Россия - сохта янгиликлар: Қандай қилиб Кремл молиялайдиган вебсаҳифа Гитлер китобини энг машҳур китобга "айлантиргани" ҳақида

Латвиядаги веб сайт асосчиси билан суҳбат
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўтган йили қатор веб нашрлар Латвияда Адолф Гитлернинг "Майн Кампф" китоби энг кўп ўқилаётган китобга айлангани ҳақида хабарлар тарқатдилар.

Агар эътибор берилса, бир хабарни сайтлар бир-бирига таяниб тарқатган эдилар.

Бундай хабар мамлакатда нацизм тарафдорлари кўпаяётгани ёки бу ғояга мойиллик кучаяётгани ҳақидаги хавотирларга ҳам ундаши мумкин.

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенберг бунинг тагига етишга қарор қилди ва Ригага йўл олди.

Би-би-си журналистик суриштирувидан маълум бўлишича, Ҳарри Поттер энг кўп ўқилаётган китоб эканига қарамасдан, Baltnews веб-сайти Гитлер китоби Ҳарри Поттердан ҳам кўп ўқилаяпти, деган хабар тарқатган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Би-би-си Латвия китоб дўконларидан нацизм асосчиси Адолф Гитлер китобини сотиб олиш имконсиз эканини аниқлади.

Балки кутубхоналардан олиб ўқишаётгандир, деган савол билан бутун Латвия кутубхоналаридан маълумот олинди.

Маълум бўлишича, сўнгги 3 йилда "Майн Кампф"ни 139 марта кутубхоналардан ижарага олиб ўқишган.

Видео тагсўзи, АҚШ президентлик сайловлари хақида Россия матбуоти нималарни ёзмоқда?

Ҳозир бутун дунёда бадиий филмлари ва китоблари машҳур британиялик ёзувчи Ж.К.Роулингнинг Ҳарри Поттерини 25000 марта ижарага олишган.

Сўнг ibook.lv веб-сайти асосчиси Рита Рискова билан суҳбатдан аён бўлишича, бу сайтда "Майн Кампф" китобига босганларнинг 70 фоизи аноним фойдаланувчилар бўлган.

Мисол учун, Ҳарри Поттер китобларини ўзига кўчириб олиб ўқиганларнинг 70 фоизи ушбу веб-сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар бўлганлар.

Агар "Майн Кампф"га кирганларнинг кўпчилиги аноним бўлса, бу нимани англатади?

-Улар сохта фойдаланувчилар, Интернет троллари бўлишлари мумкин, дейди Рита Рискова.

Ёлғон хабар тарқатиш учун сохта ўқувчи ясаш учунми?

-Ҳа, айнан шундай.

Айрим экспертларнинг фикрича, бундай хабарларни тарқатиш билан Россия Европа мамлакатлари орасида бўлинишни келтириб чиқариш ва демократияни обрўсизлантириш мақсадларини кўзлаган.

Россия бу иддаоларни рад этади.

Baltnews Бош муҳаррири эса ... Гитлер китоби ҳақидаги сохта хабарни эса рад этмайди.

У Baltnews Россия ҳукумати лойиҳаси эканини тан олади.

Биз нима учун аслида Латвияда Ҳарри Поттер китоблари машҳурлигини ёзмайсиз деб сўраймиз.

Baltnews, Бош муҳаррир: Чунки бу долзарб мавзу эмас...

Би-би-си: Аммо бу ҳақиқат... Сиёсий кун тартибида эмас!

Baltnews, Бош муҳаррир: Бугун ёз. Бу факт. Менимча, Би-би-сига ҳам бугун ёз эканлиги ҳақида хабар қизиқ бўлмаса керак...

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek