"Уруш ва мигрантлар": “Ичкарида” қонун йўқ, мажбуран жўнатишаяпти Россия - Ўзбекистон. Янгиликлар

Манба: 63880182 "Чувствуют себя совершенно свободно". ЧВК "Вагнер" продолжает вербовать заключенных на войну с Украиной

Сурат манбаси, Marina Kruglyakova/TASS

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Владимир вилоятида жазо муддатини ўтаётган ўзбек муҳожир отасига Украинадаги урушга мажбуран олиб кетилишларини айтган ва у билан алоқа узилган. Маҳкум муҳожир урушга мажбуран жўнатилдими?

Алоқадор мавзулар:

Россия қамоқхоналарида жазо муддатларини ўтаётган Марказий осиёлик маҳкум мигрантларнинг Украинадаги урушга ёлланишга мажбурланилиши ҳоллари бўлаётгани ҳақида маълумотлар келиши давом этмоқда.

Муҳожирларнинг ҳавфсизлиги нуқтаи назаридан уларнинг исмларини ўзгартирган ҳолда, мурожаатларини бериб бормоқдамиз.

Подкастимизни эшитиш учун "Қабул қилинг ва давом этинг" ёзувини босинг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Владимир вилоятидаги маҳкум муҳожирнинг отаси у билан алоқа узилгани, ўғли Фарҳод (исмлар ўзгартирилган) урушга мажбуран олиб кетилган деб ўйлаётганини билдирди.

Би-би-си билан суҳбатда ота ўз тахминларини ўғли билан бўлиб ўтган суҳбатларга таянгани билан асослашга ҳаракат қилди.

колючая проволока

Дилмурод: Бир хафта олдин телефон қилиб "колониядан урушга асосан мигрантларни жўнатаяпти", деди. У ерда шартномага қўл қўйган ё қўймаганлигининг қизиғи йўқ, битта гуруҳ кетди. Асосан, Ўрта осиёликлар, яъни чет эл фуқароларини мажбуран 3 ойга борасизлар деб мажбурлаяпти. Энди иккинчи гуруҳни тайёрлаши мумкин, деди.

Отанинг айтишича, бу ўғли билан сўнгги суҳбати бўлган.

Дилмурод: Якшанба куни менга алоқага чиқиши керак эди, чиқмади. У ерда алоқага чиқиш қийин, фақат "Зонателеком" орқали бўлади. У ҳам доимий кузатувда. Шунинг учун ҳамма нарсани очиқ-ойдин айта олмайди.

Ўтган гал менга туша олмай, амакисининг ўғлига телефон қилибди, Бу ерда шароит қийинлашиб кетди, чет элликларни мажбуран 3 ойга деб жўнатаяпти, дадамга айтиб қўйинглар, деб айтибди. Бу борада кимларга чиқиб ёрдам сўраш мумкинлигини сўрабди.

Айтилган иккинчи гуруҳ 10-15 кунда кетган бўлиши керак, чунки ундан олдин алоқага чиққанида бундай гаплар йўқ эди.

Манба: 63293113 - В России узаконят мобилизацию судимых за тяжкие преступления

Сурат манбаси, ANADOLU AGENCY

Сурат тагсўзи, Марказий осиёлик аксар маҳбуслик озодлик умидида Украинадаги урушда жанг қилишга рози бўлаётгани айтилмоқда.

Дилмуродга кўра, Фарҳод ва унинг атрофидагиларнинг уруш ҳақида тушунчаси оз.

Дилмурод: Россия телевидениесида нима қўйилаётган бўлса, шуни билади. Уруш ҳақида тўлиқ маълумот менимча, йўқ уларда. Россия телеканалларида эса ҳаммаси очиқ-ойдин гапирилмайди.

Маҳкум муҳожир ўзи бўлиб турган жазони ўташ муассасаси тартиблари қаттиқ бўлгани ва у ерда Марказий осиёликлар сони кўплигини айтган.

Дилмурод: Ўзбеклар жуда кўп, тожик, қирғиз, қозоқ, ҳаммасидан бор. "Қаттиққўл ҳудуд" бўлгани учун қўнғироқ қилиш учун Россияга хафтада бир марта, Ўзбекистонга 2 ё 3 ойда бир марта рухсат берилишини айтганди.

Мен ўғлимнинг кейинги ҳаётидан хавотирланаман, чунки жуда ўта қаттиқ тартибли жойда. Навалний ўша ерда ўтирибди. Уни қай аҳволга солаётганини билсанглар керак. Арзимаган нарсани деб, масалан, тугма қадалмагани ёки қўлини орқага қилмаганини баҳона қилиб уни олиб кириб "тиқиб" қўйишаяпти. Шундай экан, чет эл фуқаросинининг аҳволи ундан ўн-ўн беш баттар бўлиши мумкин.

колючая проволока

Россияга ишлашга борган Фарҳод 5 йил олдин гиёҳвандлик савдосига оид жиноят иши бўйича қамалган.

Дилмуроднинг айтишича, ўғли ёки унинг атрофидагилар урушга ёлланиш кўнгилли равишда бўлиши лозимлигини айтиб, ўз ҳақларини талаб қила оладиган вазиятда эмаслар.

Манба: 64675085 - Путинское помилование: как ЧВК "Вагнер" вывозит заключенных на войну с Украиной

Сурат манбаси, TASS/EPA

Сурат тагсўзи, Март ойига қадар Россия қамоқхоналаридаги маҳбусларни "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси ёллаётганди. Эндиликда бу иш билан РФ Мудофаа вазирлиги шуғулланаётгани айтилмоқда.

Дилмурод: Олдинлари шароит яхши, биров билан бировнинг иши йўқ, уруш-жанжал бўлмайди, деб айтарди. Кейин эса ҳозирга келиб шароит ўзгариб кетди, деди.

Тўғри, урушга мажбуран олиб кетишга ҳақлари йўқ, аммо "ичкарида" қонун ҳам йўқ-да. Истаганларини қилишлари мумкин, мажбурлашлари ҳам. У ерда ҳар қандай нарсани кутиш мумкин. У ерда ўтирган одамнинг ҳаёти ўзининг қўлида эмас, хоҳлаганини қила олмайди.

Айни пайтда Фарҳоднинг урушга мажбурий ёлланиши масаласи билан Москвадаги ўзбекистонлик ҳуқуқшунос лар шуғулланаяпти.

Дилмурод: Юрист Валентина Чупикка мурожаат қилдим, у ёрдам бераяпти. Элчихонага телефон қилиб тушишнинг иложи йўқ. Валентина улар билан менинг номимдан гаплашди ва сўров юборилганини айтишди. Қандай жавоб берилганидан ҳозирча хабарим йўқ, аммо Валентина элчихона шуғулланаяпти, деб айтди.

цитата

Сурат манбаси, TASS

Би-би-си ўзбек хизматига Россиядаги ҳозирги вазият ҳисобга олиниб, қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларни жазони ўташ учун ватанига кўчиришни Ўзбекистон ҳукумати ва Президентидан сўралган мурожаатлар келиши давом этмоқда. Биз бу борада расмийларга бир неча бор мурожаат қилдик ва ҳозиргача аниқ бир жавоб ололганимиз йўқ.

Россия қамоқхоналарида ўзбекистонликларнинг сони борасидаги расмий маълумот очиқ манбаларда сўнгги бора 2017 йилда эълон қилинган. Унда 6 ярим мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россия қамоқхоналарида сақланаётгани ҳақида хабар бор эди. Ундан кейин давлатлар кесимида эълон қилинмаган.

Экспертлар айни пайтда Россия қамоқхоналарида 7000 дан зиёд ўзбекистонликлар борлиги тахминлашмоқда.

Россия ва Ўзбекистон орасида маҳкумларнинг жазо муддатларини ўз мамлакатларида ўташ борасида келишув 2016 йилда шартномаси 2016 йилда тайёрланган, аммо имзоланган эмас.

Россия президенти Владимир Путиннинг икки давлат ўртасидаги озодликдан маҳрум қилишга маҳкум қилинган фуқароларни бериб юбориш тўғрисида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартномани имзолаш бўйича фармони ҳам чиққан. Аммо шартноманинг кейинги тақдири маълум эмас, томонларнинг имзо чеккани ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистон расмийлари ўз фуқароларини бошқа давлатларда уруш ҳаракатларида иштирок этмасликка чақириб, акс ҳолда ватанга қайтгач, жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирмоқда. Ва ҳозирча, шу билан чекланишмоқда.

Россиядаги мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юристлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг ўз ихтиёрига қарши равишда ҳам урушга ёки уруш ҳудудларида тиклаш ишларига олиб кетилаётганини таъкидлашмоқда.

линейка

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.