Видео: Урушга боришни истамаётган россияликлар қаерларга ўт қўймоқда? Dunyo, Yangiliklar

Россиянинг қўшимча 300 минг аскарни урушга сафарбар қилиш режаси оммавий норозиликлар ва ҳатто ҳарбий комиссарни отиш билан қаршиланди. Ижтимоий тармоқдагиларнинг ёзишича, армияга ҳарбий тажрибаси йўқлар, қариялар ва ногиронларни ҳам чақиришмоқда.
Москва яқинидаги ҳарбий комиссариятда йўқлама қилишмоқда.
Кўплаб россияликлар сафарбар қилиниб, Украинадаги урушга юборилмоқда.
Уларнинг ортида суюклилари қолмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бу ердаги кўпчилик учун уруш кутилмаганда ҳақиқатга айланди.
Бироқ ушбу чақирув идорасидаги биз билан гаплашган россияликлар сафарбарликни ёқлашини айтади.
"Жанг қилишга тайёрман. Чақирилдикми, хизмат қилишимиз керак", дейди кадрлар бўлими бошлиғи Дмитрий.
Бу онанинг айтишича, болалар у ёқда бироз югуришиб, вазн йўқотиб, озиб келишади, ҳаммаси яхши бўлади.
Ҳамма ҳам бундай ижобий фикрда эмас. Сибирда ҳарбий комиссар отиб ташланди ва жиддий жароҳатланди. Айтишларича, отган одам дўстини урушга чақиришгани учун ғазабланган.
Россия бўйлаб ҳарбий комиссариятларга нисбатан бир қатор ҳужумлар бўлди. Путин сафарбарлик эълон қилганидан сўнг уларнинг ўндан ортиғи ёқиб юборилди.
Бу эса Россиянинг Доғистон республикаси. Сафарбарликка қарши норозилик. Россиянинг қашшоқ минтақаларида яшайдиган этник озчиликлар улар бошқалардан кўра кўпроқ сафарбар этиляпмиз, деб ишонишади.
"Кремл сен мамлакатингга кераксан деган вақти, айрим Россияликлар Путиннинг чақириғига лаббай демоқда, бироқ кўпчилик бундай эмас. Сафарбарлик Россиянинг айрим минтақаларида тартибсизликлар келтириб чиқаряпти ва давлатга бўлган ишончга дарз кетмоқда", дейди Би-би-сининг Москвадаги муҳаррири Стив Розенберг
Россиядан чиқиб кетаётганларнинг узун навбати. Грузия чегарасидан олинган кадрлар тармоқлар бўйлаб ёйилди. Ҳарбий ёшдаги кўплаб россияликлар чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ яқинларини урушга кузатаётган инсонларнинг ўғил ва эрлари учун умуман бошқа сафар бошланяпти.
Манзил Украина. Ва Кермл бошлаган уруш.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














