Каннабисни легаллаштирган давлат қароридан қайтмоқда - нима бўлди?

kannabis
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Таиланд 2022 йилда каннабис (гиёҳванд ўсимлик)ни қонунийлаштирган илк давлат бўлганди. Аммо ишлар чаппасига кетиб, ҳукумат қароридан қайтмоқчи.

Таиланд каннабисдан жнди фақат тиббиёт мақсадларида фойдаланиш учун рухсат бермоқчи.

Ҳукуматнинг ўзи олган қарорни қисқа вақтда ўзгартиришга сўровнома сабаб бўлган. Каннабис легаллашган сўнг Таиланда уни истеъмол қиладиган 20 ёшга тўлмаганлар сони 10 баробар ортиб кетган.

"Мен банка кўтарган ёмон болага ўхшайман. Бу "Наркоз" ёки "Breaking Bad" (Машаққатлар сари) сериалларидаги қаърамонларга ўхшайди", дейди каннабис фермаси эгаси Сатупон Чуангчун.

У Таиландда каннабисга рухсат берилгандан сўнг дўкон очиб, бизнес бошлаган минглаб тадбиркорлардан бири.

"Агар мен бу каннабис пакетларини ушлаб турсам, Пабло Эскобар бўлишим мумкин эди. Агар бу расм Америкада тарқалса, мени қидирувга беришарди", дейди у.

Таиланд 2022 йили каннабисни қонунийлаштиргач мамлакатда 20 мингга яқин дўкон пайдо бўлди.

Аммо ораан қисқа вақт ўтиб, ҳукумат каннабисдан кўнгилхушлик мақсадида фойланишга тақиқ қўймоқчи.

iqtibos

Таиланд Соғлиқни сақлаш вазири Чолнан Срикаев қонун ҳали қабул қилинмаганини айтади.

"Қонун ҳозирча қабул қилинмади. Шунинг учун ҳар ким каннабис дўконига бориб, шиша идишлардаги каннабисни сотиб олиши мумкин. Буни тиббий мақсад учунлигини айтиши мумкин. Бу назоратимиздан ташқарида бўлган қонундаги бир тирқиш", дейди у.

Вазир буни бартараф қилиш учун қонун қабул қилиниши кераклигини таъкидлайди.

Даволаниш мақсадида каннабис олмоқчи бўлганлар, тиббий рецепт кўрсатишлари керак бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Сўровномага кўра, 20 ёшга етмаганлар орасида каннабис истеъмоли 10 баробар ошган.

Осиёдаги энг катта каннабис фермаси ҳам Таиландда жойлашган.

"Биз Осияда энг йирик каннабис етиштирувчимиз. Каннабис саноат паркимизнинг майдони 60 гектар. 60 та йирик иссиқхоналаримиз бор", дейди каннабис парки бошқарувчиси Висари Потрасарт.

Унинг фермаси ҳар 2 ойда 3 тонна ёки ҳар ой 1,5 тонна каннабис гули етиштиради.

Таиландда каннабис ишлаб чиқариш қиймати йилига 1 миллиард долларга тенг.

Аммо ҳукумат тақиқни йил охиригача жорий қилмоқчи.

"Қалбимиз оғрияпти ва оқибати қандай бўларкан, деб хавотирдамиз. Бунга катта пул тикканмиз", дейди каннабис дўкони экаси Гранит Петча-ард.

Ушбу ўзгариш катта саноатга қийинчилик туғдирмайди.

"Мен ишлаб чиқарувчиман ва мослаша оламан. Ҳукумат уни қандай тартибга солиши борасида аниқ маълумот берса, каннабисни тиббиёт учун ҳам кўнгилхушлик учун ҳам етиштира оламан. Янги қонунга риоя қилишга тайёрман", дейди каннабис парки бошқарувчиси Висари Потрасарт.

Аммо бу туризмга зарар беради, деган хавотирлар ҳам бор.

"Биз бошқа давлатлардан анча орқадамиз. Нимага хорижликлар Таиланда каннабис чекишдан мамнун? Чунки бу тегишли тартибга солинган ажойиб тажриба. Бошқаларга халақит бермасдан кайф қилишимиз мумкин", дейди дейди каннабис фермаси эгаси Сатупон Чуангчун.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002