Янгиликлар. Россия: ҳукумат мигрантларнинг урушга юбориш тарафдорилигига “ишора” қилаяптими? Video Rossiya O‘zbekiston Yangilikar

Rossiya pasporti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Россия Давлат Думаси депутати фуқаролик олган Марказий Осиёлик мигрантларни урушга юборишга чақирди
Ўқилиш вақти: 4 дақ

"Мигрантлар ҳам урушда қатнашсин,.. гаплар имо-ишорали гап. Яъни ўзига эп кўриб гапиролмаётган ҳукуматнинг "овози. Акс ҳолда, ҳукумат вакилларидан бирор ким бундай фикрлар давлат позициясини акс эттирмаслигини гапириб чиқарди. Сукут эса розилик аломати, фақат имкон қадар "мажбурламадик, ўзлари хоҳлади" деган баҳона билан ташкилланишини исташади", дейди юрист Зарнигор Омониллаева.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Гап нимада?

Россия Давлат Думаси депутати фуқаролик олган Марказий Осиёлик мигрантларни урушга юборишга чақирди. Россия ўзбекистонлик мигрантларни "заҳира кучлар" сифатида кўраяптими?

Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар ва Марказий осиёликларнинг урушга чақирилиши мавзусида асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва таҳлилчи Зарнигор Омониллаева билан суҳбатлашдик:

Zarnigor Omonillayeva

Сурат манбаси, .

Би-би-си: Шу йилнинг дастлабки уч ойида 5 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган. Ҳозирги вазиятда ўзбекистонликлар нима учун бу йўлни танлашаётган бўлишлари мумкин?

Зарнигор Омониллаева: Аниқ хатар бўлишига қарамай, Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар ҳалигача бор.

Биринчидан, Россия фуқаролигини бугунга келиб олаётган инсонлар бир неча йил аввал, яъни Россияданинг Украинада махсус ҳарбий опреацияси бошланмасидан олдин фуқароликка ҳужжат топшириб қўйганлар саналади.

Россия фуқаролигини олиш — ҳужжатлар расмийлаштирилишининг ўзи йиллаб давом этадиган жараёндир. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, бу йил фуқаролик олаётганлар камида 2—3 йил олдин Россия паспорти учун ҳужжат топширишган.

Бу вазиятга Украинадаги воқеалар бошланганидан кейин Россия фуқаролигига қизиқиб қолган, Россияни ёқлаб паспортини олишга интилаётган шахслар деб қараш хато бўлади.

Ўтган йилларга нисбатан бу йил Россия фуқаролигига бўлган қизиқиш камайиб кетган. Бу камайиш эса Украинадаги воқеалар билан тўғридан тўғри боғлиқ.

Шунга қарамай, Россия фуқаролигига қизиқиш умуман йўқолиб кетган дея олмаймиз, Россия паспорти талабгорлари ҳалигача бор. Уларнинг сони олдингидек кўп бўлмаса-да, бор. Фуқаролик олиш учун улар келтираётган сабаблар эътиборга арзирли.

Россия фуқаролигини олаётган инсонлар асосан ўз даромадларини тўғридан тўғри шу мамлакат билан боғлайди. Яъни уларнинг даромадлари Россиядан ташқарида имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бу ердагичалик кўрсатгични бера олмайди. Яъни, Россияда топадиган пулини ўз юртида шунча куч ва вақт сарфлаб топа олмайди.

Rossiya pasporti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Зарнигор Омониллаева: "Аниқ хатар бўлишига қарамай, Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар ҳалигача бор..."

Яна бир тоифа инсонлар борки, улар кейинги ҳаётини Россия билан боғлайди. Масалан, баъзилар Россия ҳаётини, бу ердаги шароитларга, қулайликлар, инфратузилмаларга мослашиб қолган. Яна кимларгадир Россияда ўқиш ва келажагини қуриш, кимларгадир эса бу ерда даволаниб яшаш қулай ва ҳ.к

Украина ва уруш Россиядаги мигрантлар учун ҳам, маҳаллий аҳоли учун ҳам узоқдаги бир воқелик холос. Яъни ҳаётларига, ишларига, даромад ва режаларига зарар келтираётган, хавф солаётган яқиндаги хатар эмас. Шунинг учун уларда "бизга ҳали етиб келмайди" деган ишонч бор.

Би-би-си: Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетников сўнгги 7 йилда Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 4 баробар ошганини билдирди.

Мигрантлар орасида шартнома асосидаги харбий хизматга тарғиботлар кучайиб бораяпти. Россия Марказий осиёлик мигрантларни "заҳира кучлар" сифатида кўраётгани эҳтимоли қанчалик бўлиши мумкин?

Зарнигор Омониллаева: Муҳожирлар орасида Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясида иштирок этишига даъват қилувчи тарғиботлари бор.

Гарчи бу тарғиботлар Украинадаги воқеалар энди бошланганидаги каби кучли ва кенг кўламли бўлмасада, бироз суст ва яширин ҳолатда ташкил этган.

Ҳар қандай россиялик мулозимларнинг оғзидан чиқаётган мигрантларни, Марказий осиёликларни махсус операцияга жалб қилиш, уларнинг қатнашишини қандайдир таъминлаш, талаб қилиш каби фикрлар маҳаллий аҳолини кайфияти билан бевосита боғлиқ.

Чунки бу инсонлар маҳаллий аҳоли тарафидан ёмон кўриладиган, қораланадиган таклифларни айтмайдиган инсонлар саналади. Шунинг учун бу шахсларнинг гапираётган гапи бевосита Россия аҳолисининг кайфиятини билдиришини инобатга олиш керак.

Бундай таклифларга қарши фикрлар билдирилмагани учун бу таклифлар ҳукуматнинг ҳам манфаатини акс эттиради, деб қабул қилиш мумкин. Қайсидир шахс ё мулозимнинг эмас, шундай фикрга норози бўлмаган ҳукуматнинг фикри деб қараш тўғри бўлади.

Мигрантлар ҳам урушда қатнашсин, гаплар имо-ишорали гап. Яъни ўзига эп кўриб гапиролмаётган ҳукуматнинг "овози".

Нега бундай деб ўйлаяпман? Чунки акс ҳолда ҳукумат вакилларидан бирор ким бундай фикрлар давлат позициясини акс эттирмаслигини гапириб чиқарди. Сукут эса розилик аломати, фақат имкон қадар "мажбурламадик, ўзлари хоҳлади" деган баҳона билан ташкилланишини исташади.

Би-би-си: Россия Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё ва Кавказортилик фуқароларининг "махсус операция"да қатнашишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини тайёрланаётганини маълум қилган. Шундай вазиятда Россиядаги ўзбекистонликлар хафсизлиги учун нималар қилиниши керак, деб ўйлайсиз?

Migrantlar
Сурат тагсўзи, Россия дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлигида банд бўлиб келаётган давлати бўлади. Уларнинг сони яқин-яқингача миллионларга нисбат берилган

Зарнигор Омониллаева: Мигрантлар бундай вазиятда ўзларини ҳимоя қилишлари учун ўзларида тарғиботга қарши иммунитет шакллантиришлари керак. Ахборотга қарши иммунитетни мустаҳкамлашда эса давлатнинг позиция билан ўзаро боғлиқлик жуда катта таъсир қилади.

Ўз фуқароларини ҳимоя қилмоқчи, тарғиботга "бериб қўйишни хоҳламаган" давлатлар биринчи навбатда муҳожирликда юрган фуқаролар билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиши керак. Яъни мигрантларни давлат билан боғлайдиган каналларга катта эътибор бериши, ўз позициясини кҳар хил усуллар орқали кўп марта ва яхши баён қилиши керак.

Шунингдек, мигрантлар билан боғлиқ лойиҳалар сонини ошириш керак. Уларга бериладиган имтиёзларни, муҳожирларни Ўзбекистон билан боғлайдиган лойиҳаларни кўриб чиқиш керак. Масалан, мигрантларга уй олиш учун субсидиялар каби лойиҳаларни кўпайтириш керак.

Шунда муҳожирлар ўзларини ватан билан бўлган боғлиқликларини йўқотитишмайди, бошқа мамлакатларнинг манфаатларига қўшилишдан тийилишади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002