Янгиланди. Тоғли Қорабоғ: вазият даҳшатли тус олдими? Арманистон ва Озарбайжон – Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar видео

Ozarbayjon

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ганжа замбарак ҳужумига тутилгани айтилмоқда
Ўқилиш вақти: 11 дақ

Тоғли Қорабоғ: Энди йирик шаҳарлар ўққа тутилмоқда - Тоғли Қорабоғда қақшатқич жанглар давом этмоқда. Жанглар ўтган бир ҳафта ичида икки юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган. Аммо қурбонлар сони бундан-да кўп экани ишонилади.

Сўнгги кунларда рақиб томонлар йирик шаҳарларни нишонга олишга ўтишган, Хонкенти (Степанакерт)ракета, Ганжа эса, замбарак ҳужумига тутилгани айтилмоқда.

Тоғли Қорабоғда вазият даҳшатли тус олмоқдами? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Тоғли Қорабоғ расман Озарбайжон ҳудуди саналади, аммо арманлар томонидан назорат этилади.

Расман тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг даъво қилишича, кеча, якшанба куни Ганжанинг ҳарбий аэропортини ҳужумга тутишган.

"Бу - Тоғли Қорабоғ пойтахтига қарши ҳужумга жавоб бўлган".

Аммо, Озарбайжон томонига кўра, Ганжадаги бирор бир ҳарбий иншоотлари ҳужумга учрамаган.

Armanpress нинг хабар беришича, Степанакертда оғир талафотлар берилган, шаҳар электр таъминотисиз қолган.

Хонкенти (Степанакерт) аҳолиси шанба куни автобусларда шаҳарни ташлаб чиқишга уринган.

Ахборот агентлиги бўлгинчи минтақа лидеридан иқтибос ҳам келтирган.

Унда Араик Арутюнян, "энди Озарбайжоннинг йирик шаҳарларида жойлашган ҳарбий объектлар ўз қуролли кучларининг ҳақли нишони"га айлангани билан огоҳлантирган.

Аммо "тинч фуқаролар ўлимининг олдини олиш учун" замбарак ҳужумларини тўхтатиб туришга буйруқ берганини ҳам қўшимча қилган.

Туркия Ганжанинг ҳужумга тутилишини қоралаган, Арамнистонни "тинч фуқароларни нишонга олиш"да айблаган.

Лекин Арманистон Мудофаа вазирлиги сўзчиси ўз ҳудудларидан Озарбайжонга қарата бирор бир ўт очилмаганини айтиб чиққан.

Ганжа Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлади, якшанба кунги замбарак ҳужуми жангларнинг Тоғли Қорабоғ ташқарисига ёйилаётганини англатади.

Масъулларга кўра, бу ҳужум оқибатида камида бир нафар тинч фуқаро қурбон бўлган.

Озарбайжон ҳали-ҳануз ўз ҳарбийлари орасидаги талафотларни расман эълон қилмаган.

Тоғли Қорабоғ

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, AZERBAIJAN'S DEFENCE MINISTRY

Сурат тагсўзи, Ҳозирги жанглар ўша оташкесимдан кейинги энг ёмони экани айтилмоқда

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ устидан 1988-94 йилларда ҳам урушган, алал-оқибат оташкесим ҳам эълон қилган, аммо ҳеч қачон якуний бир муросага келмаган.

Ҳозирги жанглар ўша оташкесимдан кейинги энг ёмони экани айтилмоқда.

Бу урушни очишда томонлар бир-бирларини айблаб келишаётир.

Жанглар ўтган шанбадан якшанбага ўтар кечаси бошланган.

Қурбонлар сони томонлар расман айтаётганидан кўп бўлишига оид хавотирлар бор.

Чунки ҳали-ҳануз бу маълумотларни мустақил манбалардан текшириш ва тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Агар, томонларга ишонилса, қурбонлар орасида ўнлаб тинч фуқаролар ҳам бор.

Озарбайжон ҳарбийларига кўра, ўтган якшанба кунидан буён бир неча қишлоқни қайта ўз назоратлари остига олишга муваффақ бўлишган.

Тоғли Қорабоғ томонига кўра, жанг жабҳасида ўз "мавқеъларини яхшилашган".

Томонлар

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Степанакерт. Сўнгги кунларда рақиб томонлар йирик шаҳарларни нишонга олишга ўтишган

Жанглар билан кечган ҳафтада томонларни музокаралар столига қайтаришга оид даъватлар кам бўлмади.

Сўнггида Минск гуруҳи ҳамраислари Россия, Франция ва АҚШ қўшма баёнот билан ҳам чиқишди.

Россия тинчлик музокараларига ўзи мезбонлик қилишга ҳозир эканини ҳам айтди.

Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонлар дастлаб музокаралар таклифини рад этишди, охиригача урушишларини айтишди.

Ҳафта сўнггида Арманистон оташкесим илинжида Россия, АҚШ ва франциялик воситачилар билан мулоқотга "тайёр экани"ни баён қилди.

Аммо Туркия томонидан ошкора дастакланаётган Озарбайжон шартини ўзгартирмади, арман қўшинларининг Тоғли Қорабоғ ва унга туташ ҳудудлардан чиқиб кетишлари лозимлигини таъкидлади.

Озарбайжон президенти кеча, якшанба куни ўз халқига яна бир бор мурожаат билан чиқди.

"Арманистондан ўз халқидан кечирим сўраши ва ортга сафарбарлик муддатини маълум қилиши"ни талаб қилди.

Арманистон расман республика ўлароқ тан олмаса-да, Тоғли Қорабоғни ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб келади.

Сўнгги Тоғли Қорабоғ можароси глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган, дунёнинг аксарият давлатлари иккинчи тўлқиндан хавотирда бўлган бир манзарада бўй кўрсатган.

ЕХҲТ ининг муросага масъул Минск гуруҳи эса, қарийб 30 йилдирки, Тоғли Қорабоғ можаросига якуний ечим топа олмай келади.

2 октябрь

Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, Reuters

Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи - Арманистон ва Озарбайжон музокаралар столига қайтмоқчи эмас. Ҳар икки рақиб томон ҳам бу каби даъватларни рад этишган. Ўз қўллари баланд келгунча жанг қилишларини таъкидлашган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Минтақа устидан жанглар ўзининг биринчи ҳафтасига кириб бормоқда.

Арманистон ва Озарбайжон музокаралар столига қайтмоқчи эмас.

Ҳар икки рақиб томон ҳам бу каби даъватларни рад этишган.

Ҳозир музокаралар пайти эмаслигини айтишган.

Ўз қўллари баланд келгунча жанг қилишларини таъкидлашган.

Жорий пайтда четдан фаол дипломатик саъй-ҳаракатлар кўзга ташланмайди.

Бу эса, жанглар ҳали узоқ давом этишини англатиши мумкин.

Талафотлар

Ҳозирга келиб, ҳар икки томондан берилган талафотлар сони юздан ошган.

Уларнинг орасида оддий одамлар ҳам бор.

Ҳақиқий рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Озарбайжон ҳалича ўз ҳарбийлари орасидаги талафотларни эълон қилмаган.

Рақиб томонлар бир-бирларининг катта талафотларга учрашаётганини даъво қилишади.

Аммо уларнинг бу иддаоларини мустақил манбалардан текшириш ҳали-ҳануз имконсиз.

Ёлланма сурияликлар

Turkiya Tashqi ishlar vaziri

Сурат манбаси, EPA

Шу ҳафта чоршанба куни Би-би-си Озарбайжонга юбориш учун сурияликлар ёлланганига оид хабарларни тасдиқлаган.

Бунгача Ғарбнинг қатор етакчи нашрлари бу ҳақда ёзишган.

Хабарларда улар Суриянинг Туркия назорати остидаги ҳудудлардан ёллангани айтилган.

Сурия, Туркия ва Озарбайжон бу каби хабарларни рад этиб чиқишган.

Туркия, аксинча, Арманистонни Суриядан курдларни ёллашда айблаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса, аллақачон бу каби хабарларга ўз муносабатини билдирган.

Қорабоғда, ўз таъбирича, ёлланмалар борлигини қоралаган, уларни олиб чиқиб кетишга чақирган.

Франция ортидан, Россия ҳам Суриядан жангариларнинг Тоғли Қорабоғга ташланганига оид ишончли маълумотга эга эканлигини баён қилиб чиққан.

Кеча, пайшанба куни Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Тоғли Қорабоғдаги вазиятни батафсил муҳокама этишган.

"Бошқа минтақалардан ноқонуний қуролли гуруҳлар аъзоларини можарога аралаштирмаслик керак"лигини таъкидлашган.

Вазият

Tinch aholi

Сурат манбаси, Getty Images

Арманистон ва Озарбайжонда ҳозир ҳам ҳарбий ҳолат амалда.

Умуммиллий сафарбарлик давом этмоқда.

Ҳарбий ҳолат сабаб, Озарбайжон олийгоҳларида таҳсиллар ҳам тўхтатилган.

Prezidentlar

Сурат манбаси, MIKHAIL METZEL / TASS

Воқеаларнинг худди шу ривожи фонида Қорабоғ можаросини ечишга масъул Минск гуруҳи ҳамраислари янги қўшма даъват билан чиқишган.

Россия, Франция ва АҚШ ҳар икки томонни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақиришган.

Россия Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонлар ўртасидаги тинчлик музокараларига мезбонлик қилиш истагини ҳам изҳор этган.

Сўнгги можарода Озарбайжонни расман ва ошкора қўллаб чиққан Туркия учовлоннинг чақириғи ўринсиз эканини айтган.

Минск гуруҳи, қарийб 30 йилдирки, можарога тинч йўл билан ечим топишга уриниб келади.

Кеча, пайшанба куни Тоғли Қорабоғда франциялик ва арманистонлик журналистларнинг яраланганига оид хабарлар ҳам олинган.

Расман тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси омбудсмени ҳам янги рақамлар билан чиққан.

Қуролли низоларда қурбон бўлган ва яраланган инсонларнинг сони 30 дан ортганини ёзиб, твит қилган.

Озарбайжон томонига кўра, шу пайтгача кечган отишмаларда жаъми 17 фуқароси нобуд бўлган, элликдан ортиғи яраланган.

Дунё ҳамжамияти рақиб томонларни муросага ундаш уринмоқда, аммо ҳозирча уларнинг амалий самараси кўринмайди.

1 октябрь

Тоғли Қорабоғ

Сурат манбаси, EPA

Россия Тоғли Қорабоғда кечаётган жангларни тўхтатиш учун душман томонларга мезбонлик қилиш таклифи билан чиқди.

Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи - yangiliklar, dunyo BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларини Россияга музокараларга таклиф этгани ҳақида хабар қилди.

Жаноб Лавров ўзларининг таклифини Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларига телефон қўнғироқлари билан етказганини билдирди.

27 сентябрь тонгидан бошланган жанговар амалиётлар оқибатида икки томондан ҳалок бўлган ҳарбий ва тинч фуқароларнинг сони 100 дан ошгани хабар қилинди.

Орада Россия Президенти Владимир Путин Франция Президенти Эммануэл Макрон билан телефон мулоқотида Тоғли Қорабоғ можаросини муҳокама қилганлар.

Франция ва Россия президентлари халқаро ҳамжамиятнинг зудлик билан ўт очишни тўхтатиш чақириқларига қўшилганлар.

Бироқ Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари тинчлик музокараларига ўтириш чақириқларини рад этмоқдалар.

1 октябр куни Тоғли Қорабоғда бўлган франциялик икки журналист, бир арманистонлик телеоператор жароҳатлангани хақидаги хабарлар тарқалди.

Арманистон расмийларига кўра, Озарбайжон ҳарбий кучлари атайин журналистларни нишонга олганлар, Озарбайжон томони эса буни рад этади.

Шу куни жанглар бир неча жабҳада кучайгани кузатилган.

30 сентябрь

Тоғли Қорабоғ: Қақшатқич жанглар бугун, тўртинчи кун ҳам давом этган - ҳар икки рақиб томон бир-бирларининг катта талафотларга учрашаётганини даъво қилишмоқда. Бу баёнотларни мустақил манбалардан текшириш ҳали-ҳануз имконсизлигича қолаётир.

Томонлар оғир техника ва замбараклар қўллашмоқда, яна ҳар икки тарафдан инсоний талафотларга оид хабарлар бор.

Тоғли Қорабоғда нималар бўлмоқда? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

Арманистон ва Озарбайжонда ҳарбий ҳолат эълон қилинган, умуммиллий сафарбарлик давом этмоқда.

Худди шу манзарада Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги янги баёнот билан чиққан.

"Арманистон кучлари баҳсли ҳудуддан буткул чиқиб кетмагунча ҳарбий амалиётлари давом этиши"ни баён қилган.

Бу - Озарбайжоннинг ҳали-вери ортга қайтмаслик руҳида эканига далолат қилиши мумкин.

Можаролар остидаги ҳудудлар эса, Тоғли Қорабоғ ва уни ўраб турган туманлар бўлади.

Расмий Бокунинг бу баёнотига Ереван ҳалича ўз муносабатини билдирмаган.

Фавқулодда йиғин

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, EPA

Тоғли Қорабоғ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши: Арманистон ва Озарбайжон, жангларни зудлик билан тўхтатинг - Хавфсизлик Кенгаши кеча, сешанба куни тунда Нью-Йоркда фавқулодда йиғин ўтказди, резолюция қабул қилди. Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонларга худди ана шундай даъват билан чиқди.

Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик Кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни "зудлик билан жангларга чек қўйиш" ва музокараларни бошлашга чақирди.

Бу ҳақда Франциянинг "Франс-Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган уч кун ичида дунёнинг барча йирик ҳарбий ва ноҳарбий ташкилотлари, қудратлари ва уларнинг лидерлари ҳам худди шундай даъват билан чиқишган, аммо жанглар ҳалича тинмаган.

Тоғли Қорабоғ замонавий дунёнинг узоқ йиллик можароларидан бири бўлади, тарихи қарийб 30 йилга бориб тақалади, аммо шу пайтгача тинч музокаралар йўли иш бермай келаётгани кўрилади.

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, Reuters

30 сентябрь кунги жанглар силсиласи:

  • Жанглар бир вақтнинг ўзида туташув чизиғининг бир нечта қисмида кузатилган. Асосан Тоғли Қорабоғ шимоли ва жанубида кечган.
  • Ҳар икки рақиб томон ҳам тинч аҳоли орасида яна талафотлар борлигига оид янги баёнотлар билан чиқишган.
  • Расмий маълумотларга кўра, уч кунлик жангларда ҳар икки томондан камида 100 киши қурбон бўлган. Оддий одамлар ҳам ўлган.
  • Озарбайжон ўз ҳарбийлари орасидаги талафотларни ҳалича расман эълон қилмаган.
  • Туркия Озарбайжонни фаол дастаклаётгани сабаб, бу галги тўқнашувлар аввалгисидан фарқ қилади.
  • Анқаранинг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий иштироки ҳалича расман тасдиқланмаган. Аммо Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ўзларига қардош халққа кўмак беришга тайёр эканликларини айтиб келмоқда.
  • Арманистоннинг баён қилишича, кеча, сешанба куни ўз қирувчи самолётлари Туркиянинг F-16 си томонидан уриб туширилган. Расмий Анқара ва Боку Ереваннинг бу даъвосини рад этиб чиққан.
  • Россия ҳозирча нейтрал мавқеъда - ҳар икки томонни тинч музокараларга ундаб келмоқда.
  • Туркия кеча, чоршанба куни Озарбайжонни дастакловчи баёнотлари оҳангини кучайтирган: Туркия Ташқи ишлар вазирлиги тинч музокаралар ўз маънисини йўқотгани ва Тоғли Қорабоғ муаммоси "туб"дан ҳал этилиши лозимлигини баён қилган.
Azeri armed forces firing artillery during clashes between Armenia and Azerbaijan over the territory of Nagorno-Karabakh

Сурат манбаси, Reuters

Арманистон Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг аъзоси бўлади, аммо Озарбайжон бу иттифоққа кирмайди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти жиддий низолар ичида қолган аъзо давлатга кўмакка келиш, у ерга ўзининг тинчликни сақлаш кучларини юбориш ҳуқуқига эга саналади.

Аммо, шуниси ҳам борки, Тоғли Қорабоғ расман Арманистонга кирмайди.

Халқаро ҳамжамият томонидан Озарбайжоннинг ҳудуди, деб саналади.

Жанглар эса, фақат Тоғли Қорабоғда бормоқда. Худди шу боис ҳам, Россия етакчилигидаги ташкилотнинг унга аралашишга расман ҳаққи бўлмайди.

Россия ҳам ҳозирча бундай қилаётгани йўқ, рақиб томонларни ўт очишни тўхтатишга ундаш билан чекланмоқда.

Арманистоннинг Россиядаги элчиси кеча, сешанба куни Ереван ҳалича ёрдам сўраб, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига мурожаат қилмаганини айтган.

Аммо мамлакат раҳбарияти бу масалани кўриб чиқаётганини айтган.

Бу ҳақда Россиянинг "Новости" ахборот агентлиги хабар берган.

Armaniston

Сурат манбаси, EPA

29 сентябрь

Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонларнинг жанг жабҳасидаги вазият борасида бераётган маълумотлари жуда чекланган ва уларни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш ҳали-ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

Агар, кеча имконли бўлганларидан хулоса қилинса, сешанба куни жанг жабҳасида жиддий ўзгаришлар бўлмаган.

Тоғли Қорабоғ минтақаси устида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланган жангларда 100 нафарга яқин одам нобуд бўлди.

Қурбонлар орасида тинч фуқаролар ҳам бор. Жанглар ҳамон давом этмоқда.

Ҳар икки тараф ҳам аҳоли ўлимида бир-бирини айбламоқда.

Тоғли Қорабоғ расман Озарбайжон ҳудуди саналади.

Аммо 1994 йилдан бери бу минтақани арманлар бошқаради.

Айни пайтда, Тоғли Қорабоғ атрофидаги Озарбайжон ҳудудлари ҳам арманилар назоратида қолмоқда:

28 сентябрь

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Тоғли Қорабоғ: Ўзбекистон жиддий ташвишда, иккинчи кундирки, отишмалар "давом этмоқда" - ҳар икки томондан оғир артиллерия ҳам ишга солинган. Озарбайжон ва Арманистон зиддиятли минтақа устидан яна тўқнашди. Ўнлаб талафотларга оид хабарлар бор. Тоғли Қорабоғ ортидан, ҳар икки давлатда ҳарбий ҳолат, айрим ҳудудларида умуммиллий сафарбарлик эълон қилинган. Ўзбекистон МДҲ раиси сифатида можарони тинч йўл билан ечишга чақирмоқда:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 5
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 5

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида қақшатқич жанглар, иккинчи кундирки, давом этмоқда, ҳар икки томон ҳам ўзларининг қўллари баланд келаётганини иддао этишаётир.

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон муносабатларидаги кескинликнинг кучайишидан "жиддий хавотирда".

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги янги тўқнашувлар фонида кеча, якшанба куни худди шу мазмундаги баёнот билан чиқди.

Боку аэропорти ёпилган, Тоғли Қорабоғдаги қуролли можаролар сабаб, Москва биржасида рубль арзонлаган.

Тоғли Қорабоғ замонавий дунёнинг ҳали-ҳануз ўз ечимини топмай келаётган муаммоларидан бири бўлади, тарихи бир неча ўн йилга бориб тақалади.

Қорабоғ томонига кўра, душанба куннинг ўзида камида 28 арман ҳарбийси ўлдирилган.

Бундай баёнот билан шу соатларда расман тан олинмаган Тоғли Қорабоғ респубикаси Мудофаа вазирлиги чиққан.

Вазирлик уларнинг рўйхатини ҳам келтирган.

Аммо бу баёнотга расмий Боку муносабати ҳозирча имконсиз.

Озарбайжон томонига кўра, Арманистоннинг замбарак ҳужумларида 26 нафар тинч фуқароси яраланган. Бундан аввал камида беш кишисини қурбон берганлигини айтганди.

Можаро иштирокчиларининг рақиблари талафотини ўзлариникидан кўп, деб кўрсатишга мойилликлари кузатилади.

Ҳар икки томон бир-бирларини тинч фуқаролар ўлимида ҳам айблашаётир.

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, Арманистон Мудофаа вазири ҳозир Тоғли Қорабоғда.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған эса, "Арманистон Озарбайжоннинг ишғол этиб турган ерларидан зудлик билан чиқиб кетиши шарт" эканини баён қилган. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Арманистон Бош вазири, ўз навбатида, Туркия Озарбайжонга F-16 русумидаги қирувчи самолётлари билан ёрдам бераётганини даъво қилган.

Унинг бу сўзларига Озарбайжон томони ҳалича ўзининг муносабатини билдирмаган.

Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғ можаросига четдан аралашмаслик билан огоҳлантирган.

Раненый в НКР

Сурат манбаси, Foreign Ministry of Armenia

Томонлар бу гал шу шанбадан якшанбага ўта кечаси тўқнашишган, тўқнашувларнинг бу яқин йилларда кузатилмаган даражада қақшатқич бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳар икки томондан аскарий, инсоний ва ҳарбий талафотлар бор.

Бунгача қурбонларнинг жаъми сони камида 23 тага нисбат берилган.

Аммо аниқ маълумотлар ҳали-ҳануз имконсиз. Рақамлар томонларнинг даъволарига таянган.

Биринчи бўлиб ўт очганликда томонлар бир-бирларини айблашмоқда.

Бу каби қақшатқич тўқнашув минтақада сўнгги бор 2016 йилда юз берган, ўшанда камида 200 киши қурбон бўлган.

Туркия Озарбайжонни дастаклаб чиқди. Арманистон Бош вазири Путинга сим қоқди.

Ittifoqchilar

Сурат манбаси, official

Россия Тоғли Қорабоғ минтақасида кенг кўламли тўқнашувлар бошланиб кетганидан жиддий хавотир билдирди.

Вазият янада оловланиб кетмаслиги учун ҳозир лозим барча чора кўрилиши кераклигини айтди.

Энг муҳими дея, ҳарбий ҳаракатларга чек қўйилиши зарурлигини таъкидлади.

Россия томонининг бу каби баёнотига расмий Бокунинг муносабати ҳозирча имконсиз.

Россия Арманистонда ўз ҳарбий базасига ҳам эга.

Орада Греция ҳам Арманистонни қўллаб чиққан.

Арманистон халқаро ҳамжамиятдан Туркияни бу можародан четда тутишни сўрамоқда.

Европа Иттифоқи вакили Озарбайжон томонига сим қоққан. Иттифоқ ҳам вазиятни юмшатишни сўрамоқда.

Нато ва КХШТ ҳам худди шу каби мавқеъда. Улар ҳам томонларни музокаралар столига ўтиришга даъват этиб чиқишди. Бу можарога ҳарбий ечим йўқлигини айтишди.

Эрон томонига кўра, ҳар икки қўшнисидаги вазиятни яқиндан кузатиб турибди.

Бунинг ортидан, Рим Папаси, АҚШ Давлат департаменти ва Бирлашган Миллатлар Бош котиби ҳам томонларни тинчликка чақириб чиқишди.

Вазиятга АҚШ президенти ҳам эътибор қаратди, муроса йўлларини ахтараётганини айтди.

АҚШнинг Озарбайжондаги собиқ элчиси ҳар икки томонга санкциялар киритишга чақирди.

Минтақадаги вазият миллати арман америкалик теле-юлдуз Ким Кардашьян эътиборидан ҳам четда қолмаган.

У "Озарбайжонни агрессия"да айблаб чиққан.

"Халқаро кузатувчилар текширув ўтказишлари кераклиги, кераксиз эскалация ва фожеага йўл қўймаслик учун сиёсий ва дипломатик чоралар кўрилиши лозим"лигини ёзиб, твит қилган.

Қуролли тўқнашувлар

Armaniston

Сурат манбаси, Reuters

Расман тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнаннинг айтишича, бир қанча мавқеъларини Озарбайжонга бой беришган.

Бундан аввал Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнот билан чиққан, зиддиятли минтақадаги олтита қишлоқ ва стратегик аҳамиятга эга қатор тепаликларни қўлга киритганликларини даъво қилган.

Арманистон томони расмий Бокунинг бу баёнотини рад этиб чиққанди.

Озарбайжон президенти кеча, якшанба куни зиддиятли минтақа устидан ўз назоратларини ўрнатишга ишончи комиллигини айтган.

Илҳом Алиевнинг даъво қилишича, Арманистон Қуролли кучларининг ҳужумларига жавобан кенг кўламли амалиётларни бошлашга буйруқ берган.

"Ўзларининг муваффақиятли аксиламалиётлари 30 йиллик ишғол, адолатсизликка чек қўйишига амин эканлиги"ни таъкидлаган.

Хабарларга кўра, отишмалар бугун, душанба куни ҳам давом этмоқда.

Россиянинг "Интерфакс" ахборот агентлигига кўра, шу соатларда Арманистон Озарбайжоннинг Тертер шаҳрини ўққа тутмоқда.

Агентликнинг Арманистон Мудофаа вазирлигидан иқтибосига таянилса, расмий Ереван Озарбайжонни "сўнгги бор огоҳлантирган".

"Озарбайжон Қуролли кучларига муносиб жавоб зарбаси беришлари"ни айтган.

"Интерфакс"нинг бу хабарига расмий Бокунинг муносабати ҳозирча имконсиз.

Озарбайжон томонига кўра, душманларининг фаол ҳарбий амалиётларини даф этиш жараёнида икки танкини вайрон этишган.

Боку кеча, якшанба куни ўзлари ҳам бир тикучарларини бой беришганини тасдиқлаган, аммо экипажи омон қолганини айтган.

Расмий Тошкентнинг кеча, якшанба кунги баёнотида огоҳлантиришича, " ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий куч ишлатилиши ҳар икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин".

Сўнгги тўқнашувлар глобал коронавирус пандемияси фонида бўй кўрсатмоқда.

Тоғли Қорабоғ можароси

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, EPA

Тоғли Қорабоғ уруши 1988 йили бошланган.

Бироқ бу ҳудудда яшовчи насроний ва мусулмонлар ўртасида ер учун қарама-қаршиликлар 100 йилларга бориб тақалади.

Аҳолисининг аксарини арманлар ташкил қилган Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти СССР замонида Озарбайжон таркибида бўлган.

Арманларнинг Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидан олиб чиқиб, Тоғли Қорабоғ республикасини ташкил қилиш ғояси қонли ҳодисаларга сабаб бўлган.

1994 йилгача давом этган уруш оқибатида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ билан бирга ўзининг етти тумани устидан назоратни йўқотган.

Тоғли Қорабоғ ўзини республика деб эълон қилган, бироқ бу республика халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.

1992 йилдан буён Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш мақсадидаги музокаралар давом этмоқда.

Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлиги таъминланишини талаб қилади. Арманистон эътироф қилинмаган республика тарафини олиб келади.

Ўзбекистон ҳам томонларни "ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатиш"га даъват этаркан, "можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақириб" қолган.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek