Путин етакчилигида Россия қаёққа кетаяпти? Video Rossiya, Navalniy, Putin, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

Russia

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Охирги кунларда Россия қатор кескин қоралашларга, Президент Путин эса халқаро босимларга дуч келди. АҚШ, сайловимизга аралашди, деб Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди, ЕИ Украина чегарасида қўшинларини тўплаётгани учун танқид қилди. Қамоқдаги мухолифат етакчиси Алексей Навальний саломатлиги борасида ташвишлар кучайди. Путин етакчилигида Россия қаёққа кетаяпти?

У қанақа давлат барпо этаяпти? Путин нималарни ўйлайди, нималарни режалайди?

Владимир Путин миясини таҳлил қилиш рассом Василий Слоновнинг иши.

У Путинда қудратни ушлаб туриш қарорида қатъий шахсни кўради.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Россия бошқотирма суратини териб чиқмоқчи бўлсанг, ҳар бир бўлак Путинни кўрсатади. Ҳамма мухолифлар четлатилган, қамалган, заҳарланган, ўлдирилган", - дейди рассом Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенбергга.

Алексей Навальний заҳарланди, кейин қамоққа ташланди.

Навальний ҳозир очлик эълон қилган.

Navalniy

Сурат манбаси, Reuters

Унинг саломатлигига доир хавотир ортмоқда, уни дастакловчилар руҳи тушиб бораяпти, деркан, мухбиримиз Сибирдан навбатдаги қаҳрамони фаол Игорь Шпехтнинг тақдирига эътиборни тортади.

Маълум бўлишича, Игорни шу йил январь ойида, мухолифат фаоли ва Путиннинг ашаддий танқидчиси Навальнийни дастаклаб намойишга чиққани учун ҳибс қилишган.

"Бунинг ҳаммаси 37-йилги қатағон замонига етаклаяпти. Ким бошқача ўйласа, ким ҳозирги президентни қўллаб-қувватламаса, душман деб кўрилади", - дейди Игорь.

Ватанпарварлик оҳанглари - замон белгиси.

Кремль миллий ифтихорни ва Ғарбга ишончсизликни рағбатлантираяпти, деркан, мухбиримиз Красноярскда қандай қилиб ўзларининг изларига тушишгани тафсилотлари билан ўртоқлашади.

Унинг айтишича, бир хил рақамли машина қаерга боришса, ортларидан юрган.

"Бизнинг ортимиздан тушишгани Россия расмийлари қанчалар асабий эканликларидан далолат. Мамлакатда бўлаётган нарсалар танқидидан, Ғарбга нақадар шубҳа билан қарашларидан далолат", - дейди мухбиримиз Стив Розенберг.

Мухбиримизга кўра, ўзларини бир неча кундан буён кузатиб юрган машина ёнларида тўхтаркан, ундаги шахс билан гаплашиб кўришга қарор қилишган.

Унинг сўзларидан маълум бўлишича, машинадаги шахс бундай қилмагани, бир одамни кутаётгани, мухбиримизга шундай бўлиб кўринаётганини айтиб, ўзларининг ортларидан тушганини рад этган. Аммо бу ёлғон, дейди мухбиримиз.

Namoyishlar

Сурат манбаси, Reuters

Ксения ва унинг оиласи эса, Ғарбдан эмас, Россия бораётган йўналишдан қўрқади.

Лекин аксар россияликлар сингари сиёсат ва протестларга аралашмайди, - дея навбатдаги қаҳрамонига ўтади мухбиримиз.

Ксения эса, мухбиримиз билан суҳбатда, "Одамлар қўрқади. Чунки агар бошлиғинг намойишга борганингни билиб қолса, сени қамашлари мумкин. Ёки ишингдан айрилишинг мумкин. Одамлар шундан қўрқади", - дейди.

Мухбиримизнинг, "Келажакда ўғлингиз қанақа Россияда яшайди, деб ўйлайсиз?", - деган саволига эса, у, "Мен Россия янада эркин бўлишини хоҳлайман", - деркан, аммо, "яқин келажакда бирор нарса ўзгаришига ишонмаслиги"ни айтади.

Аммо, мухбиримизга кўра, Россияда ўзгариш тўсатдан бўлиши мумкин.

Rossiya

Сурат манбаси, Reuters

Коммунизм қулади. Ва кўпчилик фикрича, бир киши атрофида қурилган тузум, у одам роса қудратли бўлса ҳам, барқарор бўлолмайди, - дейди у.

Рассом Василий Слоновнинг фикрича ҳам, "Россия тўғри катта фалокатга қараб кетаяпти. Худди Титаник музтоғ томон шошаётгандек. Энди йўналишини ўзгартириб бўлмайди".

Мухбиримизнинг айтишича, Россия келажаги борасида кўпчиликнинг хавотири бу ноаниқлик.

Бу глобал хавотир ҳам. Чунки Россия танлаган йўналишнинг оқибатлари бутун дунёга таъсир қилади, - дейди у.

Россиядаги сўнгги конституцион тузатишлар Владимир Путиннинг, истаса, 2036 йилгача президентлик учун беллашишига қонунан йўл очган.

Россия дунёнинг энг кўп - миллионлаб сондаги Ўзбекистон фуқаролари турли иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати бўлади. Ўзбекистонликлар учун энг йирик меҳнат бозори вазифасини ўтаб келади.

Migrantlar

Сурат манбаси, Getty Images

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek