Россия Шимолий Қутбга эга чиқмоқдами? Rossiya

Russian plane after landing in Arctic
Сурат тагсўзи, Александра ороли Россиянинг Мурманскидан икки соатлик парвозлик масофа
    • Author, Сара Рейнсфорд
    • Role, BBC News, Франц-Иосиф ери

Россиянинг ҳарбий юк учоғи бизни деярли дунёнинг энг юқори чўққисига, бир вақтлар ноёб парранда турлари ва моржлар билан машҳур бўлган архипелагга олиб борди.

Франц-Иосиф ери ҳозирда Россия ҳарбий базаси жойлашган ва Ғарб билан қўшимча зиддиятлар манбаи бўлган архипелаг.

АҚШ яна бир бор Москвани Арктикани "ҳарбийлаштиришда" айблади ва Россиянинг Шимолий флоти бошлиғи Би-би-сига НАТО ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатлари "аниқ" провокацион ва Иккинчи Жаҳон Урушидан бери кўрилмаган миқёсда бўлаётганини айтди.

Арктикани Россия учун устувор мақсадга айлантириш

Биз Мурманскдан Арктика орқали икки соатлик парвоз қилганимиздан сўнг, Александра оролидаги мажмуага таклиф қилинган биринчи чет эллик журналистлардан бўлдик.

Barbed wire at the base
Сурат тагсўзи, Қишда оролда ҳаво ҳарорати -50 кача тушиб кетади

Гарчи учиш-қўниш йўлагига чиқиш конькида учиш майдончасига қадам босишдек бўлса-да, аэродром барча турдаги учоқлар йил бўйи қўниши учун замонавийлаштирилган.

Шимолий қутбдан 960 км нарида, шароитлар жуда оғир, ҳатто май ойи ўрталарида ҳам қаттиқ қор бўронлар бўлади. Бир мунча вақт ҳарбий юк машинасида силкиниб бориб, деразадан фақат оқ рангнигина кўрдим.

Қиш ўртасида ҳарорат минус 50 даражага тушади. Аскарлар баъзида базага яқинлашаётган оқ айиқларни қувиб юбориш учун машиналарига югуришади.

Russian military in Franz Josef Land

Шундай бўлса ҳам, Россия бу ҳудудда ўз ҳозирлигини кенгайтиришни устувор мақсадга айлантирган.

"Фазо станцияси каби"

Ҳатто базанинг тузилиши ҳам ўзини кўрсатишга мосланган: у Россия байроғи рангларига бўялган ва ҳар томондан бўш канвас фонида ёрқин ажралиб туради.

Russia's Arctic base

Уч барг шаклида бўлгани туфайли "Arctic Trefoil" номи билан танилган ушбу база, 150 аскарни сиғдира оладиган Арктикадаги иккинчи базадир.

Сафар олдидан қўмондон база жуда юқори технологик ва экологик жиҳатдан самарали эканлиги, у "космик станцияга ўхшайди, фақат орбитада эмас, Арктика бўшлиғида жойлашган" деб айтди.

Аммо асосий томоша ташқарида бўлиб, у ерда оқ камуфляжли аскар кўкрагида автомат билан қўриқчилик қилиб турганда, "Бастион" ракета учиргичлари ўзининг ўт олдириш мосламаларини кўтариб туширарди.

Bastion missile team
Сурат тагсўзи, "Бастион" ракета учиргичилари ҳарбий база ташқарисида қўриқланади

Ракета тизимлари "душман кемаларини йўқ қилиш учун" қурилган, деди яна бир аскар. У бизга бу тизимлар "самарали" эканини айтди.

Йил бошида Шимолий флотнинг учта ядровий сувости кемаси бир вақтнинг ўзида музни ёриб ўтишда жуда катта куч намойиш этди - бундай маневр илгари кўрилмаган эди. Худди шу Арктика машғулотларида иккита қирувчи учоқ ҳавонинг ўзида ёқилғи тўлдириб, Шимолий қутб устидан учиб ўтди.

Бу каби хатти ҳаракатлар боис, АҚШ ва НАТО Россиянинг бу минтақадаги ҳозирлиги Совуқ уруш вақтидан бери кўрилмаган даражага кенгаяётганидан хавотирга тушмоқда.

НАТО сўзчиси ташкилот "хавфсизлик ҳолатидаги бу ўзгаришларга" жавобан ташкилот ҳудудни кузатишни ва машғулотларни кенгайтираётганини тасдиқлади.

Бунинг учун НАТОни айблаш

Аммо Россия бу нарсаларга бошқача қарайди.

Архипелагга жўнаб кетишдан олдин бизни ёпиқ Североморск ҳарбий шаҳарчасида боғланган жанговар кемага олиб боришди. 252 метр узунликдаги, ядровий қувватга эга бўлган Буюк Пётр кемаси Шимолий флотнинг кулранг йирик флагманидир.

Peter the Great

Кема бортида флот командири адмирал Александр Моисеев бизни рус флотига асос солган ва мамлакатни Ғарбга йўналтирган подшоҳ Пётр I портрети олдида бизга мурожаат қилди.

Аммо у НАТО ва АҚШ кучларини можаро хавфини оширган Арктикадаги ҳарбий ҳаракатлар учун айблади.

"Йиллар давомида уларнинг бу ерда бунчалик кўп кучлари бўлмаган эди. Ўн йилларча. Иккинчи Жаҳон урушидан бери", дейди адмирал Моисеев, мен унга НАТО Россияни зиддиятлар учун айблаётганини айтганимда. "Бизнинг муҳим қурилмаларимиз жойлашган Россия чегарасига бу қадар яқин ерда бундай ҳаракатлар қилишини провокация сифатида кўрамиз. Яъни, ядро қурилмаларимиз жойлашган демоқчиман."

Map of Arctic
1px transparent line

Россия ўз ҳозирлигини оширар экан, Совет Иттифоқи қулаган 1990 йилларда ташлаб кетилган ерларга ҳарбийлар қайтмоқда.

"Биз ўз чегараларимизни қўриқлаш қобилиятимизни қайта яратяпмиз, кимгадир таҳдид қилиш учун эмас, - дейди Халқаро муносабатлар бўйича Москва Давлат университетидан Лев Воронков. - СССР қулагандан сўнг ҳатто чегара постлари одамсиз қолди."

Аммо бу узоқ муддатли чора эмас. Ҳимояловчи табиий парда бўлмиш қутб музлари эрир экан, Россиянинг узун шимолий чегараси заифлашиб қолаверади.

Имкониятлар тупроғи

"Бастион" ракета учиргичи ўз имкониятларини намойиш қилар экан, Россия музёрари олисда музликларни қирқиб бораётганини кўриб қолдим. Унинг ортида кичикроқ юк кема борарди. Иккисининг ортидан эса айсберглар тизилиб қолмоқда.

Icebreakers in Arctic

Кемалар архипелаг ёнидан ўтадиган шимолий денгиз йўли бўйлаб саёҳат қилаётган эди, глобал исиш шимолий денгизда сузишни осонлаштириб борар экан Россия бу йўлни ривожлантириш ва назорат қилишга умид қилади. Бу йўл орқали савдо ҳам денгиз остида жойлашган йирик нефть ва газ захираларини экспорт қилишни ўз ичига олади.

Адмирал Моисеев ўз қўшинларини ушбу иқтисодий манфаатлар, шунингдек, Россия чегараларини ҳимоя қилишнинг "асосий воситаси" деб атайди.

Рақобат қизғинлаша бошлар экан, бизнинг Франц Жосеф Ландга сафаримиз Россиянинг мушакларини силкитиб, унинг Арктикага бўлган амбициялари катта ва ўсиб бораётганлигини ва у ҳимоя қилишга тайёр манфаатларни намойиш этиши учун имконият бўлди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek