Янгиликлар: Президентга ғазабини тўкиб солган одамга нима бўлди? Видео Дунё Dunyo Yangiliklar

Мунтазир ал-Зайдий бир кунда бутун дунёга машҳур бўлган журналист. У 15 йил олдин АҚШ президенти Жорж Бушга туфлисини улоқтирганидан бугун ҳам пушаймон эмаслигини айтади.
АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия бош вазири Тони Блейр, Ироқда оммавий қирғин қуроллари бор, дедилар ва 2003 йили мартида АҚШ етакчилигидаги ҳарбий кучлар Ироққа босқинни бошладилар.
Алоқадор мавзулар:
Апрель ойида Саддам Ҳусайн ҳукумати ағдарилгани эълон қилинди.
Аммо орадан қарийб икки йил ўтиб, Ироқ Қидирув гуруҳи деб аталган гуруҳ Ироқ ҳудудида оммавий қирғин қуролллари йўқ деб эълон қилди.
Сўнг Абу-Ғрайб қамоқхонасида тутқунларнинг таҳқирланиши, қийноқларга солиниши, сувга чўктириш билан қўрқитиш ҳолатлари можароси ошкор бўлди.
Ироқдаги беш йиллик ҳодисаларни журналист сифатида ёритган Мунтазир ал-Зайдий 2008 йили 14 декабрида ўз ғазабини АҚШ президенти Жорж Бушга тўкиб солди.
Бағдод шаҳрида Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан бирга ташкил этилган матбуот анжумани пайти 29 яшар Мунтазир ал-Зайдий Жорж Бушга, "Бу сенга Ироқ халқидан хайрлашув бўсаси" деб, икки туфлисини отди.
Пойабзал отиш арабларда энг ёмон ҳақорат саналади.
Ўша пайтда у Мисрнинг "Ал-Бағдодия ТВ" каналининг мухбири эди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Мунтазир ал-Зайдий айтишича, ўша ҳодисадан кейин уни қийноқларга солишган.
Олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Журналист шарафига туфли ҳайкалини ўрнатишди.
Мунтазир ал-Зайдий 2018 йили Ироқ парламенти депутатлигига ўз номзодини илгари сурди, бироқ муваффақиятга эришмади.
"Сохталаштириш бор жойда менинг сайловда ғалаба қозонмаслигим табиий нарса эди. Лекин бу менинг Ироқнинг коррупцияга ботган казо казоларига мухолифлигимни камайтирмайди. Ишончим комил, ҳар бир инсон ўзлигини ўзининг жойида, маконида топиши керак ва ҳар ким қўлидан келганини қилиши керак," дейди ал-Зайдий.
У бугун ҳам АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушни жиноий жавобгарликка тортиш лозим деб ҳисоблайди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














