Исроил ҳозир АҚШ қўллови билан Фаластин ерларини қандай қўшиб олмоқчи?

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Трам ва Нетаняҳу

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Дональд Трамп - АҚШ тарихидаги энг исроилпараст президент.

Ғарбий соҳил - Исроил ва Иордан дарёси ўртасидаги кичиккина қир-адирли ҳудуд.

Аммо бу ерлар Фаластинликлар ва Исроил ўртасида талаш.

Ғарбий соҳил асли кимники? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

1967 йилги Яқин Шарқ урушида бу ҳудудни Исроил ишғол қилди.

Бундан олдин - Иорданияга қараган. Унгача эса бир қанча муддат Британия назорат қилган.

Ундан ҳам олдин - Усмонли турклари салтанати бир қисми эди.

Аммо асрларки - Ғарбий Соҳилда фаластинлик араблар яшаиб келишади.

Бугун бу ердаги мусулмон ва насроний араблар сони 3 миллион.

Кўпчилик айни бўлгани бўлажак Фаластин давлатини юраги деб кўради.

Яҳудийлар келиши

Фаластин байроғи ва Нетянҳу расми

Сурат манбаси, AFP

1967 йилги урушдан сўнг яҳудийлар Ғарбий Соҳилга кўчиб кира бошлашди.

Қатор яҳудийлар бу ерни ўз муқаддас китобларидаги тарихий ватан, деб билишади.

1980 йиллардан бошлаб, янада катта сонда яҳудийлар кўчиб кела бошлаган

Шу асно охирги ўн йилликлар ичида бир пайтлар фаластинликлар ватани бўлган бутун Ғарбий Соҳил бўйлаб яҳудий масканлари кўпайди.

Исроил ўз хавфсизлиги учун ҳам Ғарбий соҳилнинг баъзи ҳудудларини қўлга олиши кераклигини айтади.

Шунингдек, бу бўлгага келаётган яҳудийлар шунчаки ота-боболаримиз ерига қайтаяпмиз, деган фикрда.

Аммо аксар халқаро қонунларга кўра - Ғарбий Соҳилдаги яҳудий масканлари ноқонуний.

1967 йилдан бери Ғарбий Соҳил ва Қуддус шарқига кириб яшаётган исроилликлар сони ортиб боради.

Айқаш-уйқаш харита

Ғарбий Соҳил харитасини кўраётган яҳудий фуқаро

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Яҳудий келгиндилари Ғарбий Соҳилда мустақил Фаластин давлати бўлишини ўзларига хавф, деб билишади.

Ғарбий соҳилнинг бугунги харитасига қарасангиз, айқаш -уйқаш масканлардан бош айланади.

Фаластин шаҳар ва қишлоқлари бир биридан ё тўсилган, ё ажратиб ташланган.

Тўсиқлар, йўллар ва текширув нуқталари яҳудийлар хавфсизлигини таъминлайди.

Агар бўлғуси фаластин давлати шу ҳолатда тузилса, унинг яшаб кетиши даргумон.

Лекин Исроил шу пайтгача Ғарбий Соҳилни расман қўшиб олмаганди.

Яъни бўлга ҳозиргача Исроил таркибига кирмаган ва ҳарбий ишғол остидаги ҳудуд саналади.

Тўғри, бу ерда яшаётган яҳудийлар аллақачон Исроил фуқаролари.

Аммо Ғарбий Соҳил аннексия қилинса, улар ишғол қилинган тупроқда эмас, балки суверен Исроил ҳудудида яшаётган саналади.

Нега бугун?

Бенямин Нетаняҳу

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бош вазир Нетаняҳу АҚШ президенти Трамп даврида Ғарбий Соҳилни Исроилга қўшиб олмоқчи.

Исроил раҳбарияти Президент Трамп даврида Ғарбий Соҳил аннексиясини амалга оширмоқчи.

Чунки Дональд Трамп - АҚШ тарихидаги энг исроилпараст президент.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШнинг жорий президентини " Оқ Уй тарихидаги Исроилнинг энг буюк дўсти" деб атади.

Жорий йил бошида Президент Трамп янги тинчлик режасини эълон қилганди.

Унга мувофиқ - Ғарбий Соҳилнинг қарийб учдан бир қисми Исроилга ўтади.

Режа қолган айқаш-уйқаш ерда бўлғуси Фаластин давлати тузишни ҳам эслатади.

Шунда ҳам тўрт йилдан кейин ва қаттиқ шартлар асосида.

Бош вазир Нетяняҳу учун ҳам Ғарбий Соҳилни Исроилга қўшиб олиш - умрида бир марта бериладиган имконият.

Негаки, ноябрдаги сайловда Трамп қайта сайланмай, президентликдан кетса, Исроил режаси амалга ошмай қолиши мумкин.

Бироқ Исроил коалицион ҳукумати ҳалича қачон ва қандай қилиб Ғарбий Сҳилни қўшиб олиш бўйича келишгани йўқ.

Ҳали харита ва жараённи охирига етказиш муҳлати ишлаб чиқилмаган.

АҚШ раҳбарияти анча асабий.

Бўлажак Фаластин давлати тузилиши муддатини Исроил инобатга оладими йўқми - бу ҳам номаълум.

Бўлгадаги қатор Яҳудий келгиндилари эса умуман Фаластин давлатини қурилишига қарши.

Яна зўравонлик бошланадими?

Фаластинликлар

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Исроил ишғоли остидаги фаластинликлар ҳаёти осон эмас.

Ғарбий Соҳилнинг расман Исроилга қўшиб олиниши Фаластинликлар сабр косасидаги сўнгги томчи бўлиши мумкин.

Бу эса янги зўравонликка ҳам етаклаши эҳтимоли йўқ эмас.

Чунки Исроилнинг бу иши Ғарбий Соҳилни ўз ичига оладиган бўлғуси Фаластин давлати орзусининг парчаланиш хавфини кучайтиради.

Шунингдек, Исроил бутун дунёда бошқа кўплаб давлатлар билан дипломатик зиддиятга киришини ҳам назардан соқит қилиб бўлмайди.

Чунки АҚШдаги Трамп маъмуриятидан ташқари , дунёдадаги деярли барча давлат Фаластиндаги Ғарбий Соҳил бўлгасининг Исроилга қўшиб олинишига қарши.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek