Москва алдадими ёки Россия-Украина можаросининг илдизи қаерда? Video NATO Rossiya Ukraina Qrim dunyo yangiliklar

Украина президенти ўз ҳарбийлари билан

Сурат манбаси, ANADOLU AGENCY

Ўқилиш вақти: 3 дақ

АҚШ Давлат котиби шу ҳафта шахсан Киевга ташриф буюрди. Россия билан зиддиятида Украинани яна бир бор қўллади. Ташриф манзарасида АҚШнинг етакчи нашрлари жиддий даъво билан чиқишди. Россиянинг катта сондаги қўшини ҳануз Украина чегараси яқинида қолаётганини ёзишди. Расмий Москва эса, бу хусусда изоҳ бермаган.

Бу каби иддао билан ўз манбаларига таяниб, New York Times ва Wall Street Journal чиқишган.

Россия Мудофаа вазири ўз қўшинларини ортга қайтаришга буйруқ бергани эса, шу йилнинг 22 апрель куни расман хабар қилинганди.

Россия-Украина можаросининг илдизи қаерда?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Нью-Йорк Таймс манбасининг ҳисоб-китобларига таянилса, Украина билан чегара яқинида ҳали-ҳамон 80 мингга яқин Россия ҳарбийси қолмоқда.

Орада Европа Иттифоқининг ташқи масалалар бўйича масъули Россия Украина билан чегараси ва Қримга сафарбар қилган жами кучлари сонини 100 мингдан ортиқроққа нисбат берганди.

New York Times Украина билан чегара яқинида Россиянинг биргина қўшинлари эмас, балки катта миқдордаги ҳарбий техникаси қолаётгани ҳақида ҳам ёзган.

Россия эса, уларнинг барчасини 1 майга қадар аввалги мавқеъларига қайтаришини расман маълум қилганди.

Қўшинлар

Сурат манбаси, Getty Images

Wall Street Journal нинг ёзишича, масалага ойдинлик киритиш учун Россия Мудофаа вазирлигига мурожаат қилган, аммо сўрови бежавоб қолган.

New York Times нинг АҚШ маъмуриятидаги манбалари буни Россия президентининг ишорасига йўйишган.

Уларга кўра, бу билан Владимир Путин АҚШ ва Натонинг Европадаги ҳарбий машғулотларига ўзига хос жавоб берган.

"Россия, керак бўлса, теппа-тенг ва ҳатто, уларникидан ҳам кўпроқ ҳарбийсини сафарбар этишга қодир эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган".

АҚШ ва Натонинг "Defender Europe" номидаги машғулотлари шу ҳафта сешанба куни Албанияда бошланган.

Унга 28 минг ҳарбий ташланган ва икки ой давом этиши айтилган.

Июнь ойида Нато Руминия ва Португалияда ҳам "Steadfast Defender 21" номи остида яна бир ҳарбий машқларини режалаган.

АҚШ Давлат котиби эса, Би-би-сига берган интервьюсида Россия билан оғир-босиқ муносабатларни исташлари, аммо шу билан бир вақтнинг ўзида, унинг тажовузкор хатти-ҳаракатларига ҳам жавоб беришга тайёр эканликларини баён қилган.

Энтони Блинкеннинг айтишича, АҚШнинг янги маъмурияти ўз сиёсатида Путиннинг шахси ва у билан муносабатларга эмас, балки Россиянинг қилаётган ишларига эътибор қаратмоқда.

Можаро илдизи қаерда?

Қримдаги Россия ҳарбийлари

Сурат манбаси, Getty Images

2021 йил апрелида Россия Украина чегарасига яқин ҳудудда катта сондаги қўшинини тўплади.

Россия ўзининг ҳарбий кучларини яна ортга қайтарганини айтди, лекин нега шу пайтгача Россия билан Украина ўртасида душманлик ва можаро сақланиб қолаяпти?

СССР парчаланишидан тортиб, Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Донбассдаги россияпараст сепаратистларгача - низо илдизлари ҳақида билиш керак бўлган нарсалар.

Бундан аввал Россиянинг 40 минг қўшини Россия-Украина чегарасига, яна 40 минг аскар Қримда тўплангани хабарлари тарқалган.

Россия Украина билан урушадими, деган саволлар пайдо бўлган, орада НАТО қўшинлар жамланишини қоралаб ҳам чиққан.

АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизга йўл солгани, Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса, "ўзларининг фойдаларига" эканини айтиб, уларни аллақачон огоҳлантиришга ҳам улгурганига оид хабарлар чиққан.

Мавжуд вазият манзарасида Украина президенти янада кучлироқ халқаро қўлловга кўз тиккан.

Қримнинг 2014 йилги аннексияси ва Украина шарқидаги катта ҳудудларнинг россияпараст кучлар томонидан босиб олиниши ортидан, Россия ва Украина муносабатлар жиддий издан чиққан, муаммовий тус олган.

2015 йилда Украина ҳарбий кучлари ва россияпараст бўлгинчилар ўртасида ўт очишни тўхтатишга келишилган, аммо вазият нотинчлигича қолган.

Сўнгги олти йил ичида Шарқий Украина жабҳа чизиғида вазият қарийб бир хил эди.

Аммо кейинги бир неча ҳафта ичида кайфият мисли кўрилмаган даражада ўзгарди.

Бунга сабаб, чегаранинг Россия тарафида катта сондаги аскарлар ва ҳарбий ускуналар жойлаштирилганидир, - деган фронт чизиғидаги вазиятни кузатган ВВС мухбири Жона Фишер.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek