Огоҳ бўлинг: Ўлдирадиган янги наркотик Нитазен - Видео

Қошиққа солинган кукун, таблетка наркотик ва шприц

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

2023 йил иккинчи ярмида Англияда наркотик моддани қабул қилишда дозасини ошириб юбориш билан боғлиқ, ўлим ҳолатига олиб келмаган 19 ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайд этилган.

Аммо нитазен деган янги гиёҳванд модда ўтган йил ёзидан буён 100 дан ортиқ инсон умрига зомин бўлган деб кўрилмоқда.

Шу кунларда Буюк Британия 15 синтетик опиоидларни А синфидаги, яъни энг хавфли гиёҳванд моддалар турига киритиб тақиқлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Шундан 14 таси нитазен билан боғлиқ.

Нитазен нима?

Нитазенни 1950 йилларда оғриқ қолдирувчи медикамент сифатида ишлаб чиқишган.

Уни морфиннинг муқобили сифатида қўлламоқчи бўлганлар.

Лекин у шу қадар кучли ва шу қадар ўзига боғлаб қўядиган, ружу қўйдирадиган даражада бўлганки, уни тиббий ёки терапия мақсадида ишлатиш учун маъқулламасликка қарор қилинган.

Нитазенлар патентланган, лекин уларнинг кучи ҳозирги энг кенг тарқалган синтетик опиоид Фентанилдан 20 марта кучли деб кўрилади.

Фентанил Героиндан 50 баробар, Морфиндан 80-100 марта кучли наркотикдир.

Мабодо нетазенлар шприц билан инсон организмига тушса, уни ҳидланса, чекилса, ёки нетазен бошқа турдаги наркотик моддалар ёки алкогол билан аралаштирилса, ҳаддан зиёд хатарли моддага айланади, дозаси ошиб кетишидан ўлим эҳтимоли кучаяди.

Ҳозирги пайтда нетазенлар Хитойдаги ноқонуний лабораторияларда ишлаб чиқарилаяпти ва дунёга тарқатилаяпти деб кўрилади.

Британиянинг Уэлсига нетазенлар кўк таблетка шаклида олиб келингани ҳақида огоҳлантириш билан чиқди Уэлсдаги янги наркотиклардан огоҳлик ташкилоти WEDINOS(Welsh Emerging Drugs and Identification of Novel Substances)

Нитазен таблеткаси

Сурат манбаси, WEDINOS.ORG

Сурат тагсўзи, Нитазен таблеткалари устида "м" ҳарфи ёки 30 рақами ёзилган

Шунингдек, нитазенлар жигарранг ёки сариқ порошок ёки кристалл шаклида ҳам тарқатилаяпти.

Шотландия ҳудудида нитазенларнинг тўрт тури аниқлангани хабар қилинди.

Наркотиклар савдоси билан шуғулланадиган жиноий гуруҳлар нитазенни героин ва бошқа гиёҳванд моддаларга аралаштирадилар, бу билан кўчада сотиладиган наркотик кучини кучайтиришни хоҳлайдилар.

Аммо қўрқинчли томони шуки, ҳозиргача нитазеннинг бошқа наркотикларга нисбатан тез ружу қўядиган қилиб қўйишидан ташқари унинг қанча миқдори инсонни ўлдириши мумкинлиги мутахассислар томонидан ўрганилмаган.

Афғон героини камайди

Европада сунъий наркотиклар Толибон Афғонистонда кўкнори етиштиришни бостириши ортидан кучайди деган фикрга айримлар қўшилмайдилар.

Толибон 2021 йил августида пойтахт Кобулга кирди, бутун мамлакатда ҳокимиятни қўлга олди.

Толибон кўкнори етиштиришга шафқатсиз қараб келган, 2023 йили Афғонистонда афюн етиштириш 95 фоиз камайгани хабар қилинди.

Аммо Британияда нитазен сингари ўта кучли гиёҳванд моддалар 2021 йилдан жамоатчилик эътиборига тушди.

Афғон героинининг Европага етиб олиш йўлларидан бири Ўзбекистон бўлган.

Хитой нитазенининг Британиядан кўра Ўзбекистонга ёки Россияга етиб олиш йўли яқинроқ.

Россияда наркотик моддалар дозаси ошиб кетиши оқибатида рўй бераётган ўлим ҳоллари сони кўпайиб бораяпти.

Бангиларга ёрдам беришга ихтисослашган хайрия ташкилотлари фаолларининг журналистларга айтишларича, Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ кўплаб статистик маълумотларни камайтириб кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Шу боис таҳлилчилар нитазеннинг Россияда қанчалар кенг тарқалганини таҳлил қилиш имконсиз эканини айтадилар.

Афсуски, Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ортиқча наркотик дозасини қабул қилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмиши ҳодисалари учраб туради.

Россиядаги бу соҳадаги шаффофлик йўқлиги сабабли гиёҳванд моддаларнинг қайси тури эканини ҳар доим ҳам аниқлаб бўлмайди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002