Москвадан Филиппингача: Дунё мусулмонлари ҳайит нишонламоқда

Рамазон рўзасини тутган аксар мусулмонлар ой кўрингани муносабати билан якшанба куни ҳайит байрамини бошлаб юборишган. Суратларда Москва, Бишкек ва дунёнинг бошқа жойидаги мусулмонларнинг ҳайит нишонлаши акс этган.

Москвадаги мусулмонлар ҳар доимгидек ҳайит намозини масжидга туташган кўчани тўлдириб ўқишган. Европанинг энг кўп мусулмонларига эга шаҳарларидан бири Москвада кўшимча масжидлар қуришга изн берилавермайди. Намозхонларнинг кўпчилиги Марказий осиёлик мигрантлар.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Москвадаги мусулмонлар ҳар доимгидек ҳайит намозини масжидга туташган кўчани тўлдириб ўқишган. Европанинг энг кўп мусулмонларига эга шаҳарларидан бири Москвада кўшимча масжидлар қуришга изн берилавермайди. Намозхонларнинг кўпчилиги Марказий осиёлик мигрантлар.
Собиқ шўро давлати Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам одамлар намозни кўчаларда ўқишган.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Собиқ шўро давлати Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам одамлар намозни кўчаларда ўқишган.
Миср ва аксар араб давлатлари ҳилол кўрингани муносабати билан ҳайитни якшанба кунига белгилаган. Қоҳирадан 120 чақирим масофадаги Далгамон қишлоғи кўчасида ҳайит билан табриклаш.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Миср ва аксар араб давлатлари ҳилол кўрингани муносабати билан ҳайитни якшанба кунига белгилаган. Қоҳирадан 120 чақирим масофадаги Далгамон қишлоғи кўчасида ҳайит билан табриклаш.
Миср қишлоғидаги оила марҳумларни эслаш учун анъанавий тарзда уларнинг қабрларини зиёрат қилган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Миср қишлоғидаги оила марҳумларни эслаш учун анъанавий тарзда уларнинг қабрларини зиёрат қилган.
Ушбу турк мусулмонлари ҳайит намозини Истанбулдаги тарихий Кўк масжидда адо этган.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ушбу турк мусулмонлари ҳайит намозини Истанбулдаги тарихий Кўк масжидда адо этган.
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди яқинидаги қабр зиёрати.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди яқинидаги қабр зиёрати.
Фаластинлик аёл ва қизлар Ғазо шаҳрида ҳайит намозини ўқишга тайёр турибди. Миср шу ҳафтадан Ғазодаги электр станциясига ёнилғи етказиб беришни бошлаган. Шу билан Ҳайитнинг байрамдек ўтишига сабабчи бўлган.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Фаластинлик аёл ва қизлар Ғазо шаҳрида ҳайит намозини ўқишга тайёр турибди. Миср шу ҳафтадан Ғазодаги электр станциясига ёнилғи етказиб беришни бошлаган. Шу билан Ҳайитнинг байрамдек ўтишига сабабчи бўлган.
Филиппин ҳукумати асосан мусулмонлар яшайдиган Марави шаҳрида ҳайит муносабати билан сулҳ эълон қилган. Ҳукумат ҳарбийлари Исломий жангарилар билан жанг олиб бораётган эди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Филиппин ҳукумати асосан мусулмонлар яшайдиган Марави шаҳрида ҳайит муносабати билан сулҳ эълон қилган. Ҳукумат ҳарбийлари Исломий жангарилар билан жанг олиб бораётган эди.
Покистоннинг Пешаворидаги болалар ҳалганчак учишмоқда. Покистонда ҳилол кўринмагани сабаб ҳайит душанба куни нишонланади. Ўзбекистонда ҳам ҳайит душанбага белгиланган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Покистоннинг Пешаворидаги болалар ҳалганчак учишмоқда. Покистонда ҳилол кўринмагани сабаб ҳайит душанба куни нишонланади. Ўзбекистонда ҳам ҳайит душанбага белгиланган.