Рамазон Ҳайитининг энг машҳур таомлари қайси?
- Author, Аҳмен Ҳаважа
- Role, BBC News
2018 йилнинг 15 июнь куни жаҳоннинг аксар мамлакатларида Ийдул-Фитр - Рамазон Ҳайити байрам қилинди. Бу мусулмонлар учун катта байрам ва рўзадан кейин бўлгани учун дастурхонга хилма-хил пишириқлар тортиладиган кундир. Хўш, қайси мамлакатда қайси овқат Ҳайит дастурхонининг энг машҳур таоми ҳисобланади?

Сурат манбаси, Getty Images
Жанубий Осиё - Шир Хурма
Қатор мамлакатларда "Шир Хурма" ёки "Севаиян" деб номланадиган ширинлик вермишель ёки гуруч лпашаларидан тайёрланади. Уни сут билан пиширишади ва дастурхонга бодом билан бирга тортишади.
"Шир Хурма" атайин Рамазон Ҳайитида тайёрланади ва шу кеча-кундузда уни Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва бу мамлакатларга яқин ҳудудлар бозорларида кўриш мумкин..
Гуруч лавшалари, дастлаб сутда пишириб олинади ва совуганидан кейин музлатгичга қўйилади. Дастурхонга мева қоқилари ва кардамон сингари хушбўй зираворлар билан бирга қўйилади.

Сурат манбаси, Richard Lautens
Россия - Манти
Россияда ҳам мантини қўй ёки мол гўштидан пиширишади. Егунча ёки сариёғ, ёки қаймоқ билан аралаштиришади.
Бир жойдаги мантини тайёрлаш рецепти иккинчи жойникидан фарқ қилиши мумкин. Аммо Россия аҳолисининг 15 фоизини ташкил этадиган мусулмонлар орасида Ўраза Байрам ёки Рўза Ҳайити кунларида манти кўп пиширилади.

Сурат манбаси, Getty Images
Хитой: Сангза
"Сангза" ёки "Санзи" Хитойдаги 23 миллионлик мусулмон аҳоли учун анъанавий ва жуда машҳур пишириқ ҳисобланади. Лағмон хамиридек олинган узун лапшалар ёғда қовурилади. Сўнг ўрама пирамида шаклида дастурхонга қўйилади.
Қатир-қутур газакни аксар Уйғур мусулмонлари истиқомат қиладиган Шинжондаги супермаркетларда ҳам топиш мумкин.

Сурат манбаси, Getty Images
Яқин Шарқ: Сариёғли печеньелар
Бу печеньеларга хурмо мураббоси солинади, хамирига майдаланган ёнғоқ ёки писта қўшилади, устига шакар сепилади.
Бу печеньеларга талаб ҳар Рамазон ва Ийд кунлари кунлари бутун Яқин Шарқ мамлакатларида юқори бўлади. Уларни турли мамлакатларда турлича номлашади: Сурияда Мамул, Ироқда Клайча, Мисрда Каҳк.

Сурат манбаси, Getty Images
Индонезия - Кетупат
Индонезияда ҳайитни Кетупат билан нишонлаш анъанага айланган. Кетупат пальма баргларига ўралган гуручли торт.
Одатда, кетепутни бошқа таомлар билан бирга дастурхонга қўйишади. Асосан, уни "Ором айам" деган таом билан ейишади. Ором айам кокос қайласида пиширилган товуқ гўшти. Кейинги таом "Самбал горенг кентанг" деб аталади, у аччиқ қайлада пиширилган картошка, мол ёки товуқ жигаридир.

Сурат манбаси, Getty Images
Буюк Британия - Биряни
Буюк Британияда Ҳайит байрамлари ҳеч ҳам "Биряни"сиз ўтмайди. Гуруч, гўшт ва сабзавотлардан пиширилган "Биряни"ни сабзи, ялпиз ва қатиқ билан бирга истехмол қилишади.
Британия аҳолисининг 5 фоиздан ортиғининг асли келиб чиқиши Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидандир. Британиянинг колониал мероси ҳамон тирик дейиш мумкин.

Сурат манбаси, Getty Images
Сомалида "Самбабур" деган егулик жуда машҳур. У блин ёки қуймоққа ўхшаб кетади. "Самбабур"ни иссиқлигида еган маъқул, уни куннинг ҳар қайси вақтида ҳеч тановул қилиш мумкин.
Худди шу егуликни Эфиопияда "Инжера" деб аташади. Уни устига шакар сепиб, қатиқ билан бирга ейишади.
Сиз яшайдиган жойда қайси овқат Ҳайитда энг кўп пиширилади?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















