Тоғли Қорабоғ: Халқаро ўйинчилар ким ва уларнинг роли қандай? Video Dunyo Yangiliklar

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига тушган бомба жабрдийдалари

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига тушган бомба жабрдийдалари
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Тоғли Қорабоғдаги можаро фақат Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият эмас. Унда кўп ўйинчилар бор, лекин муштарак манфаатлар йўқ.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркиянинг A Haber каналига катта интервью бера туриб, ташқи кучлар ролига батафсил тўхталди.

Унинг айтишича, Туркия ҳамиша Озарбайжонни қўллаб-қувватлаб келган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

«Албатта, бугунда Туркия ва Озарбайжоннинг иттифоқи жуда жиддий геосиёсий омилга айланди. Ва бу жуда яхши омил», - деди Алиев.

Унинг айтишича, Туркия можарони ечиш йўлида Россия билан фаол мулоқотда бўляпти.

Арманистон мазкур зиддиятга Туркия бевосита аралашиб, Озарбайжонга ҳарбий техника ва аскарларни етказиб бераётганини иддао қилган. Айни дамда Эрондан Арманистонга шу каби кўмак берилаётгани борасида ҳам даъволар янгради.

«Эрондан Арманистонга қурол етказиб берилаётгани борасида бизда маълумот йўқ. Аксинча, Эрон ва Грузия Арманистонга ҳарбий жиҳозлар етказиладиган ҳаво ва ердаги чегараларини ёпди. Биздаги маълумотга кўра, Арманистонга қуроллар контрабанда йўллари, яъни фуқаролик ва юк самолётларида етказиб бериляпти», - дея иддао қилди Озарбайжон раҳбари.

Президент Алиевнинг ҳамма айтганларини ҳам мустақил манбалар тасдиқламайди.

Икки томон ҳам Москвада эришилган ярашув келишувини бузишда бир-бирини айблашмоқда. Россиядаги Арманистон элчиси Вардан Тоганян, Алиевнинг баёнотидан кўп ўтмай, ярашувни Озарбайжон биринчи бўлиб бузганини айтди.

Айни дамда Озарбайжон АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг пайшанба куни қилган баёноти Оқ Уйнинг аввалги баёнотларига зид экани, ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Минск гуруҳи раисдошига мос эмаслигини билдирди.

Помпео, хусусан, қуйидагиларни айтган:

«Бу қадимий можаро. Унинг ечимига музокаралар ва тинч муҳокамалар билан, қуролли можаро эмас, ва албатта, шундоқ ҳам портлаш хавфи бўлган жойга келиб ўз ҳарбий қудратини кўрсатадиган учинчи давлатлар иштирокисиз эришиш керак. Биз умид қиламизки, арманлар озарбайжонликлар қилаётган нарсалардан ўзларини ҳимоя қила оладилар.»

Аммо, умумийла, АҚШ Тоғли Қорабоғ можаросига унчалик қизиқиш намоён қилмаяпти.

Ибрат Сафо мазкур зиддиятдаги ташқи кучлар ролига назар ташлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek