Россия-Африка: Путиннинг мақсади нима?

Mi-8 transport helicopter

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Mi-8 ҳарбий вертолёт

Бу ҳафта Россия ўнлаб Африка давлатлари раҳбари билан йирик саммитга бош бўлмоқда.

Кремл Африкадаги асосий ўйинчилар қаторига қўшилиш ниятида.

Совет Иттифоқи қитъада иқтисодий ва сиёсий ҳозирлиги жиҳатидан дунёнинг бошқа йирик давлатларидан кам эмас эди.

Президент Путин Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни ўзининг ташқи сиёсатида устивор масала деб билади.

Россия учун Африка қанчалар муҳим?

Россиянинг мақсади нима?

Москва Африкадаги ҳозирлигини Шўролар даврига ҳамоҳанг кўради.

Бу кенг бир ҳозирликдир.

ТАСС давлат ахборот агентлиги билан суҳбатда Путин Африка-Россия алоқаларида ҳозир юксалиш бўлаётганини айтганди.

  • Сиёсий ва дипломатик дастаклаш
  • Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ёрдам
  • Иқтисодий кўмак
  • Юқумли касалликларни назорат қилиш
  • Инсонпарварлик ёрдами
  • Таълим соҳасида трейнинг
Second World War victory march re-enactment

Сурат манбаси, Getty Images

Россия минтақа билан сиёсий алоқаларини 2015 йилдан бери 12, фақатгина 2018 йилда 6 нафар Африка раҳбарларининг Москвага ташрифи билан кўз-кўз қилмоқда.

Россиянинг бу каби фаоллиги Ғарб давлатларини бироз хавотирга ҳам солди.

Ўтган йили давлат хавфсизлиги бўйича собиқ АҚШ юқори лавозимли мулозими Жон Болтон Вашинтоннинг Африкага нисбатан янги сиёсий стратегиясини эълон қилганди.

Бу стратегия Хитой ва Россиянинг Африкадаги мавқеисини пасайтиришга қаратилган эди.

Аммо, Washington Post газетасининг ёзишича, "Кремл агрессив шаклда Африка билан шартномалар тузмоқда, хавфсизлик бўйича алоқаларни мустаҳкамламоқда, Американинг таъсири эса пасайиб бормоқда".

Ҳарбий алоқалар

Россия Африка учун мудофаа масалаларида муҳим бир ҳамкордир.

Минтақага қурол етказиб беришда ҳам йирик савдогар саналади.

Аммо Россия қуроллари учун энг катта бозор Осиёдир.

2014-18 йил оралиғида Африка Stockholm International Peace Research Institute (SIPRI) га кўра, (Мисрдан ташқари) Россия қурол экстортининг 17 фоизига эга чиққанди.

Ана шу 17 фоизнинг асосий қисми Жазоирга кетган, қолганлар эса 3 фоизни "бўлиб" олишган.

Аммо 2014 йилдан бери ҳарбий алоқалар кучайиб бормоқда.

Ҳамкорлик бўйича Россия Африканинг 19 та давлати билан шартнома имзолаган.

2017-18 йилларда Россия Ангола, Нигерия, Судан, Мали, Буркина Фасо ва Экваториал Гвинея билан қурол-яроғ савдосига оид шартномаларни имзолади.

Булар қаторида ҳарбий ҳужумчи учоқлар, вертолётлар, аксилтанк ракеталар ва ҳужумчи учоқлар учун моторлар бор эди.

Ёлланма ҳарбийлар масаласи

Россиянинг хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлиги фақат қурол-яроғ экспорти билан чекланмайди.

Бу орада хусусий, ёлланма гуруҳлар ҳам бор.

Масалан, Россия Марказий Африка Республикасида БМТ қўллаётган ҳукуматга исёнкор гуруҳларни жиловлашда ёрдам бермоқда.

Russian contractors

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Маркази Африка республикасидаги россиялик хусусий ҳарбийлар

Улар билан бир қаторда Россиянинг хусусий ҳарбий кучлари ҳам ишлашмоқда.

Бу каби хусусий, ёлланма Россия гуруҳлари Судан ва Ливияда ҳам борлиги айтилади.

Wagner хусусий ҳарбий ширкатнинг ҳам Кремл билан алоқаси борлиги даъво қилинади.

Россия мулозимлари бу каби хабарлар аҳамиятини пасайтириб кўрсатишади.

Бу хабар ва даъволар қанчалар ҳақиқатга яқинлигини текшириш мушкул.

Аммо Carnegie Endowment for International Peace дан Пол Стронскийга кўра, хусусий ҳарбий гуруҳлар Москванинг манфаатларига хизмат қилади.

Аксарият ҳолатларида бу ширкатлар ўзларини ўзлари молиялайди, аммо Россияга " хавфсизлик соҳаси ва сиёсий таъсир ўтказишда бепул ва деярли ёмон оқибатсиз" восита бўлиб хизмат қилади.

Табиий бойликлар

Россиянинг Африкага иқтисодий қизиқиши кундай равшан, мамлакат саноатига марганец, боксит ва хром керак.

Diamond mine

Сурат манбаси, Petra Diamonds

Сурат тагсўзи, Олмос кончилиги Россия қизиқишлари доирасида

Россиянинг давлат ширкатлари Гвинеяда боксит қазиб қолиш билан шуғулланмоқда, айни пайтда Анголада олмос кончилиги бўйича келишув ҳам бор.

Lukoil Камерун, Гана ва Нигерияда ўз лойиҳаларига эга.

Айни пайтда Конго республикси билан ҳам музокаралар давом этмоқда.

Россия шунингдек, Африканинг 7 та давлатига атом энергияси лойиҳаларини тақдим қилган.

Келаси йил 25 миллиард кредит эвазига Мисрда атом электростанцияси қурилиши бошланади.

Савдо алоқалари

Савдога келсак, Россия ҳамон Европа ва Осиё билан кўпроқ савдо қилади.

Африканинг 2017 йилда асосий савдо ҳамкорлари Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ эди, Россия эмас.

Африкага ёрдам маблағлари асосан АҚШ, Хитой, Япония ва ОИдан келади.

Бу давлатлар минтақага сармоя ётқизишда ҳам илғор.

"Россия Совет Иттифоқининг Африкадаги мавқеи ва таъсирига ақалли яқинлашгани йўқ", дейди Стронский.

Presentational grey line
Reality Check branding

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek