Трамп ҳам девор қуради, ҳам мусулмонларни текширади

Сурат манбаси, AFP
Президент Трамп АҚШ хавфсизлигини таъминлаш йўлида "муҳим кун" бошланаётгани ҳақида айтмоқда.
У имзо чекиши кутилаётган ҳужжатлар ичида Мексика билан чегара бўйлаб девор қуриш ва бир нечта мусулмон давлатидан келаётганларни "ўта қаттиқ" текширишни қонунийлаштирувчи қарорлар бор.
Трамп шу асно қочқинлар ва муҳожирлар йўлини тўсмоқчи.
"Эрта миллий хавфсизлик учун муҳим кун. Бошқа нарсалар қаторида, девор ҳам қурамиз!" - твит қилган Дональд Трамп.
Янги президент Мексика чегараси бўйлаб 3 минг километрдан узун девор тикламоқчи. Бу унинг сайловолди ваъдаларидан бири эди.
Бошида ҳатто айни деворнинг 8 миллиард долларлик харажатини Мексикага тўлатмоқчи эди.
Девор қуриш режасидан ғазабга тушган Мексика эса бир тийин ҳам тўламаслигини айтган.
Жанубий ва Марказий Америка давлатларидан келган ноқонуний муҳожирлар учун махсус шаҳарлар ҳам бўлади ва у ерда улар токи депортация қилингунча яшашади.
Мусулмонлар текширилади
Президент Трампнинг иккинчи зиддиятли режаси - қатор мусулмон давлатларидан келаётганлар йўлини тўсиш ва уларни " обдон чиғириқдан ўтказиш".
Хусусан, Африка ва Яқин Шарқдаги еттита давлатдан келадиган муҳожирларга қарши ўта қаттиқ чеклов ва текширувлар киритилиши кутилмоқда. э
Қаттиқ текшириш жараёнлари изга тушиб кетмагунча, баъзи қочқинларнинг АҚШга киришини ҳам тўхтатиб турмоқчи.
"Дональд Трамп ўзининг энг шармандали ва одамни камситувчи ваъдаларини сидқидилдан амалга оширмоқда" - деди Эрон-Америка Миллий Кенгашидан Трита Порсий.
"Мусулмонлар келишини тақиқлаймиз деганди, мана бу йўлда илк қадамларни қўймоқда".
Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Тошкентдан сиёсий таҳлилчи Анвар Назировга мурожаат қилди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.














