Ўзбекистон карантинни юмшатишни бошлади. Коронавирус яна қайтадими? O'zbekiston koronavirus

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Ulugbek Meylikov/Facebook

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонда карантинни юмшатиш чоралари бошланган.

Бу борада маълум қилган Президент Мирзиёев, вирус топилмаган ҳудудлардаги қатор саноат корхоналари, қурилиш майдончалари, фермер хўжаликлари секин-аста иш бошлаганини билдирди.

"Ҳаёт давом этади, иқтисодиётимиз ҳам ишлаши керак, одамларга ойликларни таъминлаб беришимиз керак" - дея таъкидлаган юмшатиш чораларини изоҳлаган Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида.

Айнан қайси туман ё вилоятларда чекловларни аллақачон енгиллатиш бошлангани ҳали маълум эмас.

Бироқ юмшатиш жараёни санитария-эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда олиб борилиши билдирилмоқда.

Ўзбекистон карантинни қандай юмшатишни бошлади? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон: 23 апрель қандай бошланди?

Ўзбекистонда сўнгги кунлари расман аниқланаётган янги коронавирус ҳоллари камайиб бораётгани кузатилади.

23 апрель куни Тошкент вақти билан эрталабки 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда вирусга чалинганлар сони 1716 нафар бўлган ва бу бир кун олдинги ҳолат ўзгармаганини англатади.

Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида даволанаётган 318 бемордан 76 нафарида клиник пневмония, яъни зотилжам аломатлари борлиги айтилмоқда.

Тошкентдаги уч шифохонага оид рақамлар жамланса, жами 11 кишининг аҳволи оғирлиги маълум бўлади.

Улардан 3 кишининг аҳволи ўта оғир.

Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус юқтирганларнинг 7 нафари вафот этган.

Дунё бўйлаб коронавирус юқтириш ҳоллари 2 миллион 600 мингдан ошиб кетган.

Вирусни юқтирган 183 мингдан зиёд киши оламдан ўтди.

Карантиндан кейинги қўрқув

Карантин кўтарилса, ҳалокатли коронавирус яна қайтиб келадими, деган савол бугун аксар ҳукуматларни ўйлатмоқда.

"Дунё мамлакатлари карантинни эрта кўтаришса, қақшатқич коронавирус яна қайта бош кўтаради" - деб огоҳлантирган ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

Аммо депсиниб қолган иқтисодларни юргизиш, озиқ-овқат ишлаб чиқаришни узмаслик учун кўп мамлакатлар карантинни қисман юмшатишга мажбур бўлишмоқда.

Ўзбекистонда

Карантиннинг узоқ чўзилиши кўплаб камбағал давлатлар ва ривожланаётган иқтисодларни оғир аҳволга солиши мумкин.

Озиқ-овқат тақчиллиги кучайиб, ишсизлар ва қашшоқлар сони ошиб кетиши эҳтимоли бор.

Ҳатто дунё бўйлаб миллионлаб одамлар карантиндан кейин очликка юз тутишлари айтилмоқда.

Қандай йўл тутиш мумкин?

Бироқ карантин эрта енгиллатилса ва коронавирус қайта тарқалса, аҳвол бундан ҳам қақшатқич бўлиши ҳақида огоҳлантиришлар янграган.

ЖССТ ҳозир қатор давлатларда вирус тарқалиши тушаётгани ёки ўлим ҳоллари камаётганини тан олади.

Ташкилот карантин чораларини енгиллатиш борасида қатор ҳукуматлар билан иш ҳам олиб бормоқда.

Бироқ чекловлар тезда бекор қилинса, вирус ҳалокатли тарзда қайтиб келиши энг катта хавотир бўлиб қолаяпти.

"Рисоладагидек йўл тутмасак, бунинг охири ҳам худди бошланиши каби хавфли бўлади" - деган ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

Ким қандай енгиллатмоқда?

Италияда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Италия айрим минтақаларда карантинни енгиллата бошлади.

Европанинг вирусдан энг кўп азият чеккан давлатлари - Испания ва Италия ҳам карантинни сақлаб қолиб, баъзи чекловларни енгиллатмоқда.

Испания ҳукумати қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари ишини қайта тиклади.

Аммо фуқароларидан ижтимоий масофаланишга риоя қилишни сўрамоқда.

Италия карантин чораларини 3 майга қадар чўзди, аммо айрим тижоратлар қайта иш бошлашига рухсат берди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса қатор штатлар хавфсиз ва босқичма-босқич тарзда очилишини урғулаган.

Германия кичик дўконларни очишга киришган.

Ўзбекистон: экин-тикин мавсуми

Ўзбекистонда айни қишлоқ хўжалиги ишлари бошланадиган эрта баҳор палласи коронавирус топилган ва ортидан карантин чоралари киритилганди.

Қишлоқ хўжалиги ишлари давом этган эса-да, аммо унинг тўла-тўкис ишлаши бошқа қатор соҳаларга ҳам боғлиқ.

Ўзбекистон эса Хитой усулидаги ўта кескин карантин чораларини қабул қилган мамлакат.

Тиббиёти узоқ йиллар анча абгор аҳволда бўлиб келган Ўзбекистон коронавирус кенг тарқалиши эҳтимоли олдида қандай чора кўра олиши - номаълум.

Мамлакат учун энг самарали йўл - кескин карантин билан вирус тарқалишини жиловлаш.

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, koronavirus info uz

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда кескин карантин чоралари киритилган.

Ўзбекистон узоқ йиллардан бери дунёнинг энг камбағал, ишсизлик юқори ва коррупцяи кучли давлатлари қаторида туради.

Президент Мирзиёев ҳам камбағаллар сони камида 4-5 миллион эканини эслатган.

Россия ё Қозоғистонда коронавирус инқирози ишсизликни кучайтирса, у ерда ризқ териб юрган миллионлаб ўзбеклар ватанга қайтишади.

Бу ҳолат эса амалдаги ишсизлар сони ҳамда шунга боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кескин ошириб юбориши мумкин.

Шу қаторда, узоқ муддатли карантин ва дунёдаги иқтисодий инқироз сабабли Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хомашё савдосига ҳамда мигрантлар пулига боғланган иқтисодига зарар етиши эҳтимоли йўқ эмас.

Карантин, коронавирус ва картошка

Аллақачон мамлакатда айрим одамлар карантинда қийналиб қолишаётгани ҳақида ҳам айтишмоқда.

Кўп давлатлардан фарқли тарзда, Ўзбекистон раҳбарияти даромадини йўқотган ва камбағал қатламга озиқ-овқат ва бошқа бирламчи эҳтиёжларини қоплайдиган махсус пул ёрдамлари ажратмади.

Хайрия ишлари эса марказлашган ҳолда ташкил этилган бўлиб, кўпинча кўнггилликлар ёки тадбиркорлар ҳисобидан.

Шунда ҳам айрим одамлар бу ёрдамнинг керакли эҳтиёжлар қопламаслигини, балки кўпроқ рамзий аҳамият касб этишини айтадилар.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek