Трамп Россия билан ишлашни истайди

Сурат манбаси, Getty Images
АҚШ президентлигига сайланган Доналд Трамп Россия билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини билдирди.
Wall Street Journal билан суҳбатида Трамп Россияга қарши эълон қилинган янги жазо чоралари "ҳозирча" кучда қолишини айтди, аммо кейинроқ бекор қилиниши мумкинлигини урғулади.
Ўз интервьюсида жаноб Трамп, агар Москва Вашингтонга Исломий экстремизмга қарши курашиш ва бошқа масалаларда ёрдам берса, Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди.
"Агар ўзаро келишсангиз ва агар Россия бизга ёрдам бераётган бўлса, агар улар баъзи ажойиб нарсаларни қилаётган бўлсалар, нима қиламиз уларга санкция қўйиб?" - деди Трамп.
У Президент Владимир Путин билан учрашув белгиланишига умид қилаётганини ҳам маълум қилди.
Айни дамда АҚШ Сенати қўмитаси Россия президентлик сайловларига аралашгани борасидаги даъволарни тергов қилиши маълум бўлди.
Сенат хавфсизлик қўмитасининг республикачи ва демократ раҳбарлари "қандай натижа бўлишига қарамай" терговни олиб боришларини айтдилар.
Тергов доирасида АҚШ маъмурияти ва Трампнинг жамоасининг аъзолари сўроқ қилинади.
Қўмита Россия ва АҚШ президентлик кампанияларида фаолият юритган ходимлар ўртасида мулоқот бўлган ё бўлмаганлигини ўрганишга уринади.
Трамп, шунингдек, Тайваннинг мустақиллиги масаласи борасида ҳам музокаралар бўлишини айтди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












