Карантин, президент ғояси ва оғир бемор учун 64 миллион: Ўзбекистонда нималар бўлмоқда? O'zbekiston koronavirus

Ўзбекистон, коронавирус: Карантин жиноятларни камайтирди, ҳукумат ҳар бир коронавирус беморини даволаш учун ҳатто 64 миллион сўмгача сарфламоқда.
Давлат тадбиркорлар пулини ишлатишни мақсад қилмаган.
Ўзбекистонда 23 апрель куни нималар бўлмоқда?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус юқтириб, даволанаётган ўртача аҳволдаги бемор учун давлат ўртача 32 миллион сўм сарфлаётганини айтган.
Вазир Алишер Шодмоновга кўра, оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир касал учун эса икки баравар кўпроқ маблағ - ўртача 64 миллион сўм сарфланмоқда.
Тиббиёт мулозими фикрларига таянлиса, реабилитация марказларидаги ҳар бир бемор соғлиғи тикланиши учун 2 миллион 800 минг сўм пул кетмоқда.
Коронавирус: Ўзбекистон пандемиядан қандай чиқади? Оғир бўладими? Қўшнилари-чи? - O'zbekiston
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Тадбиркор таланмайди
Ўзбекистон ҳукумати расман 4-5 миллион камбағал яшайдиган ва миллионлаб одамлар ишсиз мамлакатда аҳоли учун карантин даврида махсус пул ёрдами ё нафақа ажратмади.
Ўзбекистонда аҳолининг карантинда қийналиб қолган қисмига ёрдам, амалда тадбикорлар зиммасига тушмоқда.
Бунинг эвазига тадбиркорлар учун муайян енгиллик ва солиқ имтиёзлари яратилиши айтилган.
Ҳукумат вакиллари давлат ўз елкасидаги вазифани тадбиркорнинг елкасига илмоқчи эмаслигини таъкидлашди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мақсад - тадбиркорнинг пулини олиб, ишлатиш эмаслигини урғулаган.
"Бир сўм бўлса, бир сўм, бир миллиард бўлса. бир миллиард сўм пулини унга қоплаб бериш ҳақида топшириғимиз бор" - деб айтган мулозим.
Саховат ва кўмак
Президент Мирзиёев 20 апрель куни муҳтожларга ёрдам бериш йўлида умумхалқ ҳаракати ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эди.
Адлия вазирлиги ана шундай жамғарма ташкил этилганини маълум қилганди.
Жамғарма маблағлари ҳомийлар ва саховатпешалар эҳсони эвазига шакллантирилади ҳамда пуллар кўп болали оилалар, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган инсонлар, вақтинча иши ёки даромадидан айрилганларни ижтимоий дастаклашга йўналтирилади.
Жиноят ва карантиннинг фойдаси
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг хабар қилишича, пойтахтда 2019 йил апрель ойида 522 жиноят қайд этилган бўлса, жорий йил апрель ойининг 20 кунида қайд этилган жиноятлар сони 196 тани ташкил этган.
Бошқарма берган маълумотларда ўтган йил апрелида ўта оғир жиноятлар сони 30 тага тенг бўлган бўлса, бу йилда тўртта шу турдаги жиноят рўйхатга олингани маълум қилинади.
Хабар ушбу ҳолат пойтахт аҳлининг аксарият қисми ўзини яккалаш ҳаёт тарзига амал қилаётгани билан изоҳланган.
Мирзиёевнинг Россияга сафари режаланмоқда

Сурат манбаси, Getty Images
22 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашган.
Вазирлар президент Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилган.
Бироқ бу ташриф қачонга режалаштирилаётгани тўғрисида матбуотга маълумот берилмаган.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга февраль ойида режалаштирилган ташрифи қолдирилиб, июнь ойининг иккинчи ярмига кўчирилган эди.
Ҳозирча, коронавирус пандемияси ушбу режага таъсир кўрсатгани ёки йўқлиги борасида маълумот мавжуд эмас.
Ташқи ишлар вазирлари бўлажак ташриф якунларига кўра Ўзбекистон ва Россия ўртасида Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши муҳимлигини таъкидлагани хабар қилинмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












