Ўзбекистон ва дунё: "Ядровий қиш афзал!" XXI асрда китобларни ким ва нима учун ёқишаяпти?

сожжение книг

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Испан рассоми Педро Берругете (1450-1504) руҳонийлар баҳси ва ёқилаётган китоблар...
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Хитой шимолидаги кутубхона ўз фондидаги 65 та "ноқонуний ва диний" китобларни ёқиб йўқ қилди. Намойишкорона ёқиш учун бинога кириш рўпарасидаги йўлак танланди. Чжэньюань уезди сайтида 22 октябрь куни чоп этилган суратларга кўра, ҳаво тунд бўлганлиги сабабли китоблар яхши ёнмаган.

Бир неча кундан кейин ижтимоий тармоқлардаги танқидчилар фотосуратларни ўчириб юборишди. Кутубхонадагиларнинг Хитойнинг Хунсин Синьвэнь Чжуидао ("Қизил юлдуз") нашрига айтишларича: "Бу борада айтадиган сўз йўқ, буни муҳокама қилишнинг ҳам кераги йўқ".

Жанжал пойтахтдаги Beijing News ("Пекин янгиликлари") газетасигача етиб борди, у 8 декабрь куни маҳаллий амалдорларни ўзбошимчалик учун танқид қилди. Тўғри, бу таҳририят эслатмаси ҳам кейинчалик ўчириб юборилди.

Хитойда китоблар император Цинь Шихуанди (эрамизгача 245-210) ва "маданий инқилоб" (1966-1976 йиллар) даврларида тақиқланган ва ёқиб юборилган..

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

2019 йилнинг октябрида Хитой таълим вазирлиги ўрта ва бошланғич мактаблар кутубхоналарини "хурофот", "ноқонуний диний фаолият" ва "ёт ғоялар ва қадриятлар"ни тарғиб қилувчи китоблардан "яхшилаб тозалаш"ни буюрди.

Европада "дегенератив" китобларнинг энг овозали ёқилишини 1930 йилларда немис социалистлари ўтказганлар. Бироқ дунёнинг турли бурчакларида китоблар ҳали ҳам ёқилмоқда.

Би-би-си XXI асрнинг баъзи энг овозали ва намойишкорона (ва баъзан кулгили) китоб ёқилишларини эслайди.

длинная линейка

Ким: Гданьск (Польша)лик католик руҳонийлар

Қачон: 2019 йил мартда

Қандай китобларни ёқишган: Гарри Поттер ҳақида Жоан Роулинг сериялари

книги про Гарри Поттера

Сурат манбаси, AFP Contributor / Getty Images

Гданьскдаги католик черковига алоқадор "Осмондан SMS" ҳайрия фонди «Сеҳр ва оккультизмни тарғиб қилувчи» китобларнинг ёқиб юборгани фотосуратларини "Фейсбук"да эълон қилган. Руҳонийлар китобларни тўплаган, шунингдек, "бутпараст" ниқоблар ва ҳайкалларни эҳром ичида саватга йиғишган, кейин эса уларни кўчада ёқишган.

"Инквизиторлар", "Фаренгейт 451", "Худди 1930-йиллар Германиядагидек", - иқтибос келтирди Onet польяк нашри пост остидаги изоҳларда.

Кўп ўтмай, пост олиб ташланди, руҳонийлар эса оммадан кечирим сўрашди. "Китобларни ва бошқа нарсаларни ёқиб юбориш - омадсиз ғоя эди, аммо бу бирон бир ижтимоий гуруҳга ёки динга, шунингдек қайсидир бир маданиятнинг китобларига қарши қаратилмаган", - дейилади фонд баёнотида.

длинная линейка

Ким: краснодарлик номаълум фаоллар

Қачон: 2016 йил, март

Қандай китобларни ёқишган: Генри Миллер

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Югополис" нашри томонидан эълон қилинган пресс-релизда иқтибос келтирилишича, Миллер асарлари - "Тропик саратони", "Қора баҳор", "Сексус" ва бошқаларни «Содом жадваллари» деб номлашган.

"Рус дунёси баҳор байрами [Масленица]ни нишонламоқда, аммо бизга камалакранг Европанинг жинссиз бойчечаклари ва ҳочга михланган гуллари керакми? Қора баҳордан кўра, ядровий қиш афзал!" - баёнот берди фаоллар. Афтидан, улар шу тарзда ҳазиллашишганди.

Улар тарқатган роликда белигача яланғочланган ёш йигитлар Стравинскийнинг "Баҳор маросими" қўшиғи мусиқасига китоб гулхани атрофида рақсга тушишган.

длинная линейка

Ким: Воркут тоғ-иқтисодиёт колледжи кутубхоначилари

Қачон: 2015 йил, декабрь

Қандай китобларни ёқишган: Сорос Фонди кўмагида нашр этилган китоблар

книги

Сурат манбаси, 7x7

Коми таълим ва ёшлар сиёсати вазирлигининг буйруғига кўра, республика таълим муассасалари кутубхоналаридан 413 та китоб олиб қўйилди, улардан 53 таси ёқиб юборилди, қолганлари қоғозларга парчалаб қайта ишланди, хабарлади "7x7" нашри.

"Исталмаган" ва "рус мафкурасига ёт" китоблар орасида мантиқ фани китоблари, француз сюрреализми ва криминалистика бўйича ўқув қўлланмалар бор эди.

Россия бош прокуратураси 2015 йилнинг ноябрида молиячиси Жордж Сорос бўлган "Очиқ жамият" фондини "номақбул ташкилот" деб тан олган. .

длинная линейка

Ким: Россияда тақиқланган "Ислом давлати" (ИД) гуруҳи

Қачон: 2015 йил февраль

Қандай китобларни ёқишган: йўлда учраган ҳар қандай китоб

сгоревшие книги

Сурат манбаси, Martyn Aim / Getty Images

2015 йил февралда ИД жангарилари Мўсулдаги марказий кутубхонани портлатишди. Жангарилар кутубхона ховлисида китоб ва қўлёзмалардан гулхан ясашди.

Илк ҳисобларга кўра, ёқилган китоблар сони тахминан 8 мингдан зиёдни ташкил қилган. Бироқ кейинги хабарларда бу рақам 112 минг қўлёзма ва китоб ёқилганлигини кўрсатди. "Шу жумладан ЮНЕСКОнинг ноёб хужжатлари рўйхатига киритилганлари ҳам бор эди", - хабар қилди Independent.

2016 йилда Ироқ Мўсулни ИДдан озод қилганида, Mosul Eye интернет-жамияти аъзолари маҳаллий фондларни қайта ярата бошладилар.

длинная линейка

Ким: Айлис (Озарбайжон) қишлоғида яшовчи айрим кишилар

Қачон: 2013 йил, февраль

Қандай китобларни ёқишган: Ўз ҳамюртлари Акрам Айлислининг "Тошли тушлар" романи

Акрам Айлисли

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Акрам Айлисли

Ушбу роман 1980-йиллар охирида юзага келган арман-озарбайжон можароларига бағишланган. Халқлар Тоғли Қорабоғ кимга тегишлилиги борасида баҳслашарди, оқибатда бу 1992-1994 йилда жангга айланг

Романнинг катта қисми ёзувчининг туғилиб ўсган Айлис қишлоғи - Озарбайжон ва Арманистон орасида талаш бўлган, Тоғли Қорабоғ Республикаси сифатида тан олинмаган тарихи ҳақида. 1919 йилда Айлис қишлоғидаги арман халқи йўқ қилиб юборилган эди.

2012 йилда "Тошли тушлар" нашр қилингач, Озарбайжонда кескин муносабатни юзага келтирди: ёзувчини арманларнинг тарафини олишда айблашди. Ёзувчиларнинг маҳаллий иттифоқларидан то президентгача уни танқид қилишди.

Айлис марказий майдонида намойиш ўтказилиб, "Акрам Айлислига ўлим!", "Хоин!" ва "Акрам - арман", деган шиорлар билан жанжал кўтарилди дея ҳикоя қилади Haqqin.az сайти. Намойиш сўнгида Айлиснинг марказий майдонида Айлислининг ўнлаб китоблари ёқилган.

Айлислининг ўзи бу асарнинг мақсади - озарбайжон ва арман халқининг бирлиги имкониятларини кўрсатиш бўлган. "Роман озари йигит кекса арманни ўлимдан қутқариш билан бошланган, - муҳокама қилди ёзувчи "Россия овози" эфирида. - Шундай роман қандай қилиб озарбайжон халқини ҳақоратлаши ва пастга уриши мумкин?"