Ҳиндистон: Ўсиб келаётган ёш ҳинду экстремистлар нега мусулмонлар устидан куляпти? Hindiston Musulmon Islom

trad
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ҳиндистонда асосан ёшлардан иборат экстремист ҳинду ҳаракати ўсиб келмоқда. Улар ўзларини анъанадор сўзининг қисқартмаси "трад" деб атайди. Традлар Америкадаги миллатчиларнинг техника ва хийлаларидан фойдаланишади.

Би-би-си фашистик ғояларга берилган ва Хинду монархия бўлишини истайдиган 16 яшар трад билан гаплашди.

Интернетга қўйилган провокатив расмларни 16 яшар Говинда жойлаган.

Исми ўзгартирилган Говинданинг айтишича, свастика Ҳинду рамзидир.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Бу нацистларнинг свастикаси эмас. Кўйлакка мос тушиши учун ранги қизил", дейди у.

Говинда ўзини фашист эмас, балки трад деб атайди.

Svastika

Сурат манбаси, UGC

Трад - анъанадорнинг қисқартмаси ва Ҳиндистондаги экстремист Ҳинду ҳаракатидир.

Унда асосан ёшлар ўрин олган.

Говинда Ҳиндистонда Ҳинду монархия бўлишини истайди.

"Ҳинду монархияда Ҳинду ҳукмдор Ҳиндуларнинг диний ҳуқуқлари ҳимоясини ўз зиммасига олади", дейди у.

Мэмлар трад жозибасининг катта қисмидир.

Яна бир трад томонидан Инстаграмга қўйилган бир мэмда бир неча йил олдин Ҳинду тўда ўлдирган мусулмон Табриз Ансори мазах қилинган.

Говинда бунинг ҳаммаси сарказм дейди.

АҚШда Доналд Трампнинг ўта ўнг қанотдаги экстремист тарафдорлари ҳам айнан шу сўз билан ўзини оқлайди.

"Кулгили ёки мэм аккаунт орқали ҳамма нарсани кулгуга олишади. Аслида булар ҳеч нарсани англатмайди, ҳеч кимни тахқирлашмайди, ҳеч ким билан шахсий адовати йўқ", дейди Говинда

Улар ўз вақтининг машҳур Пепе ва Қурбақа мемлари ва дож мемларидан фойдаланишади. Уларга ҳинд мазмунини қўшишади. Кўк қурбақа Пепе Ҳиндуларнин паст табақаси Далитларни ифодалайди. Норинж Пепе эса ўнг қанот ҳиндуларни англатади. Бошқа Пепелар, яшил Пепе Мусулмонларни ифодалайди", дейди журналист Алишан Жафри.

Бу каби мемлар муқобил ўнг тактикаларни англатади.

Шу йил бошида Исмат интернетда муслима аёлларга қаратилган нафрат нишонига айланди.

"Мен қачонлардир интернетга юклаган расмим бор эди.Уни сотувга қўйиб юборишибди. Расмим тепасида бир қатор қилиб, «Кун савдоси - сенинг Булли Баинг» деб ёзилганди", дейди Исмат Ара.

«Булли Баи» таржимаси «Мусулмон чўри», деган ҳақоратни англатади.

Илова ясовчилар уни гўё мусулмон аёллар аукциони сифатида талқин қилишди.

Полиция 6 одамни ушлади ва илова трад гуруҳлардан чиққанини айтди.

"Бир неча дақиқада ўзимни аранг босиб олдим ва нимадир қилинишиш керак деб ўйладим. Адвокат билан маслаҳатлашиб, шикоят ёзишга қарор қилдим.

Илованинг эҳтимолий яратувчиси айбсизлигини даъво қилди.

«Мен айбланувчи билан Деҳлидаги полиция ҳибсхонасида пайти юзлашдим. Ва у менга айбсиз эканлигини айтди», дейди адвокат Л. Ожҳа.

Говинда муслима чўри воқеасига алоқаси йўқлигини айтади. У чизган мемлари зўравонликдан ҳоли ҳазил эканлигини таъкидлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek