Ҳиндистоннинг шармандали сурати: Ҳиндулар тўдаси қуршаган мусулмон

Сурат манбаси, Reuters
Деҳлидаги мусулмонларга қарши ҳужумлар рамзи:
Ҳиндулар тўдаси қуршаб, калтаклаётган мусулмон йигит.
Reuters хабар агентлиги эълон қилган расмда арматура ва калтаклар билан қуролланган ҳиндулар тўдаси ёлғиз мусулмон йигитни аёвсиз калтаклаётгани тасвирланган.
Ўтган февралда Деҳлида мусулмонларга қарши юз берган ҳужумлар манзарасида бу сурат дунёни ларзага солди.
Сурат ўзини дунёдаги энг йирик демократия деб атовчи Ҳиндистоннинг шармандали рамзига ҳам айланди.
Ҳеч ким бу суратдаги йигит тирик қолишини кутмаганди.
Аммо Би-би-си калтакланган мусулмон Муҳаммад Зубайр исмли йигит эканлигини аниқлаб, уни излаб топди.
Видео лавҳамизни кўринг:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
У намоздан чиқиб, уйига қайтаётганда, дуч келган мусулмонга ҳужум қилаётган ҳиндулар тўдасига учрайди ва шафқатсиз калтакланади.
Муҳаммад ҳали бутунлай тузалмади.
Аммо ўзи дуч келган ваҳшийлик учун бирон динни айбламайди.
Алоқадор мавзулар:
Кўпчилик танқидчиларга кўра, Бош вазир Моди қудратга келиши ортидан ҳиндулар, яъни ҳиндуизм дини миллатчилари зўравонликка қўл ура бошлашган.
Бу ўринда асосан, мусулмонлар нишонга тушмоқдалар.
Ўтган йиллар давомида ҳинду миллатчилари жуда кўплаб мусулмонларни "мол гўшти егансан" деган даъво билан ё ўлдиришди, ё мажруҳ қилишди.
Мамлакат қабул қилган сўнгги фуқаролик қонуни ҳам мусулмонларни камситишни кўзда тутади, деган танқидлар янгради.
Зотан Деҳлидаги зўравонликларга худди шу зиддиятли фуқаролик қонуни сабаб бўлди.
Ҳиндистон - мусулмон аҳолиси сони бўйича дунёдаги иккинчи йирик мамлакат.
Бир неча йиллардан кейин эса Ҳиндистондаги мусулмонлар сони ҳатто Индонезиядан ортиб, дунёдаги энг йирик мусулмон давлати бўлиши мумкин, деган фаразлар бор.
Бироқ сўнгги йиллари Ҳиндистонда ҳиндулар дини - Ҳиндуизмга устунлик бериш ва бошқа дин вакиллари, хусусан, мусулмонларни таҳқирлаш ёки камситиш ҳоллари кучайгани ҳам айтилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












