.
Дорилар унинг миясининг кўп қисмини фалажлаган бўлса-да, эшитиш қобилияти қисман фаол қолган. У уйғонгач, тезроқ ҳушига келади, чунки у пропофол ва опиоид каби оғриқ қолдирувчи дорилар бўлган анестетик моддаларни мусиқа эшитмаган бошқа беморларга нисбатан камроқ миқдорда олган.
Ҳар ҳолда, Деҳлидаги Мавлоно Озод тиббиёт коллежи ва Лок Наяк шифохонасининг янги тадқиқоти шуни кўрсатмоқда. "Music and Medicine" журналида чоп этилган тадқиқот умумий наркоз пайтида ижро этилган мусиқа дорига бўлган эҳтиёжни озгина бўлса ҳам, аммо сезиларли камайтириши ва тикланишни яхшилаши мумкинлигини тасдиқловчи кучли далилларни тақдим этади.
Maqsadimiz operatsiyadan keyin bemorni tez oyoqqa turg‘izish. Bemorlar hushi joyida, eng muhimi og‘riqsiz uyg‘onishi kerak.
Тадқиқот ўт пуфагини олиб ташлаш учун стандарт лапароскопик операция – холецистектомия қилинган беморларда ўтказилди. Амалиёт қисқа – одатда бир соатдан кам давом этади ва тез тикланишни талаб қилади.
Тадқиқотчилар нима учун мусиқадан фойдаланганини тушуниш учун замонавий наркоз амалиётини тушуниб олиш даркор.
"Мақсадимиз операциядан кейин беморни тез оёққа турғизишдир," дейди наркоз бўйича катта мутахассис ва тадқиқот учун сертификатланган мусиқа терапевти доктор Фараҳ Ҳусайн. "Беморлар ҳуши жойида, энг муҳими оғриқсиз уйғониши керак."
Бунга эришиш учун беморни ухлатадиган, оғриқни тўхтатадиган, операцияни эслаб қолишга тўсқинлик қиладиган ва мушакларни бўшаштирадиган беш ёки олтита дорининг мураккаб мувозанатли аралашмаси талаб этилади.

Сурат манбаси, Getty Images
Ўт пуфагини лапароскопик усулда олиб ташлаш каби муолажаларда анестезиологлар ҳозирда кўпинча ушбу дори схемасига қорин деворидаги нервларни фалажловчи ультратовуш ёрдамида бошқариладиган инъекцияларни ҳам қўшган.
"Умумий наркоз ва блоклар одатий ҳол," дейди доктор Танви Гоэл, асосий тадқиқотчи ва Мавлоно Озод тиббиёт коллежининг собиқ мутахассиси. "Биз бу ишни ўн йиллардан бери қиламиз."
Лекин тана операцияни осон қабул қилмайди. Наркоз ҳолатида ҳам реакция беради: юрак уриши тезлашади, гормонлар кўпаяди, қон босими ошади. Ана шундай реакцияларни камайтириш ва бошқариш замонавий жарроҳлик ёрдамининг асосий мақсадларидан биридир. Доктор Ҳусайн стресс тикланишни секинлаштириши ва яллиғланишни кучайтириши мумкинлигини, жараённи эҳтиёткорлик билан бошқариш нима учун муҳимлигини таъкидлайди.
Стресс жарроҳлик тиғи баданга тешмасидан аввал интубация – нафас олиш найчасини ҳаво йўлига киритиш билан бошланади.
Бунинг учун анестезиолог ларингоскоп ёрдамида тилни ва томоқ тубидаги юмшоқ тўқималарни кўтариб, овоз бойламларининг аниқ кўринишини олади ва найчани трахеяга йўналтиради. Бу умумий наркознинг одатий босқичи бўлиб, нафас йўлларини очиқ тутади ва бемор ҳушсиз ҳолатда бўлганида унинг нафас олишини аниқ назорат қилиш имконини беради.
"Ларингоскопия ва интубация умумий наркоз бериш жараёнида энг кучли стресс қўзғатувчи амал ҳисобланади," дейди Мавлоно Озод тиббиёт коллежининг наркоз ва интенсив терапия бўйича директор-профессори ва тадқиқот раҳбари доктор Соня Вадҳаван.
"Бемор ҳушсиз бўлади, ҳеч нарсани эслай олмайди, аммо унинг танаси барибир стрессга юрак уриши, қон босими ва стресс гормонларининг ўзгариши билан жавоб беради."
Тўғри, ҳозир дорилар ривожланган. Эски эфир ниқоблари ишлатилмай қўйди. Уларнинг ўрнига венага юбориладиган воситалар – айниқса операция хоналарида тез таъсир қилиши ва бемор тез ўзига келишига қулай пропофол бу ишда анча афзал восита ҳисобланади.
"Пропофол тахминан 12 сонияда таъсир қилади, – дейди доктор Гоэл. – Биз уни лапароскопик холецистектомия каби қисқа операциялар учун қўллаймиз, чунки у ингаляцион газлар келтириб чиқарадиган давомли ланжлик ва бошоғриққа сабаб бўлмайди."
Тадқиқотчилар мусиқа беморларга бериладиган пропофол ва фентанил (оғриқ қолдирувчи опиоид) миқдорини қанчага камайтиришга имкон беришини билмоқчи эди. Дорилар қанча кам бўлса, бемор тезроқ уйғонади, ҳаётий кўрсаткичлар барқарорлашади ва ножўя таъсирлар камаяди.
Саккиз нафар бемор иштирок этган дастлабки синовдан сўнг тахминан 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган 56 нафар катта ёшли бемор тасодифий равишда икки гуруҳга бўлинган ҳолда 11 ой давомида тўлиқ синовдан ўтказилди. Уларнинг барчасига бир хилда беш дори режими қўлланган: кўнгил айниши ва қайд қилиш олдини олувчи дори, тинчлантирувчи, фентанил, пропофол ва мушак бўшаштирувчи. Иккала гуруҳ ҳам шовқинни босувчи қулоқчин тақди, лекин мусиқани фақат биттаси эшитди.
"Биз беморлардан тинчлантирувчи иккита чолғу – майин овозли най ёки фортепианони танлашни сўрадик, – дейди доктор Ҳусайн.

"Биз беморлардан тинчлантирувчи иккита чолғу – майин овозли най ёки пианинони танлашни сўрадик, – дейди доктор Ҳусайн.
«Ҳушсиз ҳолатда ҳам миянинг фаол бўлган қисмлари мавжуд. Мусиқа ёдда қолмаса ҳам, билвосита таъсири фойдали натижа бериши мумкин."

Натижа эса ҳайратланарли эди.
Мусиқа қўйилган беморларга пропофол ва фентанилнинг камроқ дозалари керак бўлди. Уларда операциядан кейинги тикланиш тезроқ, кортизол ёки стресс гормонлари даражаси пастроқ бўлди. Операция пайтида қон босими анча маромида турди. "Анестезия пайтида эшитиш қобилияти сақланиб қолгани учун, мусиқа ҳамон миянинг ички ҳолатига таъсир қилиб туриши мумкин", дейишади тадқиқотчилар.
Кўриниб турибдики, мусиқа миядаги «ғалаённи»ни пасайтирди. "Эшитиш қобилияти ҳушсиз ҳолатда ҳам фаол бўлади. Сиз мусиқани эслаб қолмаслигингиз мумкин, лекин мия уни қайд этади", дейди доктор Вадхаван.
Анестетик дори таъсири остида онг буткул сукутга чўммаслиги ҳақидаги фикр олимларни узоқ вақтдан бери қизиқтириб келган. Операция вақтидаги ҳушёрлик каби кам учрайдиган ҳолатлар беморларнинг операция хонасидаги айрим суҳбатларни эслашини кўрсатади.
Агар мия жарроҳлик пайтида стрессли тажрибаларни қайд эта олса, ҳатто бемор ҳушсиз бўлса ҳам, эслай олмаса ҳам, мусиқа каби ижобий ёки таскин берувчи тажрибаларни ҳам қайд этиши мумкин.
"Биз онгости миянинг мусиқа каби нофармакологик таъсирларга қандай жавоб беришини энди ўрганишни бошлаяпмиз", дейди доктор Ҳусайн.
Мусиқа терапияси тиббиёт учун янгилик эмас. У узоқ вақтдан бери психиатрия, инсультдан кейинги реабилитация ва паллиатив ёрдамда қўлланади. Аммо унинг юқори технологияли, машиналар бошқарадиган анестезия дунёсига ҳам татбиқ этилиши секин, лекин муҳим ўзгаришни кўрсатади.
Агар шундай оддий таъсир дорига талабни камайтириб, тузалишни тезлаштирса – ҳатто оз бўлса ҳам – бу шифохоналарнинг жарроҳлик ҳақидаги қарашларини ўзгартириши мумкин.
Тадқиқотчилар олдинги натижаларга асосланиб, мусиқа ёрдамида тинчлантириш бўйича навбатдаги тадқиқотини тайёрлаётганда, бир ҳақиқат аёнга ўхшайди: ҳатто тана ҳаракатсиз ва онг уйқуда бўлса ҳам, бир неча майин нота даволовчи таъсирга эга бўлиши мумкин.