Украина уруши: наша жароҳатланган аскарларни даволашда муҳим воситага айланмоқда - Янгиликлар (видео)

Нашадан шахсий мақсадларда фойдаланиш Украинада тақиқланган
Сурат тагсўзи, Нашадан шахсий мақсадларда фойдаланиш Украинада тақиқланган
    • Author, Пол Адамс
    • Role, Би-би-си мухбири, Киев
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Киевдаги камтарона квартиради собиқ аскарлар тўпланиб, кўрганларини унутиш ва бироз енгиллик ҳис қилиш учун наша чеккани тўпланади.

Улар исмлари айтилишини исташмайди. Наркотик армияда маъқулланмайди, ҳатто фронтдан узоқ бўлган шу ерда ҳам.

Аскарлардан бири жароҳатдан кейинги стрессдан даволанмоқда.

"Наша менга ёрдам беряпти, - дейди у. - Бусиз ухлолмайман. У менга хотиржамлик беради. Бундан ҳар ким фойдалана олиши керак."

18 ойлик урушда ва ундан олдинги 8 йиллик тўқнашувларда украинларнинг жисмоний ва руҳий жароҳатлари чуқурлашган. Давлат ресурслари ҳам узилай деб таранг тортилиб турибди.

Уруш аскарлар ва оддий аҳоли орасида оғриқ ва жароҳат эпидемиясига старт берди.

Ўтган йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги 57 фоиз украиналик жароҳатдан кейинги стрессни бошдан кечириш хавфи остида эканини билдирди.

Гарчи нашадан оз миқдорда шахсий фойдаланиш жиноят саналмаса ҳам, ҳамон тиббий тадқиқотлар учун йўл қўйилмайди, ваҳоланки унинг самараси борлигини кўрсатувчи далиллар бор.

иқтибос

Уруш ветеранлари учун Киев яқинидаги Соғломлаштириш ва реабилитация марказида даволашлар турли шаклларда амалга оширилади.

Бир хонада аскар видео ўйин билан машғул экан, доктор унинг мия фаолиятини кузатади.

Бошқа жойда игна билан даволаш, физиотерапия ва жамоавий консультациялар ўтказилади.

Аммо ходимлар уларга яна кўпроқ жиҳозлар кераклигини айтишади.

"Фронтдаги аскарларимизга турли қудратли қуроллар керак бўлгани каби, бу ерда бизга ҳам керак," дейди марказ директори Ксения Восницина.

"Бизга ҳам қурол керак. Қанча турфа хил бўлса, самара шунча яхшироқ бўлади".

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

қўл

У ҳам нашадан фойдаланиш тарафдори. Псилоцибин каби психоделиклар мия жароҳатлари ва жароҳатдан кейинги стрессни даволашда керакли деб ҳисоблайди у.

Унинг айтишича кўплаб ветеранлар аллақачон бу дорилар билан ўзини ўзи даволаяпти.

"Улар бу дорилардан кайф олиш учун эмас, ўзларини қийнаётган симптомлардан халос бўлиш учун фойдаланишади, - дейди у. - Тўғри, баъзида оширворишади. Аммо ҳозир шундан бошқа йўл ҳам йўқ, афсуски."

Даниило Евтуховнинг айтишича, наша чекиш унга энг қоронғи кунларидан ўтишга ёрдам берган.

Урушнинг дастлабки ҳафталарида Россия Украина шимолидаги Чернигов шаҳрини қамал қилганда унинг юзи ва қўллари қаттиқ куйган эди.

Етти жарроҳлик амалиёти ва 18 ой ўтгач, шикастланган кўзларини ҳимоя қилиш учун қалпоқча ва рангли кўзойнак тақиб юрганида, ўша вақтлардаги қаттиқ оғриқни эслаганида гапиришга қийналади.

"Оғриқ алангаланганда ҳамма билади. Буни 20 ёки 50 га кўпайтиринг", дейди Даниило Киевдаги Подол боғида учрашганимизда.

"Бу даҳшатли эди, чунки у менинг юзимда эди."

Даниило Евтуховнинг айтишича, наша чекиш унга энг қоронғи кунларидан ўтишга ёрдам берган.
Сурат тагсўзи, Даниило Евтуховнинг айтишича, наша чекиш унга энг қоронғи кунларидан ўтишга ёрдам берган

Парк кичик, аммо ўша вақтдаги тўқнашувни эслатадиган белгиларга тўла.

Ёдгорлик лавҳасининг бир учи Афғонистонда совет армияси томонида жангларда ҳалок бўлган украиналик аскарлар хотирасига бағишланган. Иккинчисида Донбасс жануби-шарқида жанговар ҳаракатлар бошланган 2014 йилдан бери Украинада ҳалок бўлганлар хотирасига хоч қўйилган.

Даниилонинг айтишича, дастлабки кунларда наша оғриқ қолдирувчи воситалардан кўра самаралироқ бўлган. Бу унга ухлаш, овқатланиш ва асабни тинчлантиришга ёрдам берди.

"Бу ўзингни ўчириб қўйиш имкониятига ўхшарди. Жароҳатларим ҳақида ўйлаганимда, "Ҳа, бу оғрияпти", деб ўйлардим, лекин диққатим янада мослашувчан бўлди."

Унинг айтишича, шифокорлар одатда бунга қаршилик қилишмайди.

Бутун дунё бўйлаб олиб борилган тадқиқотлар узоқ вақт давомида наша оғриқ ва травмадан кейинги стрессни даволашда фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Лекин бу ерда, Украинада, қонун тўсқинлик қилади. Марихуана ишлаб чиқариш ҳатто тиббий тадқиқотлар учун ҳам тақиқланган.

Миллий фанлар академиясидан профессор Виктор Досенконинг бундан ҳафсаласи пир бўлган.

"Биз бу дори амалда ишлаётганини яхшироқ текшириш учун клиник тадқиқотлар ўтказишимиз керак, - дейди у. - Ҳозир биз ҳақиқатан ҳам руҳий жароҳатларнинг глобал эпицентримиз."

иқтибос

"Афсуски, бу тадқиқотларнинг ҳеч бири Украинада ўтказилмаган, чунки бизда буни тақиқловчи қонун бор."

Президент Владимир Зеленский қонунни ўзгартирмоқчи. У 28 июнь куни парламентга мурожаат қилиб, наша асосидаги дори-дармонларни, илмий тадқиқотларни қонунийлаштиришга чақирди.

"Дунёдаги барча илғор тажрибалар... бизга қанчалик қийин ёки ғайриодатий кўринмасин, Украинада қўлланилиши керак, украиналик эркак ва аёллар уруш оғриғи, стресси ва жароҳатларига чидаб юриши шарт эмас", деди у.

Тартибга солинадиган ва тиббий мақсадда наша маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноатни яратишга қаратилган қонун лойиҳаси июль ойи ўрталарида биринчи ўқишдан ўтди, аммо нашанинг тақиқланган модда сифатидаги мақоми ўзгармади, бу кенг тарқалган чалкашликларни келтириб чиқарди.

Шунингдек, у 2028 йилгача хомашё импортини тақиқлайди, танқидчилар фикрича, бу талаб ҳозирги фавқулодда вазиятни ҳал қилишга ёрдам бермайди.

"Бугунги кунда қонун одамларга ёрдам беришга қаратилган эмас", дейди мухолифатдаги «Родина» партияси вакили Сергей Власенко.

"Украинада марихуана етиштириш ва буни шахсий бизнесга айлантириш тўғрисидаги қонун бу."

Наша

Мамлакат экзистенциал инқирозда бўлган, полиция кўпинча коррупцияда айбланаётган бир пайтда, жаноб Власенко президент Зеленский таклиф қилган ислоҳотларни хавфли деб ҳисоблайди.

"Бугунги кунда, уруш пайтида бундай хавфли бизнес тўғридан-тўғри ҳукумат томонидан назорат қилиниши керак", дейди у.

Ҳукуматнинг қаттиқ назоратисиз, жаноб Власенко фикрича, қонун коррупция ва жиноий фаолият учун воситага айланиши мумкин.

Яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, украиналикларнинг 70 фоизи нашанинг тиббий мақсадларда қонунийлаштирилишини қўллаб-қувватлайди.

Аммо ҳукумат қандай йўл тутиш масаласида иккига бўлинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензияланган ишлаб чиқариш тарафдори, Ички ишлар вазирлиги эса қонун лойиҳасига қарши), ечимнинг аниқ нишонаси йўқ.

Оғриқ ва жароҳатлардан халос бўлишни истаганлар учун ўз-ўзини даволаш ҳозирча ягона йўл бўлиб қолмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002