Ҳиндистон: Масжидлар бузилди, мусулмонлар дўконлари ёқилди - Энди нима кутилмоқда? Видео

Muslim properties have been targeted in the recent violence in Tripura

Сурат манбаси, Pinaki DAs

Сурат тагсўзи, Muslim properties have been targeted in the recent violence in Tripura
    • Author, Нитин Сривастава
    • Role, BBC Ҳинд хизмати
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Трипура штатидаги вақтинчалик давлат мадрасасининг бир синфида баъзи болалар диққатларини жамлай олмай қийналмоқдалар.

Улар қўшни мажмуага қараган темир панжарали деразадан кўз узолмай ўтиришибди.

Синф ўқитувчиларидан бири ёнимизга келиб: "Умид қиламанки, ҳаммаси жойида жаноб, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқми?" деди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Мадраса яқинида отилган тошлардан вайрон бўлган бир қаватли масжид бор. Унинг ичкарисида эса ғишт билан уриб синдирилган эшиклар, вентеляторнинг қийшайган парраклари ва синган дераза ойналари.

Чамтила масжиди атрофида ҳиндулар ва мусулмонларнинг уйлари жойлашган, аммо октябрь ойида Шимолий Трипура округида 10 дан ортиқ диний зўравонлик ҳолатлари қайд этилганидан кейин кўпчилик уйдан чиқолмай қолди.

Маҳаллий хабарларга кўра, зўравонликлар пайтида баъзи масжидлар вайрон қилинган ва ёқиб юборилган. Ҳудуддаги юқори мартабали полиция зобити Бҳану Пада Чакраборти масжидларга ўт қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, бироқ уларнинг баъзиларига ҳужум қилинганини тан олди.

Чамтиладан бир чақирим шимолда айни шу масжидни вайрон қилган оломон яна камида бешта дўконни ёқиб юборгани ҳақида маълумотлар бор. Рова қишлоғидаги барча дўконлар озчилик мусулмонларга тегишлидир.

Учта дўкон бутунлай ёниб кетган. Улардан бирининг эгаси Амируддин тўплаб қўйган пулини беш кишилик оиласини боқиш учун ишлатган.

The Chamtila mosque is surrounded by both Hindu and Muslim homes.
Сурат тагсўзи, Чамтила масжидининг ён-атрофини ҳам мусулмонларнинг ва ҳам хиндуларнинг уйлари қуршаб олган

"Оломон қишлоғимиз бозорига ҳужум қилганда мен шолизор рўпарасида турган эдим. Полиция борлиги сабабли улар уйларимизга бора олишмаган ва кун давомида бир неча соат ёпиқ бўлган ушбу дўконларга ҳужум қилишган", деди у менга.

Полиция масжид ва дўконларга етказилган зарар ҳақидаги шикоятларни текшираётганини айтмоқда.

Ҳужумлардан сўнг, 26 октябрь куни қудратдаги Бҳаратия Жаната Партиясининг (БЖП) яқин иттифоқчиси, муросасиз ҳинду ташкилоти "Вишну Ҳинду Паришад" (ВҲП) ва яна бештача бошқа диний гуруҳлар кўчаларда катта юриш уюштирди. Улар қўшни Бангладешда ҳиндуларга уюштирилган ҳужумдан норозиликларини билдиришди.

Трипурани 25 йиллик коммунистик бошқарувдан кейин, 2018 йилдан бери БЖП бошқаради. Мухолифат ҳукмрон партияни сайловларда ғалаба қозониш учун динни сиёсат билан аралаштиришга уринишда айблайди, БЖП эса буни кескин рад этиб келади.

"Бизнинг ҳукуматимиз остида мусулмон озчилик хавфсизроқ яшаётганига ишонаман. Биз чамбарчас боғланган жамоамиз ва нима юз бермасин, шунчаки бахтсиз ҳодиса. Бизнинг сиёсий рақибларимиз Бош вазир Нарендра Модига туҳмат қилишга уринмоқда, чунки биз шимоли-шарқдаги ҳукмрон еттита ҳукуматнинг бир қисмимиз", деди Трипура Қонунчилик Ассамблеяси спикери ўринбосари ва Шимолий Трипурадан БЖП депутати Бисва Бандху Сен.

Мусулмонлар Трипуранинг 4.2 миллион аҳолисининг 9 фоиздан камроғини ташкил қилади, уларнинг 83 фоизи ҳиндулар бўлиб, уларнинг аксарияти Бангладешдан келган.

Ameeruddin's shop and a couple of others were destroyed during the violence.
Сурат тагсўзи, Зўравонликлар пайти Амируддиннинг ва яна бир неча дўконлар вайрон этилди

Ўнлаб йиллар давомида бирга яшаган одамлар тўсатдан пайдо бўлган ижтимоий жазава туфайли шокка тушиб қолган, ҳеч кимга ишонмайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўнгчи гуруҳларнинг митингида 3000 га яқин одам қатнашган, бироқ полициянинг фикрича, улар кўпроқ бўлган.

"Митингда 10 мингга яқин одам қатнашди, ҳиндулар ҳам, мусулмонлар ҳам бир-бирини ноўрин провокацияда айбладилар, булар бари тергов қилинмоқда. Панисагардаги масжид ва дўконлар талон-тарож қилингандан сўнг, тунда мусулмонлар норозилик намойиши ўтказган", деди жаноб Чакраборти.

Панисагардан унча узоқ бўлмаган жойда Ассам штати билан чегарадош Кадамтала шаҳри жойлашган.

Ижтимоий тармоқларда масжидлар ва дўконларга қилинган ҳужумлар ҳақида миш-мишлар тарқалди. Кадамтала шаҳрида тўпланган мусулмонлар "зўравонлик учун жавобгарларни зудлик билан ҳибсга олишни" талаб қилишди.

Яқин атрофдаги Чурайбари қишлоғида баъзи ҳиндулар нишонга олинган ҳужумлар мусулмонлар томонидан амалга оширилгани даъво қилинди. Икки қаватли уйда яшовчи Саха оиласи бизга мобил телефонида кичик оломон тўпланиб, тош отиб, икки машинага зарар етказаётган тасвирланган видеони кўрсатди.

18 ёшли Сонали Саха ўшандан бери яхши ухлай олмаётганини айтади.

"Кечки соат ўнларда дарс қилаётган эдим, бу оломон келиб, тош ва шиша бутилкаларни улоқтирди. Улар 10-15 дақиқадан сўнг кетишди, лекин онам барча эшик ва деразаларни қулфлашга шошилганда мен жуда қўрқиб кетдим", дейди у менга.

Мухолифатдаги Ҳиндистон Коммунистик партиясидан маҳаллий депутат Исломуддиннинг айтишича, "мисли кўрилмаган" зўравонлик ҳиндуларга ҳам, мусулмонларга ҳам зарар етказган.

"Уларни даволаш учун доимий ҳаракатлар керак бўлади", дея қўшимча қилди у.

Sonali Saha and her mother said a crowd damaged their parked cars.
Сурат тагсўзи, Сонали Саҳа ва онаси "оломон машинамизга шикаст етказди" дейишади

Воқеадан бир неча ҳафта ўтгач, Трипура штати ҳукумати икки журналистни "жамоалараро нифоқ қўзғаш"да айблаб ҳибсга олди, аммо суд уларни гаров эвазига озод қилди. Бироқ, БЖП раҳбарлари ҳар қандай "сўз ва журналистлар эркинлигини чеклаш"га уринишлар борлигини рад этади.

"Биз журналистиканинг холислигига ишонамиз ва, албатта, биз ҳеч қачон уларнинг мустақиллигини чеклашга уринмаймиз. Бу оммавий ахборот воситаларининг баъзи бўлимларининг бизга қарши мунтазам ташвиқотидандир", деди жаноб Сен.

Би би си жамоаси ташрифимиздан мақсадни суриштириш учун Панисагар полиция бўлимига чақирилди ва маҳаллий полиция ходимлари Ровадаги мусулмон дўкондорлар билан суҳбатни суратга олишларини кузатиб туришди.

Ҳозирча штатдаги ҳаёт одатий ҳолатга қайтаётгандек кўринади, аммо келажакка оид хавотирлар сақланиб қолмоқда.

"Бу биз учун қийин ва ақл бовар қилмайдиган ҳодиса. Аммо ҳаётимизни қайта тиклаяпмиз, бу бошқа қайтарилмайди, деб умид қиламиз", деди дўкони оломон томонидан қисман шикастланган 34 ёшли Амир Ҳусайн.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek