Мадлен Олбрайт "мусулмон сифатида рўйхатдан ўтишга" тайёр

Сурат манбаси, Reuters
Агар Президент Трамп мусулмонлар рўйхатини тузадиган бўлса, АҚШнинг собиқ Давлат котиби Мадлен Олбрайт ҳам "мусулмон сифатида рўйхатдан ўтишга" тайёрлигини айтган.
Бу каби истакни яна бир таниқли шахс The Big Bang Theory телевизион сериаларида роль ўйнаган Майим Биалик ҳам изҳор этган.
"Мени католик қилиб ўстиришган, кейин епископал черковига қарашли эътиқодда бўлдим ва охирида оилам яҳудийлар эканини билдим", дейди АҚШнинг биринчи аёл Давлат котиби бўлган Мадлен Олбрайт.
"Мен мусулмонлар билан бирдамлик рамзи сифатида мусулмон дея рўйхатдан ўтишга тайёрман", деб #solidarity (бирдамлик) ҳештеги билан Twitter да ёзган Олбрайт хоним.
Унинг бу изоҳларига сабаб Доналд Трамп томонидан мусулмонларни рўйхатга олиш режаси тайёрланаётганига доир миш-мишлар бўлган.
2015 йилда Трамп ана шундай режаси борлигини айтган, аммо кейинроқ бу даъвосидан узоқлашганига ишоралар берган эди.
Режага кўра, америкаликлар мусулмонлар алоҳида рўйхат қилиниши керак.

Сурат манбаси, AFP
Америка ва Европада энг машҳур телесериаллардан бири The Big Bang Theory актрисаси Майим Биалик ҳам Трампнинг бу нияти амалга ошса, ўзини мусулмон дея рўйхатдан ўтишини айтган.
"Мен яҳудийман. Аммо мусулмон сифатида рўйхатдан ўтишга тайёрман бирдамлик ( #solidarity) учун", деб ёзган у.
Трампнинг ашаддий танқидчиси саналган Биалик яна " ўзингиз хавф деб билган одамларни рўйхатга олаётган бўлсангиз, марҳамат, оқ танли эркакларни ҳам рўйхатга олинг. Асосан сериал қотиллар ва одамларни оммавий отадиганлар оқ танли эркаклардир", деб ёзган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.












