Америка Украинага $61 млрд бераяпти, Россия ғазабда - Видео

АҚШ, Вашингтон, Украина байроғи

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 1 дақ

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Бу қонун учун 23 апрель куни АҚШ Сенати овоз беради.

АҚШ Президенти Жо Байден бу қонун тайёр бўлиши билан имзолашга тайёрлигини билдирган.

Алоқадор мавзулар:

61 миллиардлик кўмакнинг ярмидан кўпи АҚШ Мудофаа вазирлигининг ўз заҳираларини тўлдириш ва Европадаги Америка қўшинларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Стокгольмдаги тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти 2023 йилдаги ҳарбий харажатларга бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди, бу ҳисоботда Украина дунёнинг ҳарбий харажатлари энг ортган мамлакатлар рўйхатига кирган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўтган йили Украина харажатлари 51 фоиз кўпайиб 64,8 миллиард долларни ташкил этган.

Бутун дунёда ҳарбий харажатлар 6,8 фоиз ортиб жами 2,443 триллион АҚШ долларини ташкил этган.

Россия қўшнисига бостириб кирган 2022 йил февралидан бошлаб Ғарб иттифоқчиларидан ҳарбий ва молиявий ёрдам олиб келади.

Бироқ айрим турдаги қурол-яроғ, техника турларини Украинага бериш борасида бир қарорга келиш узоққа чўзилди.

2023 йил ёзида Украина қарши ҳужумга ўтади деб кутилди, лекин Украина ўз ҳудудларини қайтариб олиш учун кучи етарли эмаслигини айтди, осмон назорати ўз қўлида эмас эди.

Бу орада эса Россия Украинанинг ўз назоратига олган ҳудудларини қаттиқ миналаштирди, Украина қарши ҳужумини имконсизга айлантирди.

Президент Байден сўровларига қарамасдан, ўтган йил республикачилар назоратидаги Конгресс Украинага ҳарбий ёрдамни рад этди.

Мана энди украиналиклар "ҳечдан кўра кеч яхши" деяптилар, дейди Би-би-сининг Киевдаги мухбири Жеймс Уотерҳаус.

Президент Зеленский АҚШ кўмаги учун миннатдорлик билдирди, бу ёрдам инсонлар ҳаётини асраб қолади ва Украинага ғалаба имкониятини беради, деди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳарбий ёрдамни қоралади, "бу Американи чуқурроқ урушга киритади" деди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002