Афғонлар “жаҳаннам ёқасида” – Афғонистон ва дунё Afg‘oniston va dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Жон Симпсон
- Role, BBC News, Бомиён, Афғонистон
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Афғонистонда очликдан ҳақиқий қўрқув ҳисси бошланган. Буёғи қиш яқин. Фавқулодда ёрдам кўрсатилмаса, мамлакат тез орада "жаҳаннамга юз тутиши"га оид жиддий хавотирлар юзага чиққан.
Эрта кузнинг илиқ кунлари ортда қолган, об-ҳаво кескин совиган.
Афғонистоннинг қатор минтақаларидан қурғоқчиликка оид хабарлар олинмоқда.
Бу ҳам бўлажак фалокат эҳтимолини янада кучайтирган.
Алоқадор мавзулар:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Сатҳдаги вазият
Майдон Вардак пойтахт Кобулдан 50 километр ғарбда жойлашган.
Расмий озиқ-овқат тарқатиш маркази ташқарисида ун олиш илинжида юзлаб одам йиғилган.
Ун Жаҳон Озиқ-овқат дастуриники.
Тартибни Толибон аскарлари сақлаб туришибди.
Ун тегмаган одамлар ғазаб ва қўрқувда.
"Қиш эшик қоқиб турибди. Агар нон топа олмасам, қишдан қандай чиқамиз, билмайман", - дейди навбатда турган кекса отахон.
Маълумот ўрнида:Толибон ким? Афғонистон ва жангарилик
Дунё Афғон қочқинларини унутдими? - Янгиликлар BBC News O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Жаҳон Озиқ-овқат дастури ҳозир янада кўпроқ заҳира тўплаши керак.
Чунки Афғонистонда ташкилот ёрдам бериши лозим бўлган 22 миллиондан ортиқ одам бор.
Мутахассислар бу йил қиш қаттиқ келишини айтишмоқда.
Агар уларнинг башоратлари рост бўлиб чиқса, Афғонистонда катта сондаги одам қаттиқ очлик ва жиддий очарчилик таҳдиди остида қолиши мумкин.
Қўрқув

Сурат манбаси, AFP
Мен шу якшанба куни Кобулга ташриф буюрган Жаҳон Озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли билан учрашдим.
Унинг Афғонистондаги вазиятга берган ҳозирги баҳоси ташвишли эди.
"Вазият ҳақиқатан ҳам жуда ёмон. Аслида биз ҳозир Ер юзидаги энг даҳшатли гуманитар инқирозга юз тутиб турибмиз", - дейди Дэвид Бизли.
Унинг қўшимча қилишича, "95 фоиз одамга озиқ-овқат етишмайди. 23 миллион одам очарчилик хавфи остида".
"Келаси олти ой ҳалокатли бўлади. Бу Ердаги дўзах бўлади", - дейди халқаро масъул.
Чиппакка чиққан умидлар

Сурат манбаси, Getty Images
Афғонистонда шу йил август ойида қудратга Толибон қайтган.
Ундан аввал президент Ашраф Ғани халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги билан қаҳратон қиш таҳдидига бас келади, деган умид бор эди.
Аммо унинг ҳукумати қулаши ортидан четдан ёрдам умиди ҳам чиппакка чиқди.
Толибон ҳокимиятни эгаллаши ортидан Ғарб Афғонистонга кўмагини тўхтатди.
Шаръий жазо чораларини қайта тиклаш ва қизларни таълимдан чеклаш ҳаракатида бўлган тузумга ёрдам бераётгандек кўринишни истамади.
Энди бу давлатлар нима қилишади, миллионлаб одамни очлик гирдобига ташлаб қўйишадими?
Дэвид Бизли дунёнинг ривожланган давлатлари ҳукуматлари ва миллиардерларини фавқулодда кўмак даъвати қаршисида жим турмасликка чақиради.
"Ўзингизнинг жажжи қиз ёки ўғлингиз, набирангиз очликдан кўз юмаётганини тасаввур қилинг. Сиз уни асраб қолиш учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қиласиз. Ва биз учун уятли яна бир жиҳати шуки, ҳозир Ер юзида 400 триллион долларга тенг бойлик бор".
"Биз эса, болаларнинг шундоққина ўлиб кетишларига йўл қўяяпмиз. Уялишимиз керак. Менга бу боланинг қаерда бўлишининг аҳамияти йўқ", - дейди у.
Мақола бироз қисқартирилган шаклда олинди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














