Тоғли Қорабоғ низоси: Озарбайжон ва Арманистон нимага эришмоқчи? Ўзбекча харита ва видео

Тоғли Қорабоғ уруши

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 6 дақ

Тоғли Қорабоғ минтақаси устида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланган жангларда 100 нафарга яқин одам нобуд бўлди.

Қурбонлар орасида тинч фуқаролар ҳам бор. Жанглар ҳамон давом этмоқда.

Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи - yangiliklar, dunyo BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ҳар икки тараф ҳам аҳоли ўлимида бир-бирини айбламоқда.

Уруш қандай тус олмоқда? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ҳар икки тараф ҳам аҳоли ўлимида бир-бирини айбламоқда.

Тоғли Қорабоғ расман Озарбайжон ҳудуди саналади.

Аммо 1994 йилдан бери бу минтақани арманлар бошқаради.

Айни пайтда, Тоғли Қорабоғ атрофидаги Озарбайжон ҳудудлари ҳам арманилар назоратида қолмоқда.

Тоғли Қорабоғ харитаси
Сурат тагсўзи, Тоғли Қорабоғ ва атрофи.

Низо сабаблари

Тоғли Қорабоғ устида Арманистон ва Озарбайжон нега уришмоқда ва нимага эришмоқчи?

Арманистон ва Озарбайжон муносабатларидаги ҳозирги ҳарбий инқироз - Тоғли Қорабоғ устида келиб чиққан илк уруш тугаган 1994 йилдан буён энг жиддий воқеликлардан бири.

Бироқ жанговар ҳаракатларнинг асл кўламини, қанча куч жалб қилинганини, ҳужумлар йўналишини ва жанговар ҳаракатларнинг боришини баҳолаш жуда мушкул.

Чунки кўп нарса махфий тутилмоқда ва ҳар икки томон кенг қамровли дезинформация кампанияси олиб боряпти.

Шунга қарамай, бир томондан Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ, иккинчи томондан Озарбайжон тарқатаётган видео ва фотосуратлардан билиш мумкинки, авж олаётган можарода оғир зирҳли техника, кўплаб ракета тизимлари, артиллерия, учувчисиз учоқлар иштирок этмоқда.

Талафотларни баҳолаш ҳам қийин. Томонлар ўзлари ва душманларининг йўқотишлари ҳақида хабар беряпти, аммо ҳар бир томон душманнинг йўқотишларини бир неча баравар кўпроқ ҳисоблаяпти. Шундай қилиб, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлиги душанба куни кечқурун 84 аскар ўлгани ҳақида хабар берди, уларнинг 26 нафари ўша куни ўлдирилган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги якшанба куни Қорабоғ қўшинларидан жангда 550 дан ортиқ одам ўлган ва ярадор бўлган деб даъво қилди. Арманистон ушбу маълумотни рад этди ва Озарбайжон кўрган талафот якшанба кунининг ўзида 200 кишини ташкил этганини билдирди.

Жанглар қаерда бўляпти?

Урушда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Тоғли Қорабоғдаги бўлгинчи кучлар юзлаб Озарбайжон қўшинларини яксон этганини айтан.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон танклари қилган ҳужум ва улардан бирининг йўқ қилиниши тасвирланган кадрларни тарқатди. Жанглардан олинган тасвирларни Озарбайжон ҳам тарқатган

Якшанба куни эрталаб, жанговар ҳаракатлар бошланганда, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги бутун фронт бўйлаб "қарши ҳужум операцияси" ўтказаётганини эълон қилди.

Арманистон мудофаа вазири душанба куни бўлиб ўтган брифингда "ҳозирда Арцах (Тоғли Қорабоғ) ва Озарбайжон ўртасидаги бутун чегара бўйлаб жанговар ҳаракатлар давом этмоқда" деди.

Жанглар асосан ерда бўляпти, осмонда учувчисиз учоқлар ҳаракатланяпти.

Ҳарбий ҳаракатлар олиб бориладиган ҳудудлардан норасмий хабарлар деярли йўқ - ҳар икки томон ҳам ахборот оқимини диққат билан назорат қиляпти. Ҳарбий эксперт Озод Исазоданинг Би-би-сига айтишича, Озарбайжонда интернет тезлиги жуда чекланди. Аввало ижтимоий тармоқлар ва медиа узатишларда шундай.

Озарбайжон бераётган расмий хабарларда Талиш қишлоғи ва Муровтоғ тизмаси ҳудудлари кўрсатилган. Бундан ташқари, Мардакерт шаҳри ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида ҳам гап боради.

Озарбайжон, шунингдек, Фузулий ва Жаброил туманларидаги бир нечта аҳоли пунктини ўз назоратига олганини даъво қилди.

Арманистон томони буни тасдиқламади, аммо Арманистон ҳукуматига яқин манба ушбу ҳудудларда жанглар бўлганини Би-би-сига тасдиқлади.

Кимга ишониш мумкин?

Тоғли Қорабоғ уруши

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Озарбайжон кучлари арманларнинг зирҳли машиналарини яксон қилганини айтишмоқда.

Озарбайжон якшанба куни ўз қўшинлари иккита туман маркази - Фузулий ва Жаброил шаҳарлари йўналишидаги етти аҳоли пунктини ўз назоратига олишга муваффақ бўлганини айтди.

Ушбу ҳудудлар Арманистон қуролли гуруҳлари назорат қиладиган минтақа жанубида жойлашган.

Озарбайжон, шунингдек, Муровтоғни ҳам ўз қўлига олганини билдирди. Бу Кавказдаги энг баланд чўққиларидан бири, унинг баландлиги 3340 метр.

Ушбу тоғни назорат қилиш стратегик жиҳатдан муҳим Варденис-Мардакерт (Оқдара) йўлини назорат қилиб туришга имкон беради, айнан шу йўл орқали Арманистондан Қорабоғга қўшимча куч келиши мумкин.

Тоғли Қорабоғ вакиллари эса тоғни қайтариб олганликларини даъво қилмоқда.

Бунга қўшимча, Озарбайжон Талиш қишлоғи ҳудудидаги бир қанча баландликларни эгаллаганини даъво қилди.

Бу аҳволда қайси ҳудуд назоратга олинганини аниқ айтиш қийин. Сешанба куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлиги баёнот берди, ундан жанглар давом этаётганини хулоса қилиш мумкин.

Британиялик журналист ва Тоғли Қорабог бўйича эксперт Том де Ваал сешанба куни ёзганидек, томонларнинг баёнотларига қараб, ҳақиқий аҳволни билиб бўлмайди:

"Можаро атрофида ташвиқот авжига минган. Иккала томон ҳам бир вақтда тўғри гапираётган бўлиши мумкин эмас, лекин иккаласи ҳам хато бўлиши мумкин, ва улар кўпинча ўзларининг баёнотларида хато қилади".

"Барча расмий баёнотларга катта шубҳа билан қаранг!" - дейди таҳлилчи.

Тайёргарлик

Бокуда аҳоли Тоғли Қорабоғ томон йўлга чиққан ҳарбий техникани мамнуният билан қаршиламоқда.

Бироқ расмий ҳисоботларда учрайдиган географик номларни кўздан кечирганимизда ҳам, биз Тоғли Қорабоғ мудофаасидаги жиддий ўзгариш ҳақида гапира олмаймиз.

"Гап кенг кўламли операция ҳақида кетмаяпти. Тўқнашув чизиғидан бошлаб, тактик жиҳатдан муҳим истеҳкомлар ва муҳим баландликларни, баъзи йўлларни назорат қилиш, шундан бошқа гап йўқ" - дейди Би-би-сига россиялик ҳарбий эксперт Виктор Мураховский.

Виктор Мураховскийнинг сўзларига кўра, катта эҳтимол билан Озарбайжон ҳужум йўналишида кучли зарба берувчи гуруҳларни яратишга ҳам уринмаган.

"Бу [ҳужум гуруҳларини яратиш] жиддий сафарбарлик ва янги бўлинмалар тузишни талаб қилади. Ҳеч бўлмаганда ҳозир бундай бўлмаётгани аниқ. Камига бундай жараёнлар анча вақт олади, камида олти-саккиз ҳафта", дейди эксперт.

Захирага ўтказилганларни тўплаш бундай вазиятда ҳал қилувчи ўрин тутмаган бўларди.

Чегарадаги назорат

Озарбайжонлик ҳарбий экперт Озод Исазоданинг сўзларига кўра, тўқнашув чизиғидаги қўшинлар кучайтирилмаган бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда аниқ очиқ маълумот йўқ.

Исазоданинг таъкидлашича, Боку бир қатор ҳарбий амалиётларни ўтказар экан, ўз олдига стратегик мақсад қўймаган.

Унга кўра, Озарбайжон армияси ушбу ҳужумга махсус тайёрланмаган, шунчаки Тоғли Қорабоғ ҳарбийларининг ҳаракатларига жавоб қайтарган.

"Озарбайжон шунчаки жавоб берди. У қасос олди ва Тоғли Қорабоққа ёндош ҳудудларда ўз юрисдикциясини тиклай бошлади. Агар сиз зарба йўналишига қарасангиз, Озарбайжон энди жанубдаги Эрон-Озарбайжон чегара ҳудуди ва Арманистон-Озарбайжон чегараси устидан назоратни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда".

Унинг айтишича, ана шундан сўнг Озарбайжон Тоғли Қорабоғ тақдири юзасидан музокараларни бошлашни кўзлаган.

Тоғли Қорабоғ уруши

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Арманлар 1990-йиллари озарбайжон кучларини Тоғли Қорабоғлан чиқариб юборишган.

Тактик чекиниш

Арманистон Тадқиқот ва тараққиёт институтидан Леонид Нерсисян Озарбайжон қуролли кучлари ўтказаётган амалиётдан кўзланган мақсад янада кенг қамровли эди, деб ҳисоблайди.

"Тўқнашув чизиғи бўйлаб жанглар юз бераётгани ва бунда ҳақиқатан ҳам катта кучдан фойдаланилаётганини ҳисобга олсак, мудофаани ёриб ўтиш ва имкон қадар кўпроқ ҳудудни эгаллаб олиш вазифаси турганлиги аниқ".

Экспертнинг фикрича, Озарбайжон армияси ўз мақсадига эриша олмади, бу қисман амалиёт тўсатдан бўлмагани билан боғлиқ.

"Ҳеч қандай сюрприз ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Американинг Озарбайжондаги элчихонаси билан боғлиқ вазият кулгили, ҳатто улар икки кун мобайнида Америка фуқаролари Абшерон ярим оролини тарк этиши шарт эмаслиги ҳақида ёзишди. Арманистон Мудофаа вазирлиги чегара яқинида қўшин тўпланаётгани ҳақида гапирди. Бу аввалдан тайёрланган ва яширин тутилмаган иш бўлди"- дейди у.

"Илк соатларда Озарбайжон жанубдаги мудофаани ағдариб ташлади, аммо бу муваффақиятсиз чиқиши мумкин эмас эди, бу тактика - олдиндаги жабҳани ушлаб туролмайсиз, ортга чекинишингиз керак, кейин уларни ортга суриб ташлайсиз", деб тушунтирди Леонид Нерсисян.

Авиациясиз уруш

Туркия Озарбайжон
Сурат тагсўзи, Туркия Озарбайжонни қўллашини билдирди.

Арманистон Россиядан Су-30 қирувчи учоқларини сотиб олган, аммо уларни ишлатишга шошмаяпти.

Ушбу минтақадаги жанговар ҳаракатларнинг хусусияти шундаки, иккала томон ҳам жанговар учоқлардан деярли фойдаланмаяпди.

Якшанба куни Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжон вертолётлари ва учувчисиз учоқларини уриб туширганликларини айтди, аммо Боку фақат битта вертолёт йўқолганини тан олди ва унинг ўз ҳудудига тушганини айтди.

Озарбайжон ҳарбийларининг сўзларига кўра, ҳодисада ҳеч ким ўлмаган.

Озарбайжон жуда катта ҳаво кучларига эга - ўтган йилларда мамлакат 20 дан ортиқ МиГ-29 қирувчи учоқлари ва 11 та Су-25 ҳужум учоқларини сотиб олди.

Бундан ташқари, 12 та Ми-24 ҳужум вертолётлари ва камида 24 та Ми-35 ва Ми-24 нинг модернизация қилинган версияси бор.

Тоғли Қорабоғни қўллаб-қувватлайдиган Арманистон яқинда Россиядан МиГ-29дан замонавийроқ ва кучлироқ Су-30 қирувчи учоқларини сотиб олди.

Арманистон ҳарбий-ҳаво кучларида уларнинг атиги тўрттаси бор, аммо Ереван уларни Қорабоғни қўллаб-қувватлаш учун жўнатгани йўқ.

"Уларни ишлатишга ҳожат бўлмаган. Ва уларни душманнинг зирҳли машиналарини овлаш учун ишлатиш унчалик ақлли қарор эмас" - дейди Нерсисян.

Бундан ташқари, Тоғли Қорабоғ минтақасида ҳар икки томон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан шунчалик жиҳозланган бўлиб чиқдики, у эрда ҳеч ким авиациядан фойдаланишга журъат этолмайди - учоқни йўқотиш хавфи жуда катта.

"Биринчидан, тоғли ҳудуд ва бу эрда авиацияни қўллаш - жуда мураккаб. Биз кўп йиллар давомида Тоғли Қорабоғда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яратилганини яхши тушунамиз. Бундан ташқари, С-400 комплекси Россиядан сотиб олинган. Бу Қорабоғда эмас, лекин у шундай чегарада, Горис минтақасида ва у Қорабоғ устидаги ҳаво майдонини қоплайди ", дейди Озод Исазода.

Сўнгги йилларда Озарбайжон қурол сотиб олишга жуда кўп маблағ сарфлади.

Озарбайжон, ўз навбатида, қуролланиш учун ўтган йилларда жуда катта маблағ сарфлади ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари узоқ масофали С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ва қисқа масофали бир нечта Тор-М2Э бўлинмаларига эга.

Эҳтимол, айнан шу ҳолат танклар тўқнашуви билан характерланган ҳозирги жангларга олиб келган бўлиши мумкин. Тоғли Қорабоғ Мудофаа вазирлиги сешанба куни "танк ва танкка қарши бўлинмалар иштирокидаги жангларда душман ўн бир техникани йўқотди" деб хабар берди.

Озарбайжон ҳам якшанба ва душанба кунлари Арманистон танклари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, иккала томон ҳам улар қандай йўқ қилингани тасвирланган видеоёзувларни далил сифатида келтирди.