АҚШ: Ҳакам Трамп қарорини тўхтатди

АҚШдаги намойиш

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ аэропортлари олдида Трамп қарорига қарши намойишлар кечмоқда.

Нью Йоркдаги ҳакам Анн Донелли чиқарган қарорга биноан, қочқинлик мақомига эга ва ё АҚШга кириш учун визаси бор чет элликларни мамлакатдан чиқариб юборилмаслиги керак.

Аммо қарор вақтинчалик аҳамиятга молик.

Шунингдек, маҳкама қарори Президент Трамп қарори қанчалик конституцияга мос келиш-келмаслигини ҳам савол остига олмаган. Шу боис транзит ҳудудларда қолиб кетаётганлар тақдирини неқадар ўзгартириши ҳали номаълум.

Ўтган жума куни, Президент Трамп қатор мусулмон мамлакатларидан келганларни киритмаслик ҳақида қарор чиқариши ортидан Америка Фуқаролик Ҳуқуқлари Уюшмаси мазкуо амалга қарши маҳкамага мурожаат этганди.

Уюшмага кўра, ҳозир транзит ҳудудларда тахминан 100-200 нафарга яқин одам ушлаб турилмоқда.

Трампнинг қарорига қарши минглаб америкаликлар мамлакат халқаро аэропортлари олдида намойишлар ўтказишмоқда.

Янги президент ишга киришиши биланоқ АҚШнинг бутун бошли қочқинлар дастурини тўхтатиб туришга қарор берди.

Шунингдек, келаси уч ой давомида Эрон, Ироқ, Сомали, Судан, Сурия ва Яман фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлади.

Президент ҳужжатга имзо чеккан пайти аллақачон самолётда АҚШга учиб келаётган одамлар ҳам аэропортларда мамлакат ичкарисига олинмаяпти.

Ҳатто ишлаш ва яшаш ҳуқуқига эга ёки визаси бор одамлар ҳам чегарадан ўтказилмаётир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг