Коронавирус: Аёл раҳбар бўлган давлатларнинг пандемияга қарши кураши нима учун самаралироқ кечмоқда?

These female leaders have acted quickly and based on scientific considerations
    • Author, Пабло Учоа
    • Role, BBC Жаҳон хизмати

Янги Зеландиядан тортиб Германияга қадар, Тайван, бу ёғи Норвегия ... аёллар раҳбар бўлган мамлакатларда Covid-19 ўлим ҳолатлари нисбатан оз.

Бу мамлакатдаги сиёсатчилар ҳам оммавий ахборот воситалари томонидан айнан бу глобал инқирозга қарши курашда фаолиятлари учун олқишланадилар.

Forbes даги мақола яқинда уларни «лидерликнинг энг ёрқин намоёндалари" деб таърифлади.

"Аёллар дунёга инсоният деган оиладаги қусурларни қандай қилиб бартараф этишни ўргатиб қўйишди", деб ёзилади мақолада.

Хўп, коронавирусга қарши курашда аёлларнинг омади чопмоқдами ёки бошқа бир сир борми?

Касалликнинг олдини олиш

Исландиянинг Бош вазири Катрин Якобсдоттир биринчилардан бўлиб ёппасига вирусга қарши тиббий тестларни йўлга қўйди.

Мамлакатнинг аҳолиси 360 минг атрофида, аммо шунга қарамай бу нисбатан кичик давлат коронавирусга қарши жиддий курашга кирди.

Январ ойининг охиридаёқ ижтимоий чекловлар ўрнатилди. Ўшанда мамлакатда бирорта ҳам вирусга чалинган инсон йўқ эди.

Бугунга келиб коронавирусдан вафот этганлар сони 9 киши.

Austurstraeti street in downtown Reykjavik, Iceland on April 3, 2020.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Исландия

Расман Хитой таркибидан бўлган Тайванда эса президент Tsai Ing-wen зудлик билан эпидемия назорати марказини ташкил қилди.

Мамлакатда шахсий ҳимоя воситалари, юз ниқобини ишлаб чиқаришни кўпайтирди. 24 минг аҳолиси бўлган мамлакатда бугун 6 нафар ўлим ҳолати бор, холос.

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн эса коронавирусга қарши энг қаттиққўл чораларни жорий қилди.

Taiwan President Tsai Ing-wen (C), seen wearing a face mask amid the COVID-19 coronavirus pandemic alongside soldiers and officials

Сурат манбаси, SAM YEH/AFP

Сурат тагсўзи, Тайван президентиTsai Ing-wen марказда

Вирус юқиши бошқа давлатлар «бир маромга" туширишга уринишаётган пайтида у Янги Зеландия коронавирус тарқалишини тўхтатиш йўлини танлади.

Мамлакат карантин ёки локдоун остида қолди. 20 апрелга келиб бутун мамлакат бўйлаб вирусдан вафот этганлар сони 12 та экани айтилди.

Аммо гап фақат аёл раҳбарлардами? Бу давлатларни яна нима бирлаштиради?

Улар раҳбарлик қилаётган давлатлар иқтисоди кучли, ижтимоий ҳимоя ва тараққиёт ҳам ҳавас қилгулик даражада...

Бу давлатлардаги соғлиқни сақлаш тизими ҳам яхши.

Балки аёл кишини раҳбарликка лойиқ кўрган давлатларда тараққиёт юксакроқ бўлар?

A woman, wearing a face mask, walks past a sign guiding people to the entrance of a corona testing station at the Vivantes Wenckebach hospital in Berlin

Сурат манбаси, ODD ANDERSEN/AFP

Сурат тагсўзи, Берлин

"Мен аёлларнинг сиёсат юритиши эркакларникидан фарқ қилади деб ўйламайман. Аммо аёллар тенг тақдим қилинган жамиятларда қарорлар олиниши ҳам бир томонлама бўлмайди", дейди БМТнинг Қизлар ва Аёллар учун 3D лойиҳаси раҳбари доктор Гита Рао Гупта.

"Тўғри қарорлар олинишига замин яратилади…чунки сиз ҳам эркак ва ҳам аёл раҳбарнинг қарашларини ҳисобга оласиз".

Бу албатта Америка ёки Бразилиядаги «кўкрагига уришни" хуш кўрадиган эркак раҳбарлар сиёсатидан фарқлидир.

Лондон King's College қошидаги Аёл Раҳбарлар Глобал институтининг директори Рози Кэмпбелга кўра, "раҳбарлик усуллари аёл ва эркак жинсига қараб бўлинмайди".

President Jair Bolsonaro shakes hand with a supporter on 15 March, amidst the Covid-19 outbreak in Brazil, 15 March

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бразилия раҳбари Болсонаро

"Аммо аёллар бир қадар хушфеъллик ила ҳамкорликка мойил бўлишлари бор гап, афсуски, кўплаб эркаклар орасида ўзига маҳлиё бўлиш ва кескин рақобатчилик жуда кучлидир".

Кэмпбел хонимнинг айтишича, "айнан мана шу феъл-атфор туфайли эркаклар сиёсатда популизмни кучайтиришган".

Эркак сиёсатидаги муаммолар

Популист раҳбарлар ўзларига тарафдор йиғишда ўта "жўн" шиорларни ишга солишади, дейди Рози Кэмпбел.

Пандемия борасидаги сиёсат ва амалларга ҳам уларнинг ана шундай ёндашувлар таъсир қилгани бор гап.

АҚШ, Бразилия, Исроил ва Венгриянинг сиёсий раҳбарлари пандемия масаласида ўз қусурлари учун ҳам "ташқи" сабабларни айблашди.

Масалан, коронавирусни "хорижликлар" олиб келаётгани ҳақида даъволар...

"Аёллар популист ёки радикал ўнг қанот сиёсатчи бўлишлари камдан кам рўй беради. Албатта, айрим истисно ҳолатлар йўқ эмас, масалан Францияда Марин Ле Пен бор..."

Covid-19 инқирозига қарши жавоб амаллари иқтисодий заҳираларга ҳам боғлиқ бўлгани бор гап.

Бунда сиёсатчининг эркак ёки аёллариги рол ўйнамаслиги тайин.

Шунинг учун ҳам айрим давлатларда профессор Кемпбелга кўра, эркак сиёсий раҳбарлар ҳам ёмон ишлашмаяпти.

Жанубий Кореяда масалан айнан коронавирусга қарши кураш йўли қудратдаги партиянинг сайловдаги ғалабасини таъминлади.

Angela Merkel

Сурат манбаси, Clemens Bilan - Pool/Getty Images

Юнонистонда ҳам Бош вазир Кириакос Митсотакис коронавирусга қарши кураши учун олқишланди.

11 миллион аҳолиси бўлган мамлакатда 20 апрелга қадар қурбонлар сони 114 та.

Италияда эса аҳоли сони 60 миллион ва қурбонлар сони аллақачон 22 мингдан ошиб кетди.

Юнонистон олимларнинг маслаҳатлари билан ҳали бирор ўлим ҳолати рўйхатга олинмасдан ижтимоий масофа сақлашни йўлга қўйди.

Woman selling flowers

Сурат манбаси, EPA

Табиийки, айрим давлатларда аёллар раҳбар бўлишларига қарамай вирус тез тарқамоқда.

Масалан, Бангладешда... Бош вазир Шейх Ҳасина мамлакатда вирус тарқалишини жиловлай олди, аммо тест жиҳозлари озлиги, аҳоли кўплиги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг ҳимояланмагани жиддий панд бермоқда.

Оғир қарорларнинг олиниши

Коронавирусга қарши курашда раҳбарлар мушкул танлов билан юзма-юз келишди.

Вирус тарқашини жиловлаш учун мамлакат иқтисодини том маънода тўхтатишга тўғри келди.

Бу эса профессор Кэмпбелга кўра, "популист раҳбарлар истамаган бир амалдир".

Аёл раҳбарлар вирус ҳақида очиқ-ойдин гапиришди, шаффоф сиёсат йўлишини тутишди.

Германия канцлери коронавирусни "жиддий хавф" деб атади.

Еврода айнан Германия вирусга қарши муваффақиятли кураш стратиясини ишлаб чиқди.

83 миллион аҳолиси бўлган бу мамлакатда қарийб 5 минг инсон қурбон бўлди.

The Prime Ministers of Norway, Erna Soldberg (L), and Denmark, Mette Frederiksen
Сурат тагсўзи, Норвегия ва Дания раҳбарлари Erna Soldberg ва Mette Frederiksen

Норвегия, Даниянинг аёл раҳбарлари фақат болалар учун матбуот анжумани уюштиришди.

Катталар бу анжуманга қўйилмади.

Янги Зеландия раҳбари болаларнинг Пасха байрамига доир хавотирларини аритишга ҳаракат қилди.

Сиёсат болаларга ҳам таъсир қилишини айнан аёл раҳбарлар эътироф этиб беришди.

Ёшлар ва болаларнинг хавотирларини очиқ-ойдин бир шаклда эътироф этилиши эса профессор Рози Кэмпбелга кўра, руҳий саломатлик аҳолининг барча қатламлари учун муҳимлигини кўрсатади.

A girl displays Easter egg drawing on a window

Сурат манбаси, Getty Images

Яхшироқ қарорлар

Дунё соғлиқни сақлаш тизимида банд аҳолининг 70 фоизини аёллар ташкил этган ҳолда, 2018 йилда 153 давлат раҳбаридан фақат 10 нафаригина аёл эди.

Жаҳон давлатлари парламент аъзоларининг фақат тўртдан бир қисминигина аёллар ташкил этади.

Доктор Гуптага кўра, Бил ва Мелинда Гейтс жамғармаси соғлиқни сақлаш тизимида аёл раҳбарлар сонини ошириш йўлида ишламоқда.

Healthcare workers wearing face masks

Сурат манбаси, Reuters

"Сиз ўз қарорларингиз жамиятнинг барча қатламларини қамраб олишини истасангиз аёлларга кўпроқ имконият бериш керак".

Доктор Гупта коронавирус пандемиясининг аёллар ва эркаклар учун таъсиридан огоҳлантирар экан, оилада зўравонлик ортиши, қашшоқлик ва гендер тенгликда эришилган ютуқларнинг барбод бўлиши эҳтимолидан хавотир изҳор этади.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek