Россия қўшинлари Херсонни ташлаб чиқмоқда - Yangiliklar, Ukraina, Putin

Сурат манбаси, Russian Defence Ministry
Россия қўшинлари уруш бошлангандан бери босиб олган ягона вилоят маркази - Украинанинг Херсон шаҳрини тарк этиш буйруғини олди.
Россиянинг Украинадаги қўмондони генерал Сергей Суровикин шаҳар таъминотини таъминлаш ортиқ имконсиз бўлиб қолганини айтган.
Чекиниш Россия қўшинлари Днепр дарёсининг ғарбий қирғоқларидан тўлиқ чиқиб кетишини англатади.
Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Украинадаги қўшини қўмондони, қиёмат генерали сифатида танилган Сергей Суровкиннинг ҳисоботидан сўнг Херсондан Россия қўшинларини олиб чиқишни бошлаш тўғрисида буйруқ берди.
"Розиман, қўшинларни олиб чиқишга киришинг", деган у.
Херсон шаҳри Россия қўшинлари февраль ойида Украинага бостириб кирган илк кунларда қўлга олган шаҳар ва босиб олган ягона вилоят маъмурий маркази ҳисобланади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Таҳлилчи ва ҳарбий блогерлар Херсондан Россия қўшинларининг чекиниши мумкинлигини анчадан бери муҳокама қилиб келишаёган эди. Днепр дарёсини устидан ўтган Антонов кўприги қисман бузилгандан кейин таъминот узилиб қолган.
Куз келиши билан Украинанинг Херсон вилоятига бошлаган ҳужуми ва босиб олган маъмуриятни эвакуация қилиш тадбирларидан сўнг Херсондан россияликларнинг чиқиши ҳақиқатга айлана бошлади.
Бугун тонгда Херсон вилоятининг Россия томонидан қўйилган маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов Украина кучлари Херсондан 50 километр узоқликда бир вақтнинг ўзида 3 йўналиш бўйлаб ҳужумларни бошлаганини билдирганди.
Чоршанба куни маъмурият Стремоусов йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганини айтди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













