Дунё ва Ўзбекистон: Рамазонга ўхшамаган Рамазон ёки коронавирус, карантин ва ўзбеклар - O'zbekiston, koronavirus

Saudiya Arabistoni

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Рамазон ва ўзбеклар: Бизда карантин йўқ, лекин қўрқамиз - миллионлаб ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойининг илк кунини муҳожиратда - хорижда қарши олишди. Аммо бу йилги Рамазон аввалгиларига ўхшамаслиги аниқ:

Карантин остида Рамазон: "Бу 30 кун узлатда рўза тутиш имкониятидир" - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Коронавирус ўтган тўрт ойча вақт ичида дунёнинг улар энг кўп сонда ҳозир бўлган барча давлатларига ҳам кириб борган.

Агар, Ўзбекистон томонининг расмий маълумотларига таянилса, шу пайтгача четдаги етмишдан ортиқ фуқаролари коронавирусни юқтирган.

Яна тўрт нафари коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган.

BBC

Рамазон ва ўзбеклар: Бизда карантин йўқ, лекин қўрқамиз:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бу йил глобал коронавирус пандемияси ҳануз ўзининг чўққисида бўлган бир пайтга тўғри келган.

Пандемия боис эса, Ўзбекистон илова дунёнинг деярли барча давлатларида кучайтирилган тартиб бўладими, карантин режими ёки фавқулодда ҳолат - турли хил чекловлар ҳануз амалда.

Ҳатто, яна ҳафталарга узайтирилган ёки узайтирилмоқда.

Худди шу боис ҳам, 1.8 миллиард мусулмон бу йил Рамазонни яқин тарихда мисли кўрилмаган шароитларда ўтказади.

Musulmonlar

Сурат манбаси, ROB STOTHARD

Аммо биз Рамазоннинг илк кунида суҳбатлашишга муваффақ бўлган асли ўзбекистонлик суҳбатдошимиз Дилобар Эркинзода ҳозир Швецияда яшайди.

Швеция эса, жаҳондаги глобал пандемия боис, бу каби қатъий чекловларга ҳали-ҳануз қўл урмаган саноқли давлатлардан бири бўлади.

Швецияда коронавирус илк бор шу йилнинг 31 январь куни аниқланган.

Аммо ҳозирга келиб мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони расман 16 минг кишидан ошган.

Уларнинг икки мингдан ортиқроғи аллақачон ҳаётдан кўз юмган.

Коронавируснинг тарқалиш суръати ва ортиб бораётган ўлим ҳолатлари мамлакат ичкарисида жиддий хавотирларни пайдо қилмай қўймаган.

Бу каби стратегияси учун сўнгги пайтларда швед ҳукуматига қаратилган танқидларнинг ҳам кучайиб бораётгани кузатилган.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, карантин режими жорий этилмаган бўлса-да, коронавирус билан боғлиқ мавжуд ҳолат Швецияда ҳам бу йилги Рамазон кайфиятига таъсир этмай қолмаган.

Одамлар билан қанчалик гавжум ва ҳамон очиқ бўлса-да, кўча-куй ва дўконларга чиқишга қўрқиб қолишган.

Маълум бўлишича, Швецияда ҳам юз ниқоблари ва қўлни тозаловчи махсус воситалар ҳозир тақчил матоҳга айланган. Топишнинг деярли иложи йўқ.

Суҳбатдошимизга кўра, худди шу боис ҳам, имкон қадар бутун Рамазонни уйда ўтказиш истагидалар.

Ramazon

Сурат манбаси, DAN KITWOOD

Саҳарлик ва ифторлик дастурхони учун лозим бўлган деярли барча озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам аввалдан бир ойга етадиган қилиб ғамлаб қўйишган.

Унинг айтишича, чеклов чораларини қанчалик енгил ушлаганига қарамай, коронавирус хавфи боис, Швециянинг йирик шаҳарларидаги масжидлар аллақачон ёпиқ. Оммавий ифторликлар ҳам тақиқланган.

Ҳам расмий ва ҳам норасмий мақомда бўлганларини назарда тутиб, Швециядаги ўзбекистонликлар ўз сонларини бир неча мингга нисбат беришади.

Швеция аҳолисининг сони 10 миллион кишидан ортса, шунинг 10 фоиздан ортиқроғини мусулмонлар ташкил этишади.

Рамазонга ўхшамаган Рамазон...

Saudiya Arabistoni

Сурат манбаси, Getty Images

Глобал коронавирус пандемияси боис, Ўзбекистон илова дунёнинг аксарият аҳолиси мусулмон ёки исломий давлатлари бу йилги Рамазон арафасида турли фатво, мурожаат ва билдиришномалар билан чиқишган.

Масжидлари эшикларини намозхонларга вақтинчалик ёпишган.

Ўз мамлакатлари мусулмонларидан амалда бўлган карантин ёки чеклов чораларига қатъий риоя этишларини сўрашган.

Жума ва Таровеҳ илова жамоат намозларини уйда ўқишни буюришган.

Оммавий ифторликлардан тийилишга чақиришган.

Коронавирус сабаб, Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги мусулмонлар учун энг муқаддас қадамжоларнинг ҳам очилмаслиги айтилган.

Бу хусусдаги якуний қарорнинг пандемиянинг қандай тус олишига қараб берилиши таъкидланган.

Саудия Арабистони ҳали февраль ойидаёқ дунё мусулмонларига "Умра визалари" беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйган.

Яқинда эса, бўлажак зиёратчиларни ҳалича бу йилги Ҳаж зиёратига шошмасликка ҳам чақириб чиққан.

Куни-кеча глобал пандемия боис, ўзларида амалда бўлган чекловларни янада кучайтирган.

Бутун подшоҳлик бўйлаб барча масжидлар, ҳафталарки, ёпиқлигича қолмоқда.

Бу йилги Рамазон аввалгиларига ўхшамаслиги аниқ.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek