Коррупция, ИИБни видеога олиш, манфаатлар тўқнашуви - Танзила Норбоева билан суҳбат Янгиликлар, Ўзбекистон

Сурат манбаси, bbc.com/uzbek
Жамоатчилик орасида баҳс бўлаётган орган ходимларини тасвирга олиб тарқатишни тақиқловчи қонунни сенат қабул қиладими? Анчадан бери кутилаётган "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида" қонун тақдири нима бўляпти? Сенат раиси билан суҳбат.
Британия пойтахтида ўтган форумда Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки юқори даражали Ўзбекистон делегациясига мезбонлик қилди. Форум номи "Янги Ўзбекистон Янги имконият - Тараққиёт йўлидаги ижтимоий шериклик".
Бу банк Ўзбекистонда иқтисодида шундоқ ҳам салмоқли ўринга эга. Бу сафарги учрашувда эса, асосий эътибор айнан ўзбек аёлларининг бозордаги улуши ва аҳамиятини оширишга қаратилар экан бундан кейин ҳам Европа банки уларга сармоялар киритишини кутиш мумкин.
- “Ўзбекистонни полиция давлатига айлантирадиган норма” – Сенат нега ёлғон маълумотлар берди? Видео
- Сенат Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилишини маъқуллади
- Ўзбекистон: Қор ҳам, совуқ ташвишлари ҳам биринчиси эмас. Сенатнинг шоҳона дастурхони қанчага тушди? Нукус ғалаёни: қийноқлар қўлланилганми?
Ўзбекистон учун бу яхши албатта. Лекин биз фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон халқаро рейтингларда энг абгор ўринлардан қолаётган тасниф, коррупцияга эътиборни қаратишни истадик.

Сурат манбаси, bbc.com/uzbek
Бу Янги Ўзбекистондан Британияга бўлаётган юқори даражали биринчи ташриф бўлаяпти. Танзила Норбоева форумда қилган қилган маърузасида инвестициялар ҳақида гапирди.
Маълумки, инвесторлар ҳар қандай сармоя киритишдан олдин мамлакатдаги коррупция ҳолатига ва қонун устуворлигига қарашади.
Ўтган ҳафта сенатда айнан шу мавзу кўтарилди. Коррупцияга қарши кураш агентлиги берган баёнотга кўра, аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра 45.8 фоиз респондент Ўзбекистонни коррупция ва порахўрлик даражи юқори бўлган давлат, деб ҳисоблайди.

"Келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми давлат харидлари билан боғлиқ қонунларнинг бузилиши, вазирлик ва давлат идоралари мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳатта-ҳаракатлари юзасидан корупциявий ҳолатлар юз бераятганлиги тўғрисида мурожаатлар қилишган. Энг кўпи, давлат харидлари соҳасида, яъни тендер, аукцион, биржа соҳасида бўлаётган қонун бузилишлари юзасидан бизга мурожаат қилишган. Иккинчи, энг кўп мурожаат таълим соҳаси борасида, учинчиси эса ички ишлар ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ", дейди коорупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Би-би-си мухбири Ибрат Сафо Танзила Норбоевадан агентлик раҳбари берган баёнотдан ва айтиб ўтилган муаммоларга қарши амалдаги сайъ-ҳаракатлардан кўнглингиз тўлдими, деб сўради.
Танзила Норбоева: Жуда ҳам ўринли савол бердингиз. Коррупцияга қарши курашиш масаласи, Ўзбекистон учун энг устувор масала бўлиб турибди. Охирги йилларда , коррупцияга қарши кураш анча кучайтирилди. Мастақил давлатимиз яқин тарихига қарасак, яқин-яқинларгача коррупцияни муаммо қилиб кўтариш уёқда турсин, унинг мавжудлиги ҳақида очиқ гапирилмас ҳам эди. Президентимиз Шавкат Миромонович бошқарувларидан бошлаб, айниқса сўнгги йилларда, коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Айнан Сенатда ва Қонунчилик палатасида коррупцияга қарши кураш агентлигининг баёнотининг ёки миллий маърузани эшитиш ва маҳокамага олиниши амалиётимиздаги янгилик ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашиш босқичлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи навбатда қонунчиликни такомиллаштиришдан бошладик. Янги қонунлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қонунларга ўзгартиришлар киритиш, президентимиз томонидан ўнта норматив ҳуқуқий ҳужжатлар- фармон ва қарорлар, иккита давлат дастури қабул қилиниши бу муаммо билан шуғулланиш кераклиги кўрсатаяпти. Шу сабабдаб ҳам бу фақат президентимиз бошлигидаги бир гуруҳ томонидан эмас, бутун парламент, жамоатчилик томонидан ҳал қилиниши керак бўлган масала. Бу борада қўйган биринчи қадамимиз мавжуд норматив ва ҳужжатларни янгилаш бўлса, иккинчи қадамимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил қилиниши - бу масаланини институционал даражага олиб чиққанимизни кўрсатади. Агентлик барча йўналишлар бўйича масалаларни мувофиқлаштиради. Лекин унинг ҳам маъсулиятини ошириш, йўналишларни белгилаб бериш борасида Олий мажлис ва қонунчилик палаталарида махсус қўмиталар ташкил қилинган. Шунингдек, йилда бир марта агентликнинг миллий маърузасини эшитиб бориш амалиёти жорий қилинди. Кўнглингиз тўлдими деган саволга келсак эса, коррупция мавжуд экан, бу борада қилинаётган ишлардан ҳали ҳеч кимнинг кўнгли тўлгани йўқ. Биз давлат доирасида бўладиган муҳокамаларда, ОАВларда, блогерлар, ижтимоий институтлар фаоллари томонидан коррупция иллатлари кўтарилар экан, бу борада қиладиган ишлар анча кўплигини биламиз. Ҳамма муаммоларни ҳал қилдик дейишимиз ҳақиқатдан жуда йироқ бўлади. Аммо сўнгги йилларда қилинган ишларни эътироф этиб ўтмасак бўлмайди. Хусусан, қонундан бошлаб фармойишларгачга бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатлар - ҳокимликлар, вазирликлар томонидан қабул қилинадиган идоравий ҳужжатларнинг коррупциядан ҳоли эканлигини аниқлайдиган экпертизадан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Охирги 2-3 йилнинг ичида 2500 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизадан ўтказилди ва улардан 600 дан ортиғи идоралар томонидан коррупция унсурлари мавжудлиги сабаб қайтарилди. Кейинги долзарб масала эса, янги қонунларнинг ишлаб чиқилиши. Бу борада ҳам тегишли ишчи гуруҳлар томонидан ишлар олиб борилмоқда. Тизимларда қандай янгиликлар киритилди десангиз, ҳар бир тизимга комплайнс назорати (қонун қоидаларга бўйсиниш даражасини назорат қилиш, таҳ.) жорий қилинди. Яна бир масала, электрон ҳукуматнинг йўлга қўйилиши - инсон омили мавжуд экан, коррупция давом этаверади. Ғарбда яшаётганингиз сабабли ўзингиз яхши биласиз, биз Ғарб давлатлари тажрибаларини ўрганганимизда, рақамлаштириш орқали инсон омилини чеклаб, коррупциявий ҳолатларга барҳам берилганини кўрдик. Тажрибаларга таяниб, айни дамда Ўзбекистонда "Рақамли Ўзбекистон 2030" жуда катта дастури амалга оширилаяпти. Болалар боғчаси навбатга қўйиш, кадастр хужжатларини тўғирлаш каби аҳоли мурожаат қиладиган хизматларни кўрсатишда инсон омилини бартараф қилиш, рақамли хизматларни кўрсатиш босқичма-босқич йўлга қўйилган. Учинчи масала эса, очиқлик масаласи. Ҳамма давлат идоралари қилаётган ишларини халқ билан мулоқот каналлари орқали оммага кўрсатиб бериши керак. Айниқса, давлат харидлари хизмати деймизми, очиқ бюджет деймиз, булар ҳақида халқ маълумотга эга бўлиши керак. Бюджет - халқнинг маблағи. Унинг қандай сарфланаётгани ҳақидаги очиқ маълумотнинг мавжудлиги бизга халқ ишончини беради, ва бу коррупцияни батарафда этишда ёрдам беради. Яна битта масала, мен Кенгаш раиси ҳисобланаман - Олий Мажлис Сенати қошида коррупция қарши курашиш миллий комиссияси тузилган. Миллий комиссиянинг ҳудудий бўлимлари ҳам ташкил қилинган. Юқорида номи айтиб ўтилган агентлик давлат идораси, бу эса жамоатчилик асосида Парламентнинг Юқори Палатаси раиси раҳбарлигида Миллий Комиссия ташкил қилинган. Биз ҳар 3 ойда тизимлар кесимида, ҳудудлар кесимида коррупцияга қарши курашнинг қандай амалга оширилаётганини муҳокама қиламиз. Охирги қилган таҳлилларимизга кўра 4 та соҳада коррупция омиллари кучайганини аниқладик. Булар - соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш ва давлат харидлари тизими. Бу йўналишлар бўйича рақамлаштириш, очиқлик, комплайнс назорати, ҳамда ички қонун-қоидаларни ишлаб чиқаришда коррупциядан ҳоли бўлиш назорат тизимларини қўллаган ҳолда бу соҳаларни биринчилардан қилиб коррупциядан ҳоли тизимларга айлантирмоқчимиз. Ушбу тизимлар мисолида бошқа тизимларга ҳам жорий қилмоқчимиз. Биласиз, давлатларнинг коррупцияга қарши олиб борган фаолиятларига баҳо берадиган халқаро ташкилотлар бор. Бу борада энг салмоқли ҳисобланган Transparency International Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда қилган ишларини холис баҳолади ва уларнинг ҳисоботига кўра 180 давлат ичида 128 ўринда турибмиз. Бу ўтган йиллардаги кўрсатгичларга кўра 30 поғонага яхшиланганимизни кўрсатади. Биз бу борада баҳо берувча қолган халқаро агентликлар, Жаҳон Банкининг берган кўрсатгич ва тавсияларини ўз ишимизда инобатга оламиз.

Сурат манбаси, bbc.com/uzbek
Ибрат Сафо: Коррупцияга қарши курашни норматив ҳужжатлар қабул қилиш орқали қонунчиликдан бошлаяпмиз деб айтиб ўтдингиз. Шулардан "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида" қонун ўтган йилнинг 1 Июлида Олий Мажлис қабул қилди, кейин Сенат тасдиғидан ўтиб, президент томонидан имзоланиш учун юборилди. Давлат раҳбари бу қонунни 60 кун ичида имзолаши ёки қайтариб юбориши керак, деб биламиз. Афсуски биз ҳозир унинг қай босқичда эканлигидан бехабармиз. Сиз бизга шу ҳақида маълумот бера оласизми? Чунки бу қонун коррупцияни камайтиришда Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади, шундай эмасми?
Танзила Норбоева: Албатта бу қонун қабул қилинади. Президент администрациясидаги экспертлар гуруҳи бу қонунни ўрганиб чиқиш босқичида, деб биламан. Бу анча вақт талаб қилади, чунки улар Ўзбекистондаги бугунги кундаги тенденцияларни, қонунчиларнинг берган хулосалари ва халқаро доираларда бу борадаги ҳолатни таҳлил қилган ҳолда ўзларининг фикрлари шакллантиришади. Президентимизнинг олдиларида эса иккита йўл бор - бу қонунни ё қабул қиладилар ёки қайтариб юборадилар. Биз буни ҳозир кутиб турибмиз.

Сурат манбаси, bbc.com/uzbek
Ибрат Сафо: Сиз очиқлик ҳақида гапириб ўтдингиз. Жамоатчиликни бир нарса хавотирга солиб турибди.У ҳам бўлса Олий Мажлис депутатлари қабул қилган лекин ҳали Сенатта кўриб чиқилган янги қонун лойиҳаси. Бу қонун ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида тасвирга олиб тарқатиш ҳақида. Сизнингча бундай қонуннинг Сенат томонидан тасдиқланиши демократия тамалларига қарши бўлиб қолмайдими? Ва сиз гапириб ўтган очиқликка тўсиқ бўлмайдими?
Танзила Норбоева: Бу қонун тўғрисида турли фикрлар бўлаяпти. Очиқлик сиёсатининг устуворлиги сабаб эса, ҳар бир қонун қабул қилиш жараёни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинаяпти ва жамоатчиликнинг фикри алоҳида эътиборга олинаяпти. Бу қонун қонунчилик палатасида қабул қилинди. У ерда ҳам турли фикрлар билдирилди. Лекин кўпчилик овоз билан қонун кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди. Ҳозирги кунда ҳар бир қўмита томонидан қонун ўрганишга берилган. Ҳозирча фақат биргина қўмитанинг фикри билан танишдик, бошқа қўмиталар ва халқаро тажрибаларга ва олган халқаро мажбуриятларимизга зид бўлиб, бўлмаганини ўрганиб, ўзларининг хулосасини берганидан кейин сенат кенгаши ўз фикрини билдиради ва мажлисда қарор қабул қилади. Якуний хулосани мен билдира олмайман, чунки қўмиталаримизда кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Ибрат Сафо: Охирги саволим, Ўзбекистонда юқори даражадаги аёл сиёсатчи бўлиш қанчалик қийин?
Танзила Норбоева: Аёлларни қўллаб-қувватлаш охирги йилларда давлатимизнинг энг устувор сиёсатларига айланган. Олдинлари "бу аёл - эплай олмайди, чунки оиласига қараши керак ёки хизмат сафарларига бора олмайди, мажбурлай олмаймиз" деган қарашлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозир ундай эмас. Ҳозир аёлларнинг таълимига катта аҳамият берилаяпти. Мақсад, аёллар билимли бўлсин, касбли болсин, хизмат пиллапояларидан эркаклар билан баравар кўтарилиш имконияти бўлсин деган сиёсат кетаяпти. Шу сабабли, бу нарса қийин деб ўйламайман. Агар аёл киши ўзига мустаҳкам бўлса, билими бўлса, ўзига ишончи бўлса, оиласида муҳит етарли бўлса, турмуш ўртоғи қўллаб-қувватласа - аёлга ҳеч қандай қийинчилик туғилмайди. Агар бу соҳада қийналадиган бўлса, танлови ўз қўлида. Ўзи учун мос деб билган хоҳлаган соҳасида ишлаши мумкин. Бугунги Форумда бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин аёлларимизнинг қанчалик ўзларига мустаҳкам, ўзлари бемалол чет элларга ҳам келиб салоҳиятларини намоён қилашаётганини. Шу сабабдан ҳам давлатимизнинг сиёсати - ҳар бир аёлни ўзининг қизиқишидан келиб чиқиб , қўллаб қувватлаш. Хабарингиз бор, бу йил Парламент сайловлари йили. Конституциямизда октябрь ойида ўтказилиши кўрсатилган. Парламентда аёлларимиз сони жуда ҳам юқори даража - 32 фоизга етган. Бу кўрсаткич дунё ҳамжамияти бўйлаб ҳам жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам биз яқинда қонунчиликка ўзгартириш киритдик. Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатадиган номзодлар орасида аёллар энг оз 40 фоизгача бўлиши керак. Балки 50 фоиз, балки 60 фоиз кўрсатар, лекин 40 дан кам бўлиши мумкин эмас. Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа эса, шу 40 фоизда кўрсатиладиган аёл номзодларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш, тайёргарлиги ва салоҳиятини ошириш. Қонунлар ва қарорлар қабул қилишда овозларнинг 32 фоиздан да кўпроғи аёлларга тегишли бўлишини таъминлаш.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















